Озoдa Рaҳмaтуллaевa



Download 14,1 Mb.
bet43/76
Sana18.02.2022
Hajmi14,1 Mb.
#455637
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   76
Bog'liq
энг янги қўлланма

Taянч тушунчaлaр:
Электрa - Kичик Oсиёнинг Лидия дaвлaтидa oлтин вa кумуш aрaлaшмaсидaн зaрб қилингaн тaнгaлaр.
тaлант - 34 гр. oлтингa тенг
дaрик - Доро I нинг 8,4 олтин тангаси
зевс - юнон афсоналарига кўра, осмон, момақалдироқ, чақмоқ, ёмғир ва бош худо
филиппик - Филип II олтин тангаси
Дaрик - Ўзбекистoн ҳудудидa Эрoн Аҳмoнийлaри шoҳи Дoрo I Гистaлс тoмoнидaн зaрб қилингaн тaнгaлaр
Стaтер - юнoнчa “тaрoзи дaстaги” дегaн мaънoни билдирaди
Эллинлаштриш – Шарқда юнон маданияти тарқалиши ва аралаш маданият – юнон ва маҳаллий маданиятни ташкил топиши жараёни.
Диoдoт” – нoмининг “Xудo бергaн” дегaн мaънoни aнглaтaди.


3-мавзу. Рим тaнгaлaри
1. Рим тангалари. Республика даврига оид тангалар
2. Империя даврига оид тангалар

Қадимги Рим тангалари. Республика даврига оид тангалар. Дастлаб Рим республикаси, кейинроқ Рим империяси ўша замон учун муҳим иқтисодий омил бўлган танга зарб этиш санъатини мукаммал эгаллаганлиги ҳозирги кунда ҳам кишиларни ҳайратда қолдирмоқда.


Апенин ярим оролининг ўрта қисмида Тибр дарёси оқиб ўтади. Бу дарё тоғлардан бошланиб, текислик бўйлаб денгизга оқиб ўтади. Текислик орасида тепаликлар бўлиб, қадим замонда бу текислик ботқоқлик бўлиб, тепаликлар япроқли ўрмон билан қопланган. Текисликда лотинлар қабиласи яшаган. Тибр денгизига қуйиладиган жойдан 25 километр нарида, дарёнинг сўл қирғоғидаги тепаликларда кичкина Рим шаҳарчаси бунёд этилган. Ривоятларга кўра, у эрамиздан аввалги VIII аср ўрталарида барпо қилинган. Рим ва унинг атрофида лотин, сабиян ва этруск қабилалари яшаганлар. Улар бирлашиб Рим давлатига асос солганлар. Улар Римнинг энг қадимги аҳолиси бўлиб, ўзларини патрицийлар (лотинча, “патер” ўзбекчада ота маносини билдиради) деб аталган. Патрицийлар нуфузли оқсоқоллардан тузилган “кексалар кенгаши” лотинча сенат деб аталган. Дастлаб Римни сенат ва подшо идора қиларди.
Римда ҳунармандчилик ва савдо ривожлана бошлаган. Бозорларда ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва чорва моллари билан савдо қилиш кучайган. Бу танга – пулларнинг муомалага янада кўпроқ чақиришни талаб қиларди.
Эр. ав. 510-509 йилларда Римнинг маҳаллий аҳолиси қўзғолон кўтариб, ўз подшоларини жабр – зулми туфайли тахтдан ағдариб, қувиб юборганлар. Римда подшо бошқарадиган ҳокимият йўқ қилинган ва унинг ўрнига республика маълум муддатга сайлаб қўйиладиган кишилар идора қиладиган давлат барпо бўлган. Римда давлатнинг олий хокимияти халқ кенгаш – консуллар ҳисобланган.
Римликлар эр.ав. 238 – йилда Карфагеннинг заифлигидан фойдаланиб, Сардиния ва Корсика оролларини босиб оладилар. Сулҳ музокараларига кўра, Сардиния 1млн.тонна кумуш беради. Шунингдек, Карфаген ва Сардиния кумуш конларининг чуқурлиги 1 километр чуқурликкача етиб борган. Римнинг мустамлакаларини босиб олишининг кўп қисми Рейн билан боғлиқ. 1886 йилги “Горний журнал” ида шундай ёзилган эди. “Рейннинг ўнг қирғоғида Рим тоғ ишларини Вогаза яқинидаги Жиромань ва Маркирхада учратиш мумкин…”. “Юқори Эльзасда 200 сажендан ортиқ рим шахталари жойлашган…”. “Прирейна вилоятида римликлар Шварцвалдеда кумуш конларига эга бўлган”. Бу ҳудудларнинг барчаси Юлий Цезар босиб олгандан кейин Римнинг Галлия вилоятига тегишли эди. Шунинг учун ҳам Галлияда галлия кумушидан Юлий Цезарь тангаси зарб қилинган.
Қадимда Рим республикасида товар – пул муносабатлари такомиллашиб борди. Натижада Римда жуда кўплаб пуллар зарб қилина бошланди. Жумладан, энг қадимги Рим тангаларидан бири ассдир. Асс - кумушдан ишланган. Рим республикасида эр. ав. VI асрнинг 2-ярмидан қўйилган тангалар чиқарила бошлаган. Асс рим фунти, либрамага тенг бўлган, шунинг учун у либрал асси деб аталган. Эр. ав. III аср бошларида асс 1г 16 фунтга камайган, яъни 54,59 граммга тенг бўлган. Эр. ав. 218 йилда 1г 12 фунтга камайган, яъни 27,3 граммга, эр. ав. 89 –йилда эса 1 г 24 фунтга камайган, яъни 13,46 граммга тенг бўлиб қолган. Асснинг оғирлиги камайиб борган сари унга бўлган талаб ҳам пасайиб борган. Айни шу даврдан бошлаб мис тангалар муомалага чиқарила бошлади.
Аверсида икки юзли Янус тасвири, реверсида кема бурни ва танга қийматини билдирувчи 1 белгиси мавжуд бўлган. Эр. ав. 217 йилгача 10 асс 1 кумуш динорга тенг бўлган. Шунингдек эр. ав. III асрда зарб қилинган рим кумуш тангаси аверсида она бўри ва ўғил болалар тасвирланган.
Яна бир қадимги Рим тангаларидан бири денарийдир. Денарий (лотинча динариус сўзидан олинган) Рим кумуш тангасидир. Бир денарий кумуш тангаси – 10 мис ассга тенг бўлган. Денарий зарб қилингач бир денарий 1,72 фунтни ташкил қилган, яъни 4,55 граммни ташкил қилган.
Эр. ав. 217 йилда денарий 1,84 фунтга пасайган, яъни 8,9 граммни ташкил қилган ва 16 ассга тенг бўлиб қолган. Нерон даврида (54-88 йй) денарий 1,96 фунтни ташкил этган, яъни 3,41 граммга тенг бўлиб қолган.
Ўрта асрларда денарий энг кўп муомалада бўлгани учун кўпчилик давлатларда денарий турли номлар билан аталган. Масалан, Англияда пенни, Германияда пфенниг, Францияда денье деб аталган. Викториат - қадимги Рим кумуш тангаларидан биридир. Викториат кумуш тангаси эр. ав. 269 йилдан зарб қилина бошлаган. Викториатнинг оғирлиги 3,9 граммга тенг бўлган. Кейинчалик Рим динори кенг муомалага киритилиб зарб қилина бошлайди, чунки динорлар жуда кўплаб давлатларда муомалада эди. Шунинг учун викториатга бўлган талаб пасая борди ва аста-секин муомаладан чиқиб кетди.
Рим республикаси ўзининг олтин тангалари билан ҳам дунёга машҳур бўлган. Ўша тангалардан бири ауреусдир. “Ауреус” лотинча сўз бўлиб, “олтин” деган маънони билдиради. Ауреус Рим олтин тангаси биринчи бор Юлий Цезарнинг ҳарбий юришларидан кейин зарб қилина бошлади. Унгача Римда олтин тангалар жуда кам чиқарилган, улар саноқли миқдорда бўлган. Масалан, Август даврида ойига 40 та олтин Рим фунти чиқарилган ва у 8,19 граммга тенг бўлган.

Download 14,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish