Озод Мўъмин Хўжа. Буюк Амир Темур ёқути
кутиб олган хос ходим, тўғри раис хонасига бошлаб кирди.
Раис мени жилмайиб қарши олди. Атрофига муовинларию
бўлим бошлиқларини ҳам йиғиб олган экан. Мени важоҳат
билан сўроқ қилган, туҳматлар ёғдирган, мени айбдор деб
хулоса чиқарган тафтишчи йигит ҳам шу ерда турарди.
Кўзларимга қаролмади.
Раис томоқ қирди-да, тик турган ҳолда
менга юзланиб гап
бошлади.
–
Ҳурматли Комил Пўлат! Мен Махсус Тафтиш қўмитаси
номидан ишимизда рўй берган хатолик учун узр сўрайман!
Қахрамонликни Махсум Назар эмас, сиз қилган экансиз. Биз
унинг ёлғон айбларга тўла аризасига нотўғри муносабатда
бўлган эканмиз. Узримизни қабул қилинг.
Мен ҳангу-манг бўлиб қолдим. Аввал туҳматдан тилим лол
бўлиб қолган бўлса, бу гал ҳақиқат юзага чиққанидан эсанкираб
қолдим.
–
Қандай аниқлай олдингиз? – дея олдим холос.
Раис атрофдаги лаганбардорларига бир-бир қараб олди-да,
жавоб берди.
–
Маълумки, суриштирув чоғида, сиз иш пайтида ёқилган
ҳолатда туриши лозим бўлган диктофонингизни бузилиб
қолганлигини айтиб, уни бизга топширмаган экансиз.
Тафтишчимиз ҳам ўз навбатида
бундай диктофонни Махсум
Назардан сўрамаган. Бу хатоимизни ишларимизни назорат
қилиб турадиган юқори идора кўрсатиб берди. Дарҳол ўша
диктофонни топдирдик. Унда барча ҳақиқат ёзилган экан.
Тафтишчимизга ушбу камчилиги учун хайфсан эълон қилдик.
Бор гап шу!
Мен индамадим. Нима ҳам дердим. “Ҳамманг давлат
маблағини, анави йиртқич, инсон қонини ичувчи ўсимликдек,
сўриб ётибсанлар! Ундан кўра гўнг титканларинг яхши эмасми,
кекса товуқлар!”, деб ҳайқиргим келди. Аммо, бундан асло
www.ziyouz.com
kutubxonasi
106
Озод Мўъмин Хўжа. Буюк Амир Темур ёқути
фойда йўқ эди. Менинг ҳаётимни ларзага келтириб, ағдар-тўнтар
қилган, бутун жаҳонга мени қора қилиб кўрсатган тафтишчи
бор-йўғи хайфсан олибди. Ва у яна ўз “иш”ларини
давом
этдиради.
Раис сўзларини давом этдирди.
–
Сизга, коинотда ғоятда мушкул вазифаларни
бажарганингиз, жонбозлик кўрсатганингиз учун коинот сафари
олдидан ваъда қилинган ҳақ тўлиқ берилади. Бундан ташқари,
Нобель мукофоти қўмитаси билан гаплашдик ва махсус хат
юбордик. Улар Махсум Назарга
берилган мукофотни бекор
қилишади ва уни тез орада сизга топширишади. Табриклаймиз!
Мен яна индамадим. “Ўз мукофотимни олиб бўлганман!”,
ўйладим мен.
–
Эртага сиз Ўзбекистон Марказий ТВ сида интервью
беришингиз керак. У бутун дунёга трансляция қилинади. Тайёр
туринг! – деди яна раис ва атрофдагиларга юзланди. – Комил
Пўлатни бир олқишлаб қўяйлик!
Хонада гулдурос қарсаклар янгради. Қаердандир пайдо
бўлган котиба аёл қўлимга чиройли гулдаста тутқизди.
–
Энди менга рухсатми? – сўрадим мен.
–
Ҳа! Эртага албатта шу ердаги гапларни жаҳон аҳлига баён
қиласиз деган умиддамиз. Бизнинг Қўмитамизнинг яхши
ишлаётганини ҳам қистириб кетсангиз,
нур устига аъло нур
бўлар эди.
Шу гапидан сўнг, Раис хос ходимга буюрди.
–
Қаҳрамонимизни кузатиб қўйинг ва менинг ҳайдовчимга
айтинг, уйгача олиб бориб қўйсин!
Ташқарига чиққач, хос ходимга ўзим якка-ёлғиз кетишни
истаётганлигимни айтдим. Сўнг, гулдастани четда турган ахлат
қутисига ташладим-да, ҳаво бузилганига қарамай, пиёда уйимга
йўл олдим. Раиснинг ахбороти негадир мени қувонтирмади.
Аксинча, юрак-бағримни қайта парчалади.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
107