O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FILOLOGIYA
1/5 2022
- 248 -
эди. Бундан ташқари, ривоятнинг мақсади ва функцияси
яратилганидан бери ўрганилмоқда. Лессингнинг ривоят
талқини Боккаччо томонидан ифода этилган ривоят билан
солиштирилди. Гарчи битта асл матн ѐки узук
ривоятининг биринчи муаллифи аниқланмаган бўлса-да,
яҳудий келиб чиқишини юқори эҳтимоллик билан тахмин
қилиш мумкинлиги кўрсатилган. Асл узук ривоятини
яҳудий айтган, у унинг ѐрдами билан насронийлар ва
мусулмонларнинг хўрланишидан қочган. Шундай қилиб,
ривоятнинг асосий вазифаси мураккаб диний мавзуни ѐки
қийин масалани оддий китобхон ѐки томошабин
тушунадиган тарзда тўплаш эди. Шу билан бирга бу
ривоятнинг мақсади турли одамлар ўртасида кўпроқ
тенглик ва бағрикенгликни тарғиб қилиш эди. Бу мазмун,
гарчи кейинги даврларда у бошқа мақсадларда
ўзгартирилган ва муросасиз мафкуралар учун нотўғри
ишлатилган бўлса ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Агар
―уч узук ҳақидаги ривоят‖нинг келиб чиқиши ҳақидаги
жумбоққа аниқ ечим бўлмаса ҳам, унинг ривожланиш
тарихи бизга янада аниқроқ кўринади.
Ривоят дастлаб ўрта асрларда кенг тарқалган
саводсизлик туфайли оғзаки тарзда ўтказилгандан сўнг,
ниҳоят немис адабиѐтида ўз йўлини топди. Ривоятнинг
аҳамияти ҳар доим бир хил - узук, мерос ва ҳокимият
рамзи бўлиб келган. Асарнинг мақсад ва вазифасига қараб
ўз тарихида ―толерантлик даражаси‖нинг турли даража-
ларини бошдан кечиради. Шундай қилиб, у одамларни
бир-биридан ажратиш ѐки ўзаро яқинлаштириши мумкин.
Лессинг томонидан ифодаланган ―уч узук ҳақидаги
ривоят‖ди толерантлик ва гуманизм мотивлари максимал
даражада акс этган.
―Уч узук ҳақидаги ривоят‖даги узук эпизодининг
илк изларини сўнгги ўрта асрлар Европа адабиѐти тарихи
анъаналаридан топиш мумкин. Шу мақсадда ―Уч узук
ҳақидаги ривоят‖ жаҳон адабиѐтида насроний, яҳудий ва
мусулмонларнинг учта асосий яккахудолик динларининг
аллегорияси сифатида ишлатилган. Лессинг ―Донишманд
Натан‖ драмасида Шарқ оҳангини ифодалаб берган.
Ривоятнинг ушбу эпизодида уч ўғил рамзий маънода учта
асосий динни рамзий қилади. Икки фирибгар ўғил
яҳудийлик ва исломни, энг кичиги насронийликни
англатади. Уларнинг мамлакати мусулмонлар ва
яҳудийлар насронийларни сиқиб чиқарган Муқаддас
ернинг тимсоли бўлиб турибди. Аниқланишича, бутун
ривоятда диний-сиѐсий маъно ҳукмронлик қилади. Шу
билан бирга у салиб юришлари ўтмишига динларнинг
сиѐсий қарама-қаршилигининг бир қисми сифатида
мурожаат қилади ва насронийликни аллегорик шаклда яна
бир бор тасдиқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |