O„ZBEKISTON MILLIY
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [1/5]
ISSN 2181-7324
FILOLOGIYA
https://science.nuu.uz/
Social sciences
O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FILOLOGIYA
1/5 2022
- 206 -
оқимида қатъий объектив тадқиқот материалини ташкил
этувчи бутунлик деб ҳисоблаш мумкин[3].
Дарҳақиқат, ҳар бир шахснинг лисоний қобилияти
ва мулоқот малакаси маълум маданият ҳудудида, маданий
муҳитда шакл топади ва фаоллашади. Шундай экан,
инсоннинг тафаккур ва лисоний фаолияти жараѐнида
юзага келадиган бирликларнинг структуравий ва
мазмуний сатҳларида маданий элементларнинг акс
топиши табиийдир[4].
Тадқиқот
методологияси.
Тилшунослар
неогумбольдтчилик анъанасининг Америка (Э.Сепир,
Б.Л.Уорф, Х.Хойер, Д.Хаймз ва бошқ.) ва Европа
(Л.Вейсгербер, Г.Ипсен, И.Трир, Х.Глинц) йўналиш-
ларини эътироф этадилар. Неогумбольдтчилик йўналиши-
нинг
асосчиси
ҳисобланадиган
Л.Вайсгербернинг
оламнинг лисоний манзараси борасидаги қарашлари бу
борада янги босқични бошлаб берди. Вайсгербернинг
шериклари, айниқса Х.Гиппер, П.Шмиттер, Б.Вайсгербер
ва бошқалар, "Wirkendes wort" журналининг махсус
нашри (унинг муҳаррири кўп йиллар давомида
Вайсгербер бўлган) саксон йиллик юбилейига (1979)
бағишланган
бўлиб,
у
тилшуносликдаги
нео-
Гумбольдтчилик йўналишининг фаоллиги кўламини,
Вайсгербер шогирдларининг илмий фаолияти ва у
кўрсатишда давом этган таъсирини акс эттирди[5].
Таҳлил ва натижалар.
Тил инсон олами ва
маданиятини ўзида акс эттирибгина қолмай, уни
авлоддан-авлодга етказувчи кўприк вазифасини ҳам
ўтайди. Шунинг учун ҳам инсон шахсияти миллий
характери, ўзига хос дунѐқараши, атрофидаги оламга ва
қадриятларга нисбатан муносабати унинг тилида, тил
бирликларини қўллашида яққол намоѐн бўлади. Муайян
тил жамоаси, айнан, тилдан фойдаланиш асносида миллий
- маданий ўзига хосликни, турмуш тарзини, анъана ва
урф-одатлари мажмуи моҳиятини акс эттиради. Бу
вазифани миллий менталитет бўѐғини юзага чиқарувчи
атамалар,
фразеологизмлар,
идеомалар
каби
тил
бирликлари бажаради. Масалан, Қизлар, келинглар ўсма
қўямиз жумласи муайян маданият доирасидаги тил
ташувчилари учунгина эстетик аҳамиятга эга, ўзга
маданиятга оид миллий тоифа учун эса у тушунарсиз
ифода бўлиб қолиши мумкин. Чунки, ер юзида ҳамма
халқларнинг хотин-қизлари ҳам ўсма қўявермайди.
Қадимдан ўзбек хонадонларида аѐллар қош-кўзларига
қўйиш учун ҳовлиларда ўстирилади. Ўсма идиомаси
мақол ва қўшиқларга ҳам кўчганки, бу тушунча миллий
хусусият эканлигининг яққол исботдир: Ўсма кетар, қош
қолар.
Сени кўрган яна кўрай десин, алла,
―Кимнинг қизи-бу?, -деб сўраб келсин, алла.
Сочларингни майда ўриб қўяй, алла,
Қошларингга ўсма қўйиб қўяй, алла.
Шу тариқа, ―идиомаларни зираворларга ўхшатиш
мумкин, овқатга эҳтиѐткорлик билан, чимчилаб, пичоқ
учида қўшилади ва овқат, яъни нутқнинг ўзи бутунлай
бошқача, у қадар ўткир ва ѐрқин бўлмаган, оддий нейтрал
компонентлар – идеоматик характерга эга бўлмаган сўз ва
иборалардан иборат[6].‖
Муайян халқнинг кўп асрлик ҳаѐти, маданияти,
турмуши, ижтимоий ва маънавий фаолияти жараѐнида
яратилган ҳар бар маросим, анъана, удум ва эътиқодларга
оид сўз ва терминлар борки, улар тилнинг луғат
таркибида маълум лексик гуруҳни ташкил этади. Бундай
сўзлар гуруҳи тилшуносликда "этнографик лексика",
"этнографик диалектизмлар", "этнографизмлар" каби
терминлар билан номланиб келади.
Н.Мирзаевнинг ―Ўзбек тили этнографизмларининг
изоҳли луғати‖га маросим, урф-одат, анъаналар, расм-
русумларга оид 1300 дан ортиқ сўз ва бирикмалар
киритилган.
―Этнографик лексика ва унинг турли соҳаларига
оид сўзларнинг маълум қисми умумистеъмолдаги
сўзларни асл маънодан ташқари ўзгача маънода қўллаш,
унга янги қўшимча маъно юклаш асосида юзага
келгандир. Масалан, товоқ, улоқ, тугун, йиртиш, айтимчи,
етти, қирқ, йил кабилар оддий муомаладаги сўзлар бўлиб,
улар этнография соҳасининг лексикаси сифатида ўзгача
маъно касб этади (бундай маъноларга луғатда изоҳ
берилган). Албатта, юкоридаги каби сўзларнинг қандай
маънода қўлланиши сўзловчининг мўлжалига боғлиқ
ҳолда, унинг доимий маъносидан ташқари, у ѐки бу
планда қайси мақсад учун мўлжалланганлиги билан
ойдинлашади[7].‖ Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бундай
лексик бирликлар миллий менталитет хусусиятларидан
келиб чиққиб аксарият ҳолларда сўзнинг кўчма маъноси
асосида пайдо бўлади.
Самарқанд туманининг маҳаллаларидан бирида
жанозада қатнашганларга йиртиш – дастрўмолга ўралган
чой тарқатилди.
Йиртиш. 1. Йиртмоқ феълнинг ҳаракат номи
шакли.
2. этн. Марҳумни кўмиш маросимида қатнашган
кишиларга ва унинг яқинларига бериладиган бир бўлак
рўмолчабоп мато; дурра; оқлик[8].
Демак, матони йиртиш, бўлаклаш ҳаракатининг
метонимик маъно кўчиши орқали аза маросимида ижро
этиладиган удумнинг номи келиб чиққан.
Яна бир мисол: нон синдирмоқ бирикмаси ўз
маъносида қўлланганда, оддий мазмун – нонни
бўлакламоқ ҳаракатини ифодалайди. Идиома сифатида эса
ўзбек менталитетига оид тўйдан олдинги удумлардан
бирини номлаб, чуқур мазмунга эга бўлган иккиламчи
номинатив бирлик ҳисобланади.
Нон синдириш - никоҳ тўйи маросимларидан. Ўрта
Осиѐ халқлари, жумладан, ўзбеклар ўртасида кенг
тарқалган. Нон синдириш отанинг совчи юборган оилага
қизини узатишга рози эканлиги, ваъданинг қатъий ва
муқаддаслигини, шунингдек, куѐв-келин, қуда оилалар
аҳил бўлишига билдирилган истакни ифодалайди. Нон
синдириш одати айрим маҳаллий тафовутларга эга.
Чунончи, Фарғона водийсидаги ўзбекларда қизнинг отаси
рози бўлгач, бажарилади: совчилар келтирган дастурхон
очилиб, нони синдирилади, сўнг тўй масалалари
аниқланади. Сурхондарѐ водийсида эса қалин миқдорини
белгилашдан сўнг ўтказилган – нон тенг иккига бўлиниб,
келин ва куѐвнинг қариндошларига тақсимланган[9].
Маросимнинг бундай номланишига эса ноннинг қадимдан
эъзозланиб, муқаддас, азиз неъмат сифатида қадрланиши
ва мана шу қадр-қиммат тушунчаси янги пайдо бўладиган
оила
ҳамда
бўлажак
қудалар
орасида
ҳам
мустаҳкамланишининг ният қилиниши асос бўлган.
Янга бўлмиш оғайни-жамоа қошига борди.
Оймомо сукутини айтди.
Совчилар дастурхонга ўралмиш нонни ўртага
қўйди.
Қалин айтиш бошланди.
– Хў-ўш...
– Элга қараб айтинг-да.
– Хў-ўп...
– Бўлди-е, ҳеч ким қиз узатиб бойиган эмас.
– Ўнта қўй... шуларга розимисизлар?
– Қани, илоҳи омин, икки ѐш қўша қарисин,Оллоҳ-
акбар!
Янгаси қиз онаси ўрнида фотиҳа ўқиди.
Нон синдирилди.
Совчилар оҳорли белқарс ўраб кетди. (Т.Мурод,
―Ойдинда юрган одамлар‖)
Яшаш тарзимизга хос хусусиятларни, турмуш
тарзи меъѐрлари, анъана ва урф-одатнинг бажарилиш
жараѐнларига хос белгилар тил воситасида бир шахсдан
Do'stlaringiz bilan baham: |