O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/210
Sana23.12.2022
Hajmi2,76 Mb.
#895261
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   210
Bog'liq
Uzmu-15-2022(3-bolim)

O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FILOLOGIYA 
1/5 2022 
- 204 - 
Алпамыс жатқан ақ тастың устiнен жортып ӛте 
бердi. Алпамыс кӛре салып бiлегiне кушiн жиды; секiрiп 
орнынан турды. Алпамыс султан нақ он тӛрт жасында 
аттың қуйрығыңа жолбарыстай қол салды. Алпамыс деген 
алып едi, жануар Байшубар нар сияқты тiзесiн буктi; 
қайшылап қулағын тiктi, уш мәртебе зор салды. Алпамыс 
жiбермедi‖ [5, 96].
Ўзбек ва қорақалпоқ версияларида бўлмаган бу 
тасвирда бир умр йилқилар орасида ўсган ва отни таниб, у 
билан муомала қилишгина эмас, балки уни ўзига 
бўйсундира олиш ҳам ҳар бир йигит учун ўта муҳим 
саналган йилқичи қозоқ халқининг руҳиятига хос 
хусусият яққол акс этган. Бундай жиҳатларни қиѐслаб 
ўргатиш қардош халқларни бир-бирига яқинлаштиради. 
Чунки ўқувчи адабий қаҳрамонни туяди, уни ҳаракатга 
келтирган ички энергиянинг манбаини англаб етади. 
Аѐлларга муносабат, унинг ижтимоий мақомини 
белгилаш ҳар қандай миллат маънавиятини кўрсатувчи 
асосий 
белгилардан 
ҳисобланади. 
―Алпомиш‖ 
достонининг турли миллий версияларида аѐлларнинг 
турли халқлардаги турлича рутбаси жуда табиий, ҳаѐтий 
ва 
самимий 
тасвирланган. 
Жумладан, 
ўзбек 
―Алпомиш‖ида Қалдирғочойим оғаси учун ўзидан кечган, 
шахсий умри ва бахтини Алпомишнинг йўлига 
бағишлагани боис ундан ориятли бўлишни талаб қила 
олган ўзбек қизи сифатида тасвирланади. Достондаги бу 
тасвирлар ҳақида ―Алпомиш‖ талқинлари‖ китобида 
шундай ѐзилади: ―Ўзбек аѐлининг ўз шахсий ҳаѐтидан 
кўра оилани афзал кўриши, муқаддас билиши соф миллий 
илдизга эга. У бир умр эркак, эр учун яшайди. Шу боис 
эркакдан жуда кўп нарса кутиш ва талаб этишга ҳақдор. 
Бизнинг аѐллар ўз ҳаѐти билан ҳеч қачон яшамаган. Қиз 
бола туғилган уйида отаси, ака-укаларини уятга 
қўймаслик, ўзи оила қургач эса эрию фарзандларига иснод 
келтирадиган иш қилмаслик учунгина яшайверади. Шу 
яшайверишининг ўзи билан ҳар куни қаҳрамонлик 
кўрсатаверади‖.
Чиндан ҳам ўтмишда аѐллар ўзлари учун деярли 
яшамаганлар. Уларнинг мавжудлиги ѐ ота-она, ѐки ака-
ука, ѐхуд эр, ѐинки болалар йўлида ўзларини 
бағишлашдан иборат бўлган. Ўзбек аѐли ўзини 
яқинларига фидо қилиб яшар экан, улардан ҳам ана 
шундай 
одам 
маънавиятини 
юксалтирадиган 
хаттиҳаракатлар кутишга ҳақли.
Шунга ўхшаш фидойиликни қозоқ версиясидаги 
―Алпомиш‖ эпосининг Келимбет Серғозиевдан ѐзиб 
олинган вариантидаги Қаракўзойим образи мисолида ҳам 
кўриш мумкин. Унда Алпомишга бўлган муҳаббати 
туфайли отаонаси ва юртидан кечиб, ўзини бутунлай 
суйганига бағишлаган, аммо шунга яраша муносабат 
кўрмаган аѐлнинг эзгин ҳолати маҳорат билан акс 
эттирилган:
Мiнемiн дедiң, мiн ендi, 
Журемiн дедiң, жур ендi. 
Кӛрермiн басқа салғанын. 
Болмаса неғып iлесiп, 
Шубар отқа мiнгесiп, 
Елiңе неге бармадым?
Қыз деген ердiң олжасы 
Ат кӛтiне салмадың. [6]. 
Бу мисралар ўзидан кечган ва эрини қисмат деб 
билиб, унга борлиғини бағишлаган қозоқ аѐлига хос 
руҳият белгилари самимият билан акс эттирилган. Агар 
умумтаълим 
мактабларининг 
ўқувчилари 
адабиѐт 
дарсларида қардошларга мансуб кишилардаги мана 
шундай юксак маънавий фазилатлардан хабардор этилса, 
бундай образларнинг туйғуларини ҳис этсалар, уларнинг 
ўзида ҳам ана шунга ўхшаш эзгу ахлоқий сифатлар 
шаклланиши шубҳасиздир.
―Алпомиш‖ нинг ўзбекча версиясида халқнинг тўй 
маросимлари, удумлари мукаммал баѐн этилган. Чунончи, 
никоҳ ўқиш маросими, чимилдиқ тутиш, ―кампир ўлди‖, 
―ит ириллар‖ сингари расм-русумлар, куѐв навкарлар 
олдига қўй тўшини пишириб қўйиш, сарполар тарқатиш 
каби удумлар жуда чиройли тасвирланган. Шунингдек, 
достонда келинни кигизга солиб кўтариш, ―соч сийпатар‖, 
―қўл ушлатар‖, ―куѐв товоқ‖, ―куѐв улоқ‖ каби удумлар, 
тўйда айтиладиган ―ѐр-ѐр‖, ―хабарчи‖, ―совчи‖лардан 
намуналар берилганки, улар орқали ѐшлар аждодларимиз 
расм-русумларидан хабардор бўладилар. Бу урфодат ва 
удумларнинг кўпи халқ орасида ҳозиргача сақланиб 
қолмаган бўлса-да, уларга бериладиган изоҳлар ўқувчилар 
томонидан ўрганилиши муҳим аҳамиятга эга. 
Чунки шунга ўхшаш удумлар ўқувчи мансуб 
бўлган миллатга ҳам тегишли бўлиб, бу тасвирлар этник 
томирларнинг умумийлигини англатиб, миллатларни бир-
бирига яқинлаштиришга хизмат қилади.
Қозоқ мактабларининг 6-синфида ўрганиладиган 
―Қирққиз‖ қорақалпоқ халқ достонига оид бир соатлик 
дарс таҳлили мисолида бадиий асарларда халқнинг 
миллий руҳиятига хос жиҳатларнинг қандай намоѐн 
бўлиши мумкинлигини кўрсатиш мумкин.
Достонни ўқитиш орқали ўқувчиларда дўстлик ва 
муҳаббат туйғуларини тарбиялаш, қорақалпоқ халқининг 
миллий психологиясини ўрганиш дарснинг таълимий 
мақсади саналади. Ўқувчиларнинг достон матнини 
қанчалик 
ўзлаштирганликлари 
савол-топшириқлар 
ѐрдамида босқичма-босқич аниқланиб, таҳлил қилинади.

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish