Таҳлил ва натижалар.
Анъанавий масштаблар
билимларнинг коллектив схемалари бўлиб, инсон ҳис-
туйғуларини
талқин
қилиш
воситаси
сифатида
индивидуал талқин масштабларини яратиш учун асосдир.
Индивидуал талқин масштабларининг кенг репертуари
етарлилик ѐки етишмовчилик, маълум бир шартли меъѐр
мувофиқлиги ѐки номувофиқлиги, мавжудлиги ѐки
мавжуд эмаслиги ва бошқалар ҳақидаги аҳамиятга эга
бўлган ғояларнинг хилма-хиллиги билан боғлиқ. Бу
масштаблар инсоннинг ҳаѐтий тажрибаси, тахминлари,
индивидуал лаҳзалик ҳиссиѐтлари ва ҳатто хаѐлий
характердаги ғоялари билан боғлиқ бўлган воқеа-
ҳодисаларининг МИҚДОР ва СИФАТ хусусиятларини
ифодалайди. Рақамлар қаторидан мажозий маънони
ифодалашда
қўлланилади,
масалан,
индивидуал
истакларни баҳолаш воситаси сифатида фойдаланиш
мумкин:
Elle forcait à chercher les mots précis pour calmer
l‘ouragan qui montait en elle. Alerte ! Alerte! Tempête force
sept! susurait une petite voix (K.Pancol).
Тилда сон ва от бирикмаси билан ифодаланган
миқдордан фарқли ўлароқ, миқдорни ифодалашнинг
грамматик усули от ѐки сон билан ифодаланади,
предметлар сони чегарасига нисбатан нейтралдир. Бу усул
объектлар сонини чексиз ва ноаниқ сон сифатида
ифодалайди (столлар, китоблар, қоғозлар, машиналар).
Моддий объектлар сонини ифодалашнинг грамматик
усули чегараларни кўпайтириш ва олиб ташлашнинг
когнитив механизмларига асосланади. Мисол учун:
Daniel habitait alors, au milieu de la rue Blanche, un
appartement très sombre, bourré de livres... Des livres dans les
chambres, les couloirs au-dessus des portes : les livres étaient
partout (P.-J. Remy).
Хулоса ва таклифлар.
Келтирилган мисоллар
инсоннинг турмуш тарзига нисбатан хулосани шакллан-
тириш жараѐнини кўрсатади. Кўп сонли китобларга эга
бўлиш (чексиз кўпликни ифодалайдиган) шахснинг
севимли машғулотлари ва унинг юқори билим даражасига
эга эканлиги билан боғлиқ маъноларни ўзида мужассам
этади. Сифат миқдор каби, воқеъликнинг умумий
хусусиятларидан бири бўлиб, унинг мазмуни ҳамда
табиатининг муҳим хусусияти сифат намоѐн бўлишининг
иккита ўзига хос шакли – хусусиятлар ва ҳолатларнинг
тақсимланишидир. Шуни таъкидлаш керакки, сифат
категориясини ўрганиш натижалари сон категориясини
ўрганиш натижалари билан бир хил мантиқий ва
фалсафий тушунчаларда келтирилган. Бу сон ва сифат
ўртасидаги яқин боғлиқликдан далолат беради: ҳар қандай
объектга хос бўлган хусусиятлар, мавжуд бўлган ҳамма
нарса сон ва сифатнинг бирлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |