Тадқиқот методологияси
. Тилда рақамларни
математик тушунчалар сифатида ифодаловчи рақамлар,
соннинг нарса-буюмларнинг моддий оламидан қайд
этилган
мустақиллиги
ва
бу
нарса-буюмларнинг
белгилардан ―ажралиб туриши‖ сабабли сифат жиҳатидан
жуда кам изоҳлаш имкониятига эга. Бироқ, ҳатто энг
мавҳум шаклда ҳам рақам сифат белгиларига ишора
қилиши мумкин. Мисол учун:
Avant, ses dents étaient petites et jaunes, après
l‘intervention Kirsten Dunst montre avec fiérté son sourire de
32 dents, ordoné et parfaitement blanc [www.livepeople.fr].
Илгари унинг тишлари майда ва сарғиш эди,
муолажадан сўнг Кристен Данц ўзининг 32 та оқ ва
тартибли тишдан иборат табассумини ғурур билан
намойиш этди.
Берилган мисолларда одамнинг рақамларни тўғри
ва ўз ўрнида ишлатиш ѐки ишлата олмаслик қобилияти
когнитив асос бўлган инсоннинг ўртача интеллектуал
ривожланиш меъѐрига риоя қилиш ѐки меъѐрдан четга
чиқиш ғояси билан боғлиқ. Бу арифметик амал билан
боғлиқ бўлган ―оддий‖, ―тушунарли‖, ―осон‖ маънолари
икки ва тўрт сонли бирикмаларнинг луғавий маъноларида
мустаҳкамланган. Ўзбек тили билан таққослаганда: c‘est
clair comme deux et deux font quatre; бу карра жадвалидаги
иккига икки тўрт каби оддий. Ушбу ибора ниҳоятда жўн,
ечими жуда оддий бўлган муаммоларга нисбатан
ишлатилади.
―Соф‖ рақамлар тилда мавҳум илмий тушунча-
ларни ифодалаганлиги сабабли, улар сонлар қаторининг
умумий қонуниятларига ―бўйсунади‖, унинг таркибий
қисмлари ўртасидаги мавжуд иерархик муносабатларни
бир-бирига
боғлайди.
Чапдан
ўнгга
рақамларни
кўпайтириш йўналиши бўйича тахминий ҳаракат билан
тилда бир, икки, уч асосий рақамлари билан ифодаланган
рақамлар қаторининг бошланғич таркибий қисмлари
―кам‖ маъноси билан кўпроқ боғланади:
Parmi les invités, un gars complètement body-buildé
comme ceux des combats de catch à la télévision et une
blonde qui sait au moins compter jusqu‘à trois (E. Spitale).
Келтирилган мисол ўзбек тилига таржима
қилинганда уч рақамигача санамоқ ибораси асосида
одамнинг жуда камтарона интеллектуал қобилиятлари
тўғрисида хулоса шаклланишини кўрсатади. Мавҳумлик-
нинг когнитив механизмлари (―уч‖ рақами), сонлар
қаторининг белгиланган чегарасидаги чеклаш ва хаѐлий
ҳаракатларнинг таъсири (―нол‖дан ―уч‖гача) ―кам‖
маъносининг шаклланишини белгилайди ва у ―ѐмон‖
маъноси билан мос келади. Баҳолаш инсоннинг ривож-
ланиши ва ўзлаштириши бўйича объектив маълумотларга
асосланади, бу одатда мактабгача таълим ѐшидаги
болаларнинг бундай арифметик жараѐнни бажаришга
қодирлигини кўрсатади.
Математик рақамлар қатори идеаллаштирилган
модел сифатида сифатни тушуниш ва ўлчаш воситаси
бўлган анъанавий масштаблар асосида ҳам шаклланади.
Масалан, тиббиѐт, таълим, туризм, меҳмонхона ва
ресторан бизнеси, саноат, қурилиш, машинасозлик,
метеорология ҳамда табиий муҳит ҳолатини мониторинг
Do'stlaringiz bilan baham: |