ГРАММАТИЧЕСКАЯ СПЕЦИФИКА ТУРИСТИЧЕСКОГО ДИСКУРСА
Аннотация
Изучение особенностей языка туризма вызвало большой интерес для очень важного изучения лексического слоя в этой
области, так как туризм является одной из наиболее динамично развивающихся отраслей экономики современного
общества и оказывает значительное влияние на развитие и завершение лексического содержания. При анализе текста за
базовые единицы могут быть взяты лексикограмматические закономерности, а лексикограмматика — как система
отбора при создании значения, соответствующего тому или иному регистру или функции речи.
Ключевые слова:
грамматические признаки, сравнение, превосходная степень, описательно-оценочная,
аугментативная, дискурс, анализ текста.
САЙЁҲЛИК ДИСКУРСИНИНГ ГРАМАТИК ЎЗИГА ХОСЛИГИ
Аннотация
Туризм соҳаси терминологияси, иложи борича, атамаларнинг умумий луғатга нисбатан чегаравий хусусиятини
кўрсатади ва адабий тилнинг лексик бирликларининг атамалар мақомига ўтиш динамикасини кузатиш имконини
беради.
Калит сўзлар:
граматик хусусиятлар, таққослаш, орттирма нисбат, таьрифловчи ва баҳоловчи, кучайтирувчи, дискурс,
матн таҳлили.
Кириш.
Ўтган йиллар давомида техниканинг
ривожланиши ушбу соҳада салмоқли натижалар кўрсатди.
Нафақат саѐҳат учун енгиллик балки тилшуносликда ҳам
ўзига хос янгидан янги атамаларни кириб келиши,
қолаверса тараққиѐт туфайли туризм оммавий маданият
ва бозор иқтисодиѐтининг ажралмас қисмига айланди.
Туризм матни нафақат савдо айланаси, балки ушбу
йўналишдаги
нутқни
ривожлантириш
учун
ҳаракатлантирувчи восита ҳамдир. Туризм рекламаларида
фойдаланиладиган
матнлар
мақсади
потенциал
сайѐҳларнинг
сотиб
олиш
хатти-ҳаракатларини
бошқаришдир. Ушбу мақсадга энг самарали тарзда
эришиш учун туризм мутахассислари замонавий,
жозибали ва энг муҳими, креатив реклама қилишлари
қолаверса таклиф этилаѐтган хизматлар соҳасидаги
матнларда лингвистик хусусиятларга ҳам эьтибор
қаратиш муҳимдир.
Туризм тилининг хусусиятларини ўрганиш ушбу
соҳада лексик қатламининг жуда муҳим тадқиқоти учун
катта қизиқиш уйғотди, чунки туризм замонавий
жамиятнинг энг жадал ривожланаѐтган иқтисодий
тармоқларидан бири бўлиб, тилларнинг луғат таркибини
ривожлантириш ва тўлдиришга сезиларли таъсир
кўрсатади.
Матн
таҳлилида
лексикограмматик
қолипларни асосий бирликлар, лексикограмматикани эса
маьлум бир регистр ѐки нутқ вазифасига мос келадиган
маьно яратишда танлаш тизими сифатида қабул қилиш
мумкинлигидир.
Туризм матнларида сўз танлаш кўп жиҳатдан улар
эришмоқчи бўлган коммуникатив мақсадга боғлиқ
бўлганлиги сабабли, матнларнинг лексик таҳлилини
сўзма-сўз маьнодан ташқари, ишонтириш ниятини
билдиришга ѐрдам берувчи синтактик қолиплардан
ажратиб бўлмайди. Лексикограмматик танловлар кўзда
тутилган коммуникатив мақсадларга боғлиқ ва улар билан
боғланганлиги сабабли, лексик ва грамматик жиҳатларни
алоҳида кўриб чиқиш мумкин эмас, бироқ таҳлил ташкил
қилинади ва лексика, синтаксис ва нутқнинг узлуксизлиги
бўйлаб ҳаракатланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |