O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FILOLOGIYA
1/5 2022
- 202 -
qodirova
УДК: 372.882
Ергаш АБДУВАЛИТОВ,
ТДПУ ўқитувчиси п.ф.д.
E-mail: abduvalitov64@mail.ru
Ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, ф.ф.д. И.Якубов тақризи остида
МИЛЛИЙ МАКТАБЛАРДА ҚАРДОШ ХАЛҚЛАР АДАБИЁТИНИ ҚИЁСИЙ ЎРГАНИШ
Аннотация
Мақолада миллий мактабларда қардош халқлар адабиѐтини қиѐсий ўрганишнинг муҳим жихатлари ва самарали йўллари
кенг ѐритилган.
Калит сўзлар:
Адабий алоқалар, достон, ўқитиш, образ, компаратиристика, қардош, замонавий, тадқиқот, типология,
фольклор, экзотика.
СРАВНИТЕЛЬНОЕ ИЗУЧЕНИЕ ЛИТЕРАТУРЫ БРАТСКИХ НАРОДОВ В НАЦИОНАЛЬНЫХ ШКОЛАХ
Аннотация
В статье рассматриваются важность изучени литературы братских народов в национальных щколах.
Ключевые слова:
Литературные связи, роман, преподавание, образ, компаратиристика, братство, современный,
педагогический опыт, типология, фольклор, экзотика.
COMPARATIVE STUDIES OF THE LITERATURE OF FRATERNAL PEOPLES IN NATIONAL SCHOOLS
Abstract
This article covers the importance of the study of the literature of fraternal peoples in national schools.
Key words:
Literary relations, program, novel, teaching, image, comperative studies, brotherhood, amalgam, folklore.
Кириш.
Қардош халқлар адабиѐти мисолида
адабий алоқалар, миллий адабиѐтларнинг ўзаро ҳамкор-
лиги ва бир-бирини бойитишини ўрганиш умумий ўрта
адабий таълим тизимида кўп қиррали жараѐн ҳисоб-
ланади. Миллий адабиѐтлар ўртасида тарихан шаклланган
алоқалар, турли халқлар оғзаки поэтик ижоди анъана-
ларнинг ўзаро таъсири, типологик яқинлик каби адабий
ҳодисалар адабиѐтшуносликда атрофлича ўрганилади. У
мактаб адабий курси дирасидан ҳам четда қолмаслиги
лозим.
Бундан бир асрдан зиѐд Маҳмудхўжа Беҳбудий
―Қабиласининг исмини ва етти отасининг отини
билмайтурганларни марқуқ дерлар‖ – деган эди. Ўзликни
таниш, ўтмишни унутмаслик, генетик томирини билиш
шу қадар зарурки, бусиз киши қайсидир соҳада қанчалар
юксалиб, камолотга етмасин, ўзини, ўзлигини билмагани
учун тубанликка юз тутиши, қул- марқуққа айланиши
мумкин. Манқуртлик тушунчасини адабиѐтга олиб кирган
улкан ѐзувчи Чингиз Айтматов ҳам аслида шу ҳақда
қайғуриб ѐзган эди.
Айни ҳолат кишида ҳақли саволлар тўғдиради:
ўзлик нималарда намоѐн бўлади? Оламдаги одамларни
бир-бирига ўхшатиб ва бир-биридан фарқлаб турадиган
жиҳатлар нимада?
Маълумки, дунѐдаги ҳар бир киши қандайдир эл-
улусга мансуб. Ҳатто, у буни тан олмаган тақдирда ҳам
унинг муайян бир этник бирликдан келиб чиққани аѐн
ҳақиқат. Шу ҳақиқатга таяниладиган бўлинса, алоҳида
бир одамга хос жиҳатларнинг яхши-ѐмонлиги ўзи мансуб
миллат руҳиятига қанчалик мослигидан келиб чиқади.
Чунки оламдаги ҳар қандай этник бирлик эзгу маънавий
сифатларга таянгандагина яшаб қола билади. Ана шу
этник бирликларнинг маънавий сифатлари умуминсоний
эзгу фазилатларни юзага келтиради. Демак, ҳар бир одам
ўз миллатига қанчалик мансуб бўлса, умуминсоний
сифатларга ҳам шунчалик эга бўлади.
Умуминсонийлик миллийликда намоѐн бўлар экан,
миллийлик нимада юз кўрсатади? Миллий ўзига хослик
фақатгина ташқи кўринишда, дейлик, ўзбекни дўппи
кийган ѐки рўмол ўраган ѐинки чойхона ѐхуд тўйхонада
ошхўрлик
қилаѐтган
ҳолда
тасвирлаш
билан
белгиланадими? ―...Бизда эски замонлардан бери, фрак
кийган эркак ѐки корсет кийган аѐл – рус эмас, руслик
хусусиятини фақат зипун, чипта кавуш, бўза ва ачиган
карам бор жойда сезиш мумкин, деган жуда ҳам таажжуб
фикр ўрнашиб қолган‖,– дейди В. Белинский А. С.
Пушкин ҳақидаги мақоласида [1]. Улуғ олим бадиий
асардаги миллийлик ҳам худди ҳаѐтдаги каби миллатнинг
ташқарисини тасвирлашда эмас, балки унинг руҳини
кўрсатиб бера билишда эканини таъкидлайди: ―Чинакам
миллийлик сарафанни тасвирлашдан иборат эмас, балки
халқдаги руҳнинг ўзи; шоир ҳатто бутунлай бошқа ҳаѐтни
тасвирлаб, лекин бу ҳаѐтга ўз миллий шароити кўзи
билан, ўз халқи кўзи билан қараганда ҳам, элатларига
худди ўзларидаги ҳиссиѐтлар ва сўзлардай бўлиб
туюладиган қилиб ҳис этганда ва гапирганда ҳам
миллийлигича қолабериши мумкин‖.
Демак, бадий адабиѐт миллат ҳаѐтининг ўзгаларга
экзотика булиб куринадиган безакдор жиҳатини эмас,
балки миллат аҳлига ҳос энг собит қирралар акс этган
ички оламини тасвирлашга даъват этган. Чунки бадий
адабиѐт учун жамиятда юз берган воқеа эмас, балки уша
воқеада иштирок этган алоҳида шахсларнинг руҳияти
муҳим хисобланади. ―Адабиѐт алоҳида одамнинг
руҳиятини тўкис ифодалаш борасида тенгсиз имкониятга
эга саънат туридир. Ҳар қандай халқ алоҳида одамлардан
ташкил топганлиги учун ҳам муайян бир миллат
руҳиятига хос хусусиятлар унинг адабиѐтда ѐрқин намаѐн
булади‖, – деб ѐзади методист олим профессор
Қ.Йўлдашев ―Бир-бирини билиш учун бир-бирини ўқиш
керак‖ [2] мақоласида.
Чиндан ҳам алоҳида одамларнинг бетакрор
руҳиятини
бутун
қирралари
билан
тасвирлаш
имкониятига эга бўлган адабиѐт одамни одамга
билдиришда баланд мақомга эгадир. Шунинг учун ҳам
қардош халқлар адабиѐти қардош халқларнинг руҳиятини
англаш борасидаги энг самарали воситадир. Адабиѐт нима
учун ўрганилади? Қардошлар адабиѐти-чи? Алоҳида
Do'stlaringiz bilan baham: |