O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/210
Sana23.12.2022
Hajmi2,76 Mb.
#895261
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   210
Bog'liq
Uzmu-15-2022(3-bolim)

O„ZBEKISTON MILLIY 
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [1/5]
ISSN 2181-7324 
 
FILOLOGIYA 
https://science.nuu.uz/ 
Social sciences
 


O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FILOLOGIYA 
1/5 2022 
- 234 - 
―Биримиз 
кўчада, 
биримиз 
ҳовлида, 
ҳаммамизнинг кўзимиз осмонга тикилган – постда турган 
соқчидек ҳушѐр турибмиз. Бир маҳал кўчадан аллақандай 
шарпа эшитилиб қолди-ку! Ҳожархон опам ўнги-терисига 
қарамай, югуриб бориб ўша шарпани қучоқлаб олди.
Қўйворинг мени! – деди шарпа қўрқиб. 
Айланай, Лайлатулқадр бувам! – йиғлагудек бўлиб 
деди Ҳожархон опам, – биринчи бўлиб сизни мен кўрдим. 
Қанақа лайлатулқадр? Мен Абдуқодир бўламан. 
Қўйворинг мени уят бўлади. 
Қўйвормайман, бирдан-бир илтимосим... 
Худди шу пайт Обида келинойим ҳаллослаб келиб, 
ҳалиги одамнинг этагидан маҳкам ушлаб олди. 
Олинг, қўллингизни! – деди Ҳожархон опам 
аччиғи чиқиб, – биринчи бўлиб мен кўрганман. 
Вой қўшни, иккавимиз тенг кўрдик-ку. – Обида 
келинойи ҳам қизиб кетди. 
Қўйворинглар, – деди бегона одам силкиниб, – мен 
ҳеч қандай лайлатулқадр эмасман. Бекободлик Абдуқодир 
бўламан. Фермадан келяпман, фермадан! Молларга ҳашак 
солиб келяпман... 
Ҳовлига кирсам, бувижоним катта толни маҳкам 
қучоқлаганича қимир этмай қотиб қолибди.
Бувижон, толимиз сариқ тиллога айланяптими? – 
дея сўрадим. 
Ишингни қил, тирмизак, – уришиб берди 
бувижоним‖[3]. 
Парчада персонажларнинг бироз кулгили тасвири-
да одам қалбидаги армон ифодаланган. Ҳошимжоннинг 
образ сифатидаги содда (ҳаммамиз осмонга қараб 
турибмиз), ишонувчан, шунинг билан бирга қувлиги 
(Бувижон, толимиз сариқ тиллога айланяптими?) ҳам очиб 
берилган. Демак, ушбу вазиятда Ҳошимжон характери-
даги ишонувчанлик ва қувлик бошқа образларнинг ички 
олами ифодаси орқали ѐрқин очиб берилган. 
Ёзувчи Ҳошимжон характерини секин-аста 
шакллантириб борар экан, бунда юқоридаги каби бошқа 
кишиларнинг 
салбий 
жиҳатлари, 
характеридаги 
қусурлардан ҳам самарали фойдаланганини ―Ўргатилган 
илон‖ бобида ҳам учратиш мумкин [4]. Романнинг ушбу 
бобида Ёнғоқ қори почча, Данак қори, Бодом қори каби 
одамлар характеридаги худбинлик, одамларни алдаб 
пулини олиш ва ўзига тобе қилиш каби қусурлар орқали 
Ҳошимжоннинг жасурлиги, жасорати кўрсатилади. Яна 
ѐзувчи уларга берилган ном, яъни Ёнғоқ қори, Данак қори, 
Бодом кабиларда ҳам улар характерига нисбатан ўзининг 
салбий позициясини намоѐн этган.
Лагерь қуриладиган жой ҳудудига Узунқулоқ ота 
зиѐратгоҳи ҳам киради. Зиѐратгоҳда эса халқни алдаб, 
ўзини диний илмга эга, деб кўрсатиб юрган Ёнғоқ қори 
почча шериклари Данак қори, Бодом қорилар билан 
―тирикчилик‖ 
эди. 
Агар 
зиѐратгоҳнинг 
одамлар 
тўпланадиган асосий майдони лагурга ўтса, одамлар бу 
ерга келиши камаяди ва қорилар бел оғритмай топадиган 
даромадидан қуриқ қолади. Шунинг учун улар 
Абдушукур амакига одамларни қурувчиларга қарши 
қўзғатиш, қарғаш ва дўзахнинг икки минг даража 
иссиғида ѐндириш билан қўрқитади. Буни эшитган 
Ҳошимжон ўзи ҳурмат қиладиган Абдушукур амакига 
ѐрдам бермоқчи бўлиб мазкур зиѐратгоҳга келади. Унда 
одамлар кўплиги ва сохта қорилар илон ўргатувчи 
ѐрдамида одамларни чалғитмоқчи бўлишади. Шу ерда 
Ҳошимжон характерига хос бўлган хусусиятлар очилади: 
―Ёнғоқ қори поччам осмонга қараганча гапида 
давом этарди: 
– Юрт вазмин. Бу ниманинг оқибати? Азиз-
авлиѐлар йўлига хайру эҳсонни камайтириб юбордик – бу 
мана шунинг оқибати. Бединларнинг дилига шайтон 
васваса солиб, шу кеча-кундузда ҳазрати Узунқулоқ 
пирим қабрларини бузиб, ўрнига лагерь қурмоқчи 
бўлишяпти. Бундай худойи таоло қаттиқ ғазабда, бундан 
пиримнинг руҳлари ҳам безовта. Юртимизга офат ѐғилди, 
аждарҳо пайдо бўлди... 
Илон!!! – бақириб юборди одамлардан бири. 
Бундай қарасам, чиндан ҳам Узунқулоқ отанинг 
қабри ѐнидан узунлиги беш метр, йўғонлиги самовар 
карнайча, калласи қумғонча келадиган қоп-қора илон 
буралиб-буралиб, вишиллаб чиқиб келяпти. Ҳаммаѐқ 
олатасир бўлиб кетди. Биров додлаган, биров йиғлаган, 
машинага чопган қайси, велосипедга минган қайси, 
эшакнинг тўқимини ахтарган қайси – билиб бўлмайди.... 
Қандай қилиб қалпоқчамни қўлимга олиб бошимга 
кийганимни ўзим ҳам билмай қолдим... узун таѐқ қўлимга 
қаѐқдан келиб қолганини ҳатто ҳозир ҳам эслай 
олмайман. Бир сакраб қора илоннинг ѐнида пайдо бўлдим. 
―Кеча Дев билан олишган эдим, бугун сен билан жанг 
қилишга тайѐрман, эй инсу жинс!‖ дедим-да таѐқнинг 
йўғон томони билан тош зинадан шиддат билан тушиб 
келаѐтган қора илоннинг бошига туширдим‖[4]. 
Ҳошимжон шу ерда қаҳрамонлик кўрсатади. 
Худди халқ эртакларидаги Кенжа ботир каби илони 
дарахт атрофида айлантириб уни енгади. Шу ерда унинг 
характеридаги жасурлик, қаҳрамонлик, дадиллик намоѐн 
бўлади. Бу кучни у аввалроқ Абдушукур амаки билан 
суҳбатлашган жараѐнда амакидан олган эди. Қорилар эса 
илон ўргатувчига маълум миқдордаги пул эвазига 
илонини халққа кўрсатиб, сўнгра уни дафн этиб, халқ 
орасида ўзларига сохта обрў олишмоқчи бўлишади. 
Тўғри, сохта шуҳратни қорилар олишди ва қайсидир 
маънода ўз мақсадларига етишди. Ҳошимжон ўзи 
билмаган ҳолда илонни бошига уч марта таѐқ билан уриб 
йиқитади, сўнгра қозон бошидаги болта билан бўлаклаб 
ташлайди. Ёнғоқ қори почча ниятини амалга оширишга 
ҳисса қўшиб қўйган эди. Аммо ичкарида илон ўргатувчи 
энди қорилардан катта пул талаб қила бошлайди. 
Натижада икки томоннинг сирини Ҳошимжон билиб 
олади. Шу тариқа ѐзувчи қорилар ўз обрўларини ошириб, 
мўмай пул топадиган жойларини бузилишдан сақлаб 
қолиш ҳамда оломонни қурувчиларга қарши йўналтириш 
мақсадида топиб келишган илон орқали уларнинг асл 
қиѐфасини очиб ташлайди. Сюжет линиясидаги салбий 
характерларга 
қарама-қарши 
равишда 
Ҳошимжон 
характерини ҳам конфликт майдонига олиб чиқади. Бу эса 
характерлар зиддиятини бутун асар композициясидаги 
тўқнашувга айланишига асос бўлади.
Тадқиқотимиз 
қиѐсий-типологик 
характерда 
бўлгани учун биз қўллаѐтган илмий-назарий тушунча ва 
атамаларни ҳам ўзаро таққослаш зарур бўлади. Хусусан, 
инглиз олими Крис Белдак тузган луғатда қуйидагича 
талқин этилади: ―Характер прозаик ѐки драматик асар 
персонажи (тавсияга қаранг); шунингдек, таниқли 
шахснинг насрдаги қисқача тасвири. Кичик адабий жанр 
сифатида персонаж юнон ѐзувчиси Теофрастнинг 
―Қаҳрамон‖лари 
(милоддан 
аввалги 
III 
аср)дан 
бошланади. 17 асрда, аниқроғи, 1614 йилда Томас 
Овербери ―Ўз белгиларида‖ ва 1688 йилда Ла Брюэре 
томонидан эса ―Характерлар‖номли асарларда таҳлил 
этилган. Бундан ташқари, аския, ҳазил-мутойиба 
характери деган турлари ҳам бор‖ [5]. Кўринадики, Крис 
Белдак талқини ўзбек талқинидан бирмунча фарқли 
жиҳатларга эга. Инглиз олими характерни фақат насрий ва 
драматик асарга хос, таниқли шахсларнинг қисқача 
тасвири ва ҳазил характери каби тури борлигини 
кўрсатишда воқеанинг баѐни, ѐзувчининг услуби билан 
боғлаб талқин этганини кузатиш мумкин. Бу қайсидир 
маънода тўғри, чунки бадиий асардаги характер ѐзувчи 
бадиий-эстетик концепциясини ифодалашини юқорида 
таъкидлаган эдик. Шунинг учун характер ѐзувчи услубини 
ҳам белгилайди, дейиш мумкин. Масалан, Марк Твен 
Гекнинг дарѐ орқали қочиб келиб, ўз шаҳрига яширин 



Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish