O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/210
Sana23.12.2022
Hajmi2,76 Mb.
#895261
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   210
Bog'liq
Uzmu-15-2022(3-bolim)

O„ZBEKISTON MILLIY 
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [1/5]
ISSN 2181-7324 
 
FILOLOGIYA 
https://science.nuu.uz/ 
Social sciences
 


O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FILOLOGIYA 
1/5 2022 
- 306 - 
кечинма ижодкор руҳини чулғаб, фикри-зикрини банд 
этган жараѐн сифатида муҳим аҳамият касб этади. Бадиий 
кечинманинг ҳам ҳиссий, ҳам ақлий нисбатини қай 
даражада уйғун қамраб олинишига қараб бадиий 
образнинг баркамоллик даражаси белгиланади‖.[3] Шу 
билан бирга ижодкорнинг ўзи яратган характер моҳиятига 
киргани 
сари 
қаҳрамонларига 
нисбатан 
ҳиссий 
муносабатида ўзгаришлар юзага келиши исботланган. 
Кузатишимизча, асар сўнгида кўпроқ ҳиссий муносабат 
бирламчилик қилади. Хусусан, бола образи етакчи бўлган 
қиссаларда бу жиҳат яққол сезилади. Жумладан, ―Шум 
бола‖да бош қаҳрамоннинг Ғафур Ғулом измидан ―чиқиб 
кетиши‖, Чингиз Айтматовнинг ―Оқ кема‖ қиссаси 
сўнгида Боланинг ҳалок қилиниши, Нурали Қобулнинг 
Норбўтани (―Тубсиз осмон‖) нобуд қилиши воқелигида 
болага ачиниш, болалик даврига нисбатан ҳиссий қараш 
мавжуд. Яъни муаллиф образ руҳиятига киргани сари 
унда ҳиссий муносабат ўзгариб боради. Ёзувчининг бола 
образига рационал муносабати унинг атрофидаги 
кишилар ва воқеаларда, муаллифнинг 
воқеликка 
болаларча беғубор нигоҳида кўзга ташланади. Шу ўринда 
яна бир мулоҳаза туғилади, адабий қаҳрамоннинг асар 
сўнгида муаллифга бўйсунмай қўйиши, яъни характер 
мантиғи, бадиий ҳақиқатга мос ҳаракат қилиши бу – 
инсоннинг бора-бора Яратганга итоатсизлиги, илоҳлар 
истагига қарши боришига ўхшайди.
Тадқиқот методологияси. 
Бадиий адабиѐтда 
инсон образини яратиш жараѐни конфликт, сюжет, 
композиция, ижодий метод, типиклаштириш, индивидуал-
лаштириш, тарихийлик, бадиий тўқима ва услуб каби 
омиллар билан боғлиқ. Адабиѐтшуносликда инсон 
образини бир қатор турларга бўлиб таснифлаш тажрибаси 
мавжуд. Бунда қайси жиҳатнинг асос қилиб олиниши 
муҳим саналади. Таснифларга кўра бадиий образлар 
эстетик идеал билан муносабати, ижодий методи, 
яратилиш усули, умумлаштириш даражаси, мураккаблик 
даражаси, эстетик белгисига кўра фарқлаб ўрганилади.
Умумлаштириш даражасига кўра бадиий образлар 
икки жиҳатдан таснифланади. Шулардан асосийси инсон 
образига татбиқан бўлиб, индивидуал образ, характер ва 
типга ажратилади. Индивидуал образ ўзига хос феъл-
атвори, гап-сўзлари, бетакрор хусусиятлари билан 
фарқланса, характерда муайян давр ва муҳит кишиларига 
хос индивидуал хусусиятларни ўзида мужассам этган 
образ тушунилади. Характер орқали жамиятнинг жорий 
ҳолати тадқиқ этилади. Характер яратиш ѐзувчидан катта 
маҳорат талаб этади ва бу бир қанча омилларга боғлиқ. 
Жон Голсуорсининг фикрича, ―бу дунѐда одамларга 
кўнгилхушлик бахш этишдан бошқа ҳам ѐзувчининг 
зиммасида бирон вазифаси бўлса, бу вазифа шундан 
иборатки, у характер яратиб, одамларни ўйлашга ва ҳис 
қилишга мажбур қилишдир‖[4]. Шунингдек, характер 
яратишда биринчи омил сифатида Жон Голсуорси ўткир 
юморни кўрсатиб, уни ―ҳаѐт нафаси‖ деб атайди. Ана 
шундай юмор туйғуси кучли ривожланган бола образлари 
бадиий адабиѐтда кўп учрайди. Ўзбек адабиѐтидаги Шум 
бола (―Шум бола‖), Ҳошимжон (―Сариқ девни миниб‖), 
Қўшоқвой (―Икки карра икки – беш‖) каби образларда биз 
ўткир кулгининг болаларга хос талқинларини кўришимиз 
мумкин. Шунингдек, жаҳон адабиѐтшунослигида сюжет 
унутилади, характер қолади, деган қараш ҳам мавжуд.
Типик образ эса, муайян ижтимоий-тарихий 
муҳитга хос умумий хусусиятларни ўзида мужассам-
лаштирган умумлашма образ сифатида ўрганилади. ХХ 
аср ўзбек қиссаларида бола образини жабрдийда, ташқи 
муҳитдан азият чекувчи сифатида тасвирлаш типик 
хусусият ҳисобланади. Бу давр қиссаларида беғубор 
дамларнинг эрта бой берилиши болалик мотивининг 
характерли жиҳати саналади.

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish