THE ROLE OF CONVERSATIONAL SKILLS IN LANGUAGE LEARNING
Annotation
This article discusses speech and its types in the process of learning a language by foreign language learners, speech activity, its
role in the formation and development of language competence, as well as speaking skills, and summarizes the considerations
presented in the article.
Key words:
ability, speech, speech competence, speech ability, speech activity, language competence, speech operation,
grammatical speech.
Кириш.
Ўзбекистоннинг жаҳон хамжамиятида
тутган ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Буни барча
соҳаларда, айниқса таълим ривожида яққол кўриш
мумкин. Ана шундай долзарб бир пайтда юрт
келажигининг эгаси бўлган ѐшларга хорижий тилларни
пухта ўргатиш муҳим вазифа ҳисобланади. Қолаверса,
бугунги глобаллашув шароитида хорижий тилларни
билиш-жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий ва
маданий тараққиѐти учун улкан аҳамият касб этади.
Ёшларнинг хорижий тилларни мукаммал ўзлаштириши
эса бевосита чет тили ўқитувчиларининг билим ва
маҳорати, дарсларда педагогик ва ахборот-коммуникация
технологияларини қўллай олиши билан боғлиқдир.
Педагогика ва психологияга оид адабиѐтларда
қобилият турлича изоҳланади. Жумладан,педагогика
фанидан изоҳли луғатдаги таърифига кўра: «Қобилият –
бу инсоннинг бирон-бир хусусиятининг ўзигина эмас,
балки шахс фаолиятининг талабларига жавоб бера
оладиган ва шу фаолиятда юқори кўрсаткичларга
эришишни таъминлашга имконият берадиган хусусиятлар
синтезидан иборатдир. Бу инсоннинг ҳам индивидуал
салоҳияти ва имконияти ҳамдир. Қобилиятнинг юқори
даражаси истеъдод ва даҳолиқиа намоѐн бўлади».
Э.Ғозиевнинг фикрига кўра, «Шахснинг фаолиятини
муваффақиятли амалга ошириш шарти ҳисобланган
билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш динамикасида
юзага чиқадиган фарқларда намоѐн бўладиган индивидуал
психологик хусусияти қобилиятлар дейилади».
Қобилият алоҳида шахсга хос бўлган психологик,
педагогик хусусият бўлиб, у характерига кўра турлича
бўлиши мумкин. Яъни педагогик,касбий, меҳнат,
ижодкорлик, кўриш, эшитиш, воқеаларни олдиндан
билиш қобилиятлари ва бошқалар.
Олиб борилган тадқиқотлар шундан далолат
берадики, ўзгалар ҳатти-ҳаракатини баҳолаш, мулоқот
жараѐни мазмуни истиқболини башорат қилиш, олдиндан
ҳис эта олиш каби йўналишлар ҳам айнан инглиз тили
ўқитувчилари
учун
характерлидир.
Инглиз
тили
ўқитувчиси дарс жараѐнида ўқувчини фан мазмунида
ифода этилган назарий ғоялар, қиѐсий таҳлиллар асосида
чиқарилган ҳулосалар, дунѐқараши, онги, ахлоқ-одоби,
хатти-ҳаракати,
сермазмун
нутқи,фикр-мулоҳазалари
орқали ишонтиради.
Ишонтириш дидактик метод бўлиши билан бир
қаторда тарбия методи ҳамдир. Ишонтиришда ўтиладиган
мавзуга оид мисоллар, аудиовизуал воситалар, методик
характердаги расмли альбомлар, эсдаликлар, хариталар,
АКТлар ва бошқалар муҳим восита ҳисобланади. Ушбу
воситалар
орқали
инглиз
тилининг
ўзига
ҳос
хусусиятлари, тили ўрганилаѐтган мамлакатлар, яъни
асосан АҚШ, Англия тарихи, географияси, демографик
ҳолати, миллий ўзига хос жиҳатлари, урф-одатлари,
анъаналари, маданияти, санъати, иқтисодиѐти, сиѐсат ва
бошқалар ҳақидаги фикрлар исбот ва далиллар келтириш
орқали ўқувчилар онгига сингдирилади. Бу ўринда
ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида ўрганилаѐтган мавзу
юзасидан фикрлар қарама-қаршилиги, баҳс-мунозара,
танқидий нуқтаи назар бўлиши мумкин. Инглиз тили
дарсларида талабанинг эркин ва мустақил фикри, ҳис-
ҳаяжони, назарий фикрларнинг далиллар асосида
исботлаб берилиши, ўзи билмаган, кўрмаган мамлакат,
шахсан мулоқот қилмаган миллат тили, маданияти
ҳақидаги қарашларини янада бойитади. Бу жараѐнда
ўқитувчининг
билими,
педагогик
санъати,
нутқ
техникасига риоя этиши, тил қоидаларини мукаммал
билиши, маданиятлараро алоқанинг пайдо бўлиш ва
Do'stlaringiz bilan baham: |