ЭРАМИЗДАН ОЛДИНГИ ХVIII-XVI АСРЛАРДА ҚАДИМГИ МИСРДА МОНОТЕИЗМ ҒОЯЛАРИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ ВА РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ, УНИНГ СОЦИАЛ ТУЗУМГА ТАЪСИРИ Аннотация
Илмий мақола, монотеизмнинг келиб чиқиш объекти сифатида эрамиздан олдинги 1348-1346 йиллардаги Қадимги
Мисрни ўз ичига олади. Бу вақт оралигғида ҳукмронлик қилган Аменхотеп IV (Эхнатон) нинг диний-сиѐсий
реформалари тарихи ва уни ўша давр жамиятига кўрсатган таъсири ўрганилади. Илк яккахудоликнинг давлат сиѐсати
даражасига кўтарилиши, воқеалар хронологияси, социал тузумнинг аҳамияти, аҳоли турмуш даражасида монотеизм
ғояларининг юзага чиқа бошлаши, илк келиб чиқиш тарихи ва унинг пайдо бўлиш сабаблари кўриб чиқилади.
Калит сўзлар: Аменхотеп IV (Эхнатон), Фива, монотeизм, жамият, социал тузум, Ахетатон, Қадимги Миср, «Амарн
даври», аҳоли, рационал ҳаѐт.
Кириш. Аменхотеп IV (Эхнатон) – эрамиздан ол-
динги 1375-1336 йилларда яшаган Қадимги Миср фирьав-
нларнинг XVIII сулоласи вакили, 1353-1335 йилларгача
Мисрни бошқарган ҳукмдор. Отаси, фиръавн Аменхотеп
III ва онаси, қиролича Тия томонидан Аменхотеп IV номи
берилган бўлажак фиръавн болали-гидан отасига нисба-
тан адовати кучли бўлади.
Улар ўша пайтда қироллик хазинаси ҳисобига
катта мулкка эга бўлишган. Отаси Аменхотеп III вафоти-
дан кейин мустақил ҳукмдор бўлган Аменхотеп IV, бошда
Амон худосига ҳурмат кўрсатган ва унга эътиқод қилган,
манбалар ва қадимги иероглифларда унинг Амон-Рага
ибодат қилиши тасвирланган. Бироқ тез орада фиръавн
Аменхотеп IV диний ислоҳотларни амалга ошира бошлай-
ди. Қадимги Мисрда янги фиръавнни монотеизм (якка-
худолик) ни жорий қилишига сабаблар аниқ маьлум эмас,
лекин бир нечта вариантларни илгари суриш мум-
кин. Ўша пайтда Миср халқлари жуда кўп худоларга
сиғинишган, ҳар бир шаҳар ўз худосига сиғиниши мумкин
эди. Катта руҳонийлар, одамлар ва кўплаб худолар
ўртасида воситачи бўлиб хизмат қилишган.
Ҳукмронлигининг бешинчи йилида Аменхотеп IV
олдинги исмини ўзгартиради ва ўзига Эхнатон яъни
"Амон ундан мамнун" деган номни қўяди. Тарихий манба
ва иероглифларда ҳам айнан шу номларда у тилга
олинади. Аменхотеп IV (Эхнатон) – тарихда ѐрқин ва
ихтилофли шахслардан бири ҳисобланиб, ўз даврида дин
реформатори (қадимдан келаѐтган анъанавий бутпараст-
лик ва кўпхудоликка қарши чиққан), иқтидорли шоир
(«Атонга Мадхия» си билан ўзини қобилиятини кўрса-
тади), буюк бошқарувчи (ўша даврда барча стандартларга
жавоб берадиган, аҳолиси 50 минг кишилик Ахетатон
шаҳрини қурдирган), идеал сиѐсатчи (қонли урушлар,
келишмовчиликлар даврида ҳам одамлар ва халқни бир
мувозанатда ушлаб турган), ижтимоий гуманист (давлат
сиѐсати даражасида одамларни қурбон-лик қилиш одат-
лари каби вахшийликка барҳам берган) бўлган. Айнан шу
жиҳатлари билан бошқа Миср фиръавн-ларидан ажралиб
турганлиги учун тадиқотчи олимларнинг унга бўлган
қизиқиши ва иштиѐқи баланд.
Ўзининг давлат бошқаруви даврида кўплаб сиѐсий
ва диний ўзгаришлар қилган, ижтимоий-диний соҳалар