O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX
1/6/2 2021
- 57 -
чиқишган бўлишлари мумкин деган назариялар ҳам
бор. Улар биринчи бўлиб одамларга қўйиладиган талаб-
лар тизимини (ахлоқ кодексининг бир тури) ишлаб чиқиб,
унга риоя қилиш Мисрликлар учун мажбурий қилиб
қўйилган. Ўша даврда Мисрликлар биринчи бўлиб
ижтимоий институтлар тизимини яратадилар ва уларнинг
самарали ишлашини ташкил қиладилар. Бу функсиялар
асосида, худоларга яқинликни таьминлашга ва улардан
бири сифатида фирьавнни ҳурмат қилишга асосланган
эди.
Таҳлил ва натижалар
. Атон таълимоти билан
олдинги Амон таълимоти бир-биридан жуда фарқ қилган.
Атон номи берилган худонинг тасвири бўлмаган ва
олдинги худоларникидек одам ѐки хайвонлар кўринишида
умуман тасвирланмаган, у ҳақида ҳеч қандай миф ѐки
воқеа ифодаламаган. Атон – демиург, инсониятнинг,
наботот ва хайвонот, умуман хаѐтнинг асосчиси бўлган.
Умумий қилиб айтганда Атон, ўзида барча универсал
сифатларга эга худо деб таърифланади.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, Қадимги
Мисрликлар жамиятида – оила, ижтимоий институтлар
тизимида алоҳида рол ўйнаган, уни сақлаб қолиш ва
мустаҳкамлаш, оила ҳам жамиятнинг бошланғич нуқтаси,
ҳам диндор шахс шаклланадиган кичик ибодатхона
эканлиги каби ғояларни илгари суришган. Ишлаб
чиқилган ва ҳаѐтга татбиқ этилган ҳаѐтнинг фалсафий ва
диний-социал асослари, жиддий илмий изланишларни
талаб қилганлиги боис, айнан шу давр бўйича
тадқиқотлар ҳозирги кунгача давом этмоқда. Юз йилдан
кўпроқ вақт давомида турли мамлакатлар олимлари
Қадимги Мисрда давлатчилик пайдо бўлган даврга бўлган
қизиқишлари давом этмоқда. Уларнинг қизиқишини
айнан шу уйғониш давридаги одамлар онгида туб
бурилишлар содир бўлганлиги ва бутун Қадимги Миср
тарихига таъсир кўрсатган энг муҳим жараѐнлар содир
бўлганлиги билан изоҳлаш мумкин. Ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш тарихи нуқтаи назаридан, бу давр
алоҳида қизиқиш уйғотади, чунки айнан ўша пайтда
давлат аппаратининг асосий тузилмалари шакллана ва
кенгая бошлайди, бу эса ўз навбатида бошқа қадимги
цивилизация давлатлари олдида етакчилик қилишини
таъминлаган.
Диншунослик муаммоларини ўрганадиган социо-
лог учун, умуман социология учун, Қадимги Миср
алоҳида эьтиборга олиниши керак, чунки унда ижтимоий
институтларнинг фаолияти ва ривожланишининг ноѐб
тажрибаси мавжуд. Аслида, Қадимги Миср инсоният
тарихидаги биринчи ижтимоий давлат бўлиб чиқди, унинг
ижтимоий барқарорлиги ва мустаҳкамлиги замонавий
ижтимоий давлатларга хос бўлган ташқи қонун кучига
эмас, балки либерал демократик эътиқодга асосланган
эди. Социализм субъектининг давлат тузуми шундай
бўлиши кераклигига, Худо уни одамлар учун қандай
яратганига - ички фаровонлик, тўлақонлилик, адолат ва
ҳақиқатни сақлаш учун таянч бўлишлигига айнан шу давр
катта мисол бўла олади. Агар либерал-ижтимоий давлат
мафкураси давлат қонунининг диктатураси ва таниқли
либерал тамойилларга асосланган бўлса, унда Миср
давлатчилиги мафкураси илоҳий қонуннинг дахлсизлиги,
юқори даражадаги социал жамиятнинг яхши ривожлан-
гани ва ижтимоийликдан келиб чиққан бўлади.
Аменхотеп IV (Эхнатон) нинг ўлим сабаблари
номаълум. Эҳтимол, у заҳарланган бўлиши мумкин деган
қарашлар бор, чунки иероглифлардан бирида унинг
ҳаѐтига суиқасд қилиниши тасвирланган. У ўзи қурдирган
янги пойтахт Ахетатондан бир неча километр шарқдаги
қояларга ўйилган қабрига дафн қилинган. Кейинчалик,
Аменхотеп IV (Эхнатон) КВ55 қабридаги мумияси Шоҳ-
лар водийсининг некрополига кўчирилади. Ўша даврда,
Мисрликлар Аменхотеп IV (Эхнатон) ва Ахетатон шаҳри
билан боғлиқ кўплаб ѐдгорликларни йўқ қилишган, бу эса
мумияларни
аниқлашни
қийинлаштирган.
Эдвард
Айертоннинг 1907 йилдаги генетик ва генеалогик текши-
руви шуни кўрсатдики, КВ55-даги одам Тутанхамоннинг
отаси яъни Аменхотеп IV (Эхнатон) бўлиб чиқди.
Аменхотеп IV (Эхнатон) вафотидан сўнг, янги пойтахти
Ахетатон, аҳоли томонидан ташлаб кетила бошланди ва
шаҳар шу билан қулаб, саҳро ичидаги ташландиқ
обидаларга айланиб қолди.
Қадимги Мисрда монотеизм асосчиси бўлган
фиръавннинг ушбу яккахудоликка асосланган таълимоти
«Атонизм» деб номланди ва бу таълимот бўйича ва унга
асос солган фиръавннинг ҳаѐти, унинг номи, барча
қадимий ҳужжатлардан, обидалардан ва иероглифлардан
ўчирилиб яна олдингидек кўпхудоликка асосланган
Қадимги Миср тикланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |