-Тадқиқот методологияси (Research Methodolo-
gy).
Методологик жиҳатдан давлат бошқарувида оталиқ
лавозимининг роли ва ўрни умумий ўзаро алоқадорлик,
тарихийлик, тизимлилик тамойиллари, контент, герменев-
тик анализ каби усуллардан фойдаланилган ҳолда таҳлил
қилинган.
- Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results).
Юқорида таъкидланганидек, бий лавозимидаги шахс
кейинчалик оталиқ ва иноқ даражасига кўтарилиши
мумкин эди. Хусусан, ―Фирдавс-ул-иқбол‖да ―1769 йили
Шоҳпўлод бек ва Абдикаримбек ва Шоҳниѐзбекким, ҳоло
(ҳозир, шу пайтда) улуғ оталиқдур ва Муҳаммадмирзо
бек ибн Ашур бий ва Бойназарбийким, сўнг бий ва оталиқ
бўлган эди ва доруға ибн Аваз иноқ, бойлардан
Абдураҳмонбой Урганжий ва Эшқобилбой Хонқахий ва
Ниѐзмуҳаммад бой Қаҳрамоний мулозим эдилар‖, деб
маълумот берилади[20].
Хонликдаги бошқа мансаблар сингари оталиқ
лавозими ҳам наслий ўтган[21]. Хусусан, 1810 йили Бегим
оталиқнинг ўғли Боймирзо ва Бекмирза оталиқнинг ўғли
Дўстмуҳаммадга оталиқ ѐрлиғи берилиб, уларга қўнғирот
қорақалпоғи ва манғит қабиласининг бир қисмини идора
этиш топширилган[22].
Мансабдорликда наслий ўтиш тартиби мавжуд
бўлсада, бу тартиб айрим ҳолларда истисно тариқасида
бузилган. Авлод вакиллари қўлига ўтиб келаѐтган мансаб
бошқа авлод кишисига ўтган. Хусусан, ―Шажараи
Хоразмшоҳий‖да ―Ҳижрий 1298 йили Муҳаммад Ризо
оталиқ жаҳондин бориб, ондин Муҳаммад Солиҳбек ва
Муҳаммад Сафобек отлиғ икки ўғил қолди. Хон
ҳазратлари Шоҳниѐзбек ибн Ҳасанмурод қушбегиниким,
они Бекжонбек дер эдилар, онинг ўрнига оталиқ
қилдилар‖, деб қайд этилган[23].
Маълумотдан кўринадики, Муҳаммад Ризо оталиқ
вафот этгандан сўнг унинг ўғиллари эмас, Бекжонбек
унинг ўрнига мансабга қўйилган. Бундай марҳум лавозим
эгасининг фарзандлари оталиқ мансабига тўлақонли
жисмоний ѐки маънавий жиҳатдан жавоб бера олмаган
ѐки янги мансабга ўтирган кишининг ҳукмдорга яқин
бўлган ва у пора бериш орқали мансабни қўлга киритган
деган тахминни илгари суриш мумкин.
Оталик мансабига тайинлашда шахсларнинг турли
соҳада кўрсатган хизматлари ҳисобга олинган. Хусусан,
―Фирдавс ул-иқбол‖да Хива хони Арангхон Орол
ўзбекларининг ҳокими Одина бий ибн Саййид иноқга
кўрсатган хизматлари учун оталиқ мансабини берганлиги
қайд этилган[24]. Одина бий оталиққа эса катта суғориш
канали бунѐд этганлиги сабабли мазкур мансабни эгал-
лаганлиги ҳам мисол бўлади. Я. Ғуломовнинг маълумот
беришича, XVII асрнинг саксонинчи йилларида Арангхон
даврида ―Оталиқарна‖ канали Одина Муҳаммад оталиқ
ташаббуси билан қазилган ва унинг номи билан
аталган[25].
Оталиқ мансаби ҳақида фикр юритилганда, ѐш
шаҳзодаларнинг тарбиясида сезиларли ўрин тутган қул
тарбиячилар борасида ҳам тўхталиб ўтиш ўринли. Чунки,
кўпгина сарой хизматчилари шахсий қобилиятлари ва
қулай вазият ѐрдамида анча юқори поғоналарга эришган.
Ҳатто, улар ҳукмдорларнинг хазиначиси, фарзандининг
тарбиячиси ва бошқа вазифаларга тайинланган[26].
Do'stlaringiz bilan baham: |