O’ZMU biologiya fakulteti 202-guruh talabasi Ochilov Lochinbekning falsafa fanidan yozgan inshosi
Insho
Mavzu; Дунёни эстетик идрок этишда бадиий асарларнинг аҳамияти” мавзусида эссе тайёрлаш.
Халқ
эстетик эҳтиёжи ва бадиий дидини юксалтиришнинг долзарблиги
Эстетик идрок мазмуни кенг қамровли тушунча бўлиб,
нарсаларнинг ўзига хос хусусиятларини тафаккур орқали талқин этишда
ҳамда турли хил муносабатларни ўрганишда кўмаклашади. Идрок
жараёнининг тўғри шаклланиши ақлий тараққиётнинг асосий омилидир,
яъни идрок предмет ва ҳодисаларнинг яхлит қиёфасини акс эттириб, у
воқеликни инсон сезги аъзоларининг таъсири орқали белгиловчилик ва
бошқарувчилик имкониятларини намоён этади.
Моддий буюмларни идрок этишдан фарқли равишда, бадиий идрок
жараёнлари ўта талабчанлиги билан ажралиб туради, яъни бадиий идрок
ижодий жараён билан боғлиқ тарзда намоён бўлади. Китобхон бадиий
асарни ўқиб тугаллагандан сўнг унинг ўқиганларини идрок этишга бўлган
кейинги ҳолати ҳам тугалланади. Китобхон энди бошқа бир бадиий
жараённи идрок этишга «тайёргарлик» кўради. Аввалги асарда олган
таассуротларини янги асардаги мавжуд воқеалар тафсилотига қўлламайди.
Зеро, «Ўтган кунлар» романидаги воқеалар тафсилоти «Шайтанат»
романидаги воқеалар тафсилотига мутлақо мос келмайди.
Бадиий ижодни идрок этиш шу жиҳати билан моддий нарсаларни
идрок этишдан фарқланади. Ижод жараёни тўхтаса, бадиий идрок ҳам
якун топади. Бадиий асарни бадиий тарзда идрок этиш натижасида инсон
воқеликка теран кўз билан назар ташлашга, мавжуд муаммоларни
тафаккур билан нозик туйғулар ёрдамида ҳал этишга ҳаракат қилади.
Бадиий идрок фавқулодда ўзгарувчан хусусиятга эга бўлиб, у ҳеч
қачон бир жойда тўхтаб қолмайди. Бундай ҳолатни бадиий асарни қайта
ўқиш жараёнида кузатиш мумкин. Масалан, Тоҳир Маликнинг
«Шайтанат» қиссасини оладиган бўлсак, ундаги Асадбек образи кишилар
тасаввурида ҳам ижобий ҳам салбий қаҳрамон сифатида гавдаланади.
Шунга кўра, айрим китобхонлар Асадбекнинг қилмишларини қораласалар,
бошқа китобхонлар унинг «марҳаматини» яхшиликка йўядилар. Энг
ажабланарлиси шундаки, китобхоннинг асар қаҳрамонларини салбий ёки
ижобийликка ажратишига ҳеч ким тўсқинлик қилмайди, улар китобхон
бадиий идроки қобилиятига кўра фарқланади.
Бадиий идрок ижод жараёнини баҳолаш мезонидир. Ижодкор
бадиий асарни яратишдан аввал ўз олдига асар воқеаларининг
тафсилотини «мияси»да пишитиб боради ва муайян режага солади.
Шундан сўнг ижодкор истеъдодини ишга солиб, асар қаҳрамонларига
«жон» киргизади. Шахснинг руҳий оламига таъсир этиш, уни бадиий-
нафосатли жиҳатдан юксак поғоналарга олиб чиқиш нафосатли
52
идрокнинг муаммоси бўлиб, инсоннинг воқеликка ҳиссий-ақлий
муносабати ҳамда унинг нафосатли идрок этиш қобилиятига, асар
қаҳрамонларининг кечинмаларини ҳис қилиш лаёқатига ҳамда уларни
онгли тарзда мушоҳада этиш маданиятига эга бўлишини таъминлайди.
Бадиий идрокнинг мазмунига дахлдор бўлган бадиий қадриятлар яратиш
жараёнига замонавий-тарихий босқичлардан келиб чиққан ҳолда
нафосатли назариялар асосида муносабат билдириш мақсадга мувофиқ,
яъни бадиий асар миллат равнақи учун қандай ҳисса қўшади, у миллат
бадиий тафаккурини ўстиришда қандай аҳамият касб этишини тўғри
англаш учун нафосатли назарияларга мурожаат этиш ўринлидир.
Бадиий идрок инсоннинг ҳаётга бўлган қизиқишини кучайтиради ва ўзи
ҳам шу асосда ривожланади.
Нафосатли идрокни тадқиқ этмай туриб, бадиий ижод назариясини
тўлақонли англаш ва санъатнинг ижтимоий табиатини очиб бериш
мумкин эмас. Нафосатли идрокнинг ўзига хос хусусияти бадиий ижоднинг
табиати ҳамда санъатнинг ижтимоийлик моҳиятига таъсир кўрсатиши
билан боғлиқ. Иккинчидан, нафосатли идрок қонуниятларини тадқиқ
қилиш санъат ва бадиий ижод мазмуни ва моҳиятини тўла намоён
қилишга имкон яратади, яъни нафосатли идрок моҳиятан инсонни
воқеликни бадиий образ орқали ўзлаштиришида намоён бўлади.
Идрок мазмунан кенгқамровли тушунча бўлиб, мавжуд барча соҳаларга даҳлдор саналади. У нарсаларнинг ўзига хос хусусиятларини тафаккур орқали талқин этишда ҳамда турли хил муносабатларни ўрганишда инсонга кўмак беради. Шунингдек, идрок жараёнининг тўғри шаклланиши ақлий тараққиётнинг асосий омили ҳамдир. Бир сўз билан айтганда, идрок нарса–ҳодисаларнинг яхлит қиёфасини акс эттиради, воқеликни инсон сезги аъзоларининг таъсири орқали белгиловчилик ва бошқарувчилик имкониятларини намоён қилади. Мазкур мулоҳаза идрок борасидаги умумий фикрни ифодаласа–да, идрок хусусий кўринишда ҳар бир соҳада ўзига хос тарзда намоён бўлади. Бироқ, идрок образларни ташқи оламдан оддий нусха сифатида кўчирмайди, балки изланувчанлик, фаол ҳаракатлар натижасида юзага келади. Зеро, ахлоқий идрок, ижтимоий идрок, фалсафий идрок, биологик идрок, руҳий идрок ҳам ўзларининг тадқиқот доираларидан туриб воқеликка муносабат билдирадилар. Бадиий идрок эса ижод жараёнларида намоён бўла боради.
Моддий буюмларни идрок этишдан фарқли ўлароқ, бадиий идрок жараёнлари ўта талабчанлиги билан ажралиб туради. Негаки, юқорида таъкидланганидек, бадиий идрок ижодий жараён билан боғлиқ тарзда намоён бўлиб боради. Мабодо ижод жараёни тўхтаса, бадиий идрок ҳам шу онда якун топади. Ёҳуд содда қилиб айтганда, китобхон бадиий асарни ўқиб тугаллагандан сўнг унинг ушбу мавзуни идрок этишга бўлган кейинги холати ҳам тугалланади. Китобхон энди бошқа бир бадиий жараённи идрок этишга «тайёргарлик» кўради. Аввалги асардан олган таассуротларини янги асардаги мавжуд воқеалар тафсилотига қўлламайди. Зеро, А.Қаҳҳорнинг «Синчалак» қиссасидаги воқеалар тафсилоти Ч.Айтматовнинг «Жамила» қиссасидаги воқеалар тафсилотига мутлақо мос келмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |