to strike the iron – темирда ўймакорлик ишларини бажармоқ
to strike oil – нефть конларини излаб топмоқ
to strike hands – қўл ташламоқ
to strike the eye – кшўга ташланмоқ
to strike a flag – таслим бўлмоқ
to strike a mine – минани босиб ўтмоқ
to strike a blow – мушт кўтармоқ, зарба бермоқ
to strike a bell – чақирув эълон қилмоқ.
Лекин яна шундай бирикмалар мавжудки, ҳар хил инглиз феълли бирикмалар ўзбек тилида бир хил таржима қилинади:
to open a book – китобни очмоқ
to unveil a monument – ҳайкални очмоқ
to discover America – Американи очмоқ
to reveal a secret – сирни очмоқ.
Шундай қилиб, “фразеологик бирлик” атамаси ноаниқликка бой бўлиб қолади. Бу гуруҳга “потенциал лексик ажраладиган” бирикмалар билан бирга “семантик жиҳатдан ажралмас” бирикмалар мисол бўла олади. Фразеологик бирликлар гуруҳи ҳар хил бирикмаларни ўз ичига олади: пашшадан фил ясамоқ, қора терга ботмоқ, тулкидай айёр, чумолидай меҳнаткаш ва бошқалар. Яна шундай яхлит сўз бирикмалари гуруҳлари мавжуд бўлиб, улар алоҳида тарзда қўлланилмайди: жамоа фикри, яшаш учун кураш, дам олиш маскани, ва бошқалар.
Н.Н.Амосованинг фикрича, фразеология муаммосига бағишланган кўпчилик ишлар тасвирий характерга эга. Унинг фикрича, инглиз фразеологиясининг мустақил тадқиқоти учун асосан академик В.В.Виноградовнинг ишлари катта аҳамиятга эга. Лекин фразеологиянинг умумий тадқиқоти учун бўлса уларнинг ривожланиш жараёнлари, семантик табиати ва тилда қўлланилиши катта аҳамиятга эгадир. Н.Н.Амосова ҳам фразеология соҳасига катта ҳисса қўшган: инглиз фразеологияси асослари муаммоси, фразеологизмларни ўрганиш услубларининг тавсиялари, ибораларнинг яхлит маъносини ўрганиш, турғун бирикмаларнинг фразеологик бирликларга ўзгариши, фразеологик бирликлардаги синтактик боғлиқликларнинг қўлланилиши ва бошқалар.
Н.Н.Амосова фразеологик бирликларни қуйидагича синфларга ажратишга эътибор қаратган:
1. Иборалар яхлит маънога эга, компонентларга ажратилганда ўз маънсини йўқотувчи фразеологик бирликлар:
совуққон – as cool as cucumber
2. Фраземалар фразеологик жиҳатдан маъноси бирикманинг бирор компонентига боғлиқ бирликлар:
қошини чимирмоқ – to knit one’s brows
сабрини йўқотмоқ – to lose one’s temper [6,18]
А.В.Куниннинг фикрича, фразеологик бирликлар бу маъноси тўлиқ ёки қисман ўзгарган бирикмалар саналади. фразеологик бирликларнинг асосий белгилари сифатида "тилдаги турғунлик, семантик яхлитлик, алоҳида тарзда қайд қилиш". Фразеологик бирликнинг тилда ўз ўрнини топишда биринчи навбатда образлилик катта аҳамиятга эга. [13,160]
А.В.Куниннинг фикрича, фразеология таркибида учта асосий бўлим мавжуд: идиоматика, идеофразеоматика, фразеоматика. Бу бўлимлар фразеологизмларнинг мураккаблигига қараб тақсимланган. Идиоматика бўлимига иборалар киритилган бўлиб, улар тўлиқ ёки қисман ўзгартирилган лексемалар саналади. Масалан, “to be in smooth water” бирикмаси “тинч сувда бўлмоқ” маъносини билдиради ва ўзбек тилига “қийинчиликларни енгмоқ” фразеологик бирлиги асосида ўгирилади:
At last they had turned the comer of their lives and were in smooth water. (“Caravan”)
Фразеоматика бўлимига фразеоматизмлар, яъни иборавий характерга эга бўлмаган фразеологизмлар мисол бўлади. Улар асосан мураккаб маънога эга бирликлар саналади. Масалан, launch a boat бирикмаси ўзбек тилига “қайиқни сувга тушурмоқ” маъносини англатади, launch феълининг ўзи тор маъноли феъл бўлиб, фақатгина launch a boat (liner, ship, vessel) сўзлари билан бирикма ҳосил қилади.
Идиофразеоматика бўлимига идиофразеоматик бирликлар, ёки идиофразеологизмлар мисол бўлади. Идиофразеологизмлар турғун бирикмалар бўлиб, улар мураккаб маънога эга бирикмалардир. Уларнинг ўзига хос томони шундаки, бундай бирикмалар бутунлай кўчма маъно касб этади. Масалан, half the battle “ярим ғалаба қозонган уруш” деб таржима қилинсада, “муваффақият белгиси” маъносини касб этади.
Яна бир бирикмани кўриб чиқамиз: between wind and water “ватерлиния чизиғи” деб таржима қилинувчи қуйидаги бирикма фразеологияда “нозик жой” маъносини англатади.
"Realizing... that she was now left high and dry without a penny, Reina appeared to be shuttled between fear and rage.. Mr. Elderson got it between wind and water. He didn't like it a little bit.
2. Фразеологик бирикмалар –Компонентларнинг маъно жиҳатидан ўзгариб, битта ягона маъно берувчи фразеологик бирликлардир. Бундай фразеологик бирликларнинг семантикаси учун таҳлилий қараш ва компонентларнинг алоҳида семантик ўрганилишини сақлаш жоиздир. Масалан “an iron lady”-“темир аёл” .
Фразеологик бирикмалар терминологик ва нотерминологик характерга эга. Масалан “The black market “- “ чайқовчилар бозори “
3. Фразеологик тушунчалар – бундай бирликлар ўз грамматик тузилиши жиҳатидан гап ёки предикатив бирликлар бўлиши мумкин .Коммуникатив маъно жиҳатидан уларнинг қуйидаги хиллари мавжуд :
а) кўп ишлатиладиган мақоллар: In Rome as the Romans do- Кўрлар шаҳрига борсанг, бир кўзингни қисиб юр.
б) Мукаммал ва ҳосил қилинган модал тушунчалар , масалан “ Damn it up.”-“ Ҳа, қуриб кетсин !”
Ўзгарувчан бирикмаларнинг маъно алмашинуви асосида ҳосил бўлган фразеологик бирликлар ҳозирги тилда ишлатилмайди. Кўпинча фразеологик характерга эга бўлмаган мукаммал бирликлар маъно алмашинуви жараёнига йўлиқади. Бу биринчи навбатда ўз маъносида ишлатиладиган терминологик бирикмаларга хосдир. Ўтмишнинг аниқ ҳодисаси асосида тузилган фразеологик характерга эга бўлмаган мукаммал бирлик йўқолиши мумкин, лекин шу асосда ясалган фразеологик бирликлар ясашда давом этади.
Фразеологик бирликнинг маъновий структураси ва сўзнинг маъновий структураси фақатгина уларнинг мазмунига келиб тақалмайди. Маъновий структуранинг мазмундан ташқари асосий элементи бу – ясаманинг яхлит тузилиши, унинг грамматик безатилиши ва тилнинг системали алоқаларига боғлиқдир. Фразеологик бирликнинг ва сўзнинг маъновий структуралари ҳеч қачон бир – бирига мос келмайди. Бу фразеологик ва лексик маъноларни бир – биридан ажратишга асос бўла олади. Агар биз хоҳлаган лексико – фразеологик синонимик қатордаги фразеологик ва лексик синонимларни таққосласак, шу хулосага келамизки, фразеологик ва лексик маъновий структуралар ҳеч қачон бир – бири билан яхлитлигича мос келмайди. Масалан, “to die” феълининг фразеологик синонимлари қуйидаги бирикмалар ҳисобланади: “to go over to the majority”, “to go the way of all flesh”, “to kick the bucket” ва бошқалар.
Бу синонимик қатордаги элементларни қиёслаганда биз фразеологик бирликлар ва уларнинг лексик маънолари ўртасида кўринарли фарқларни пайқашимиз мумкин.
I . Фразеологик бирликнинг маъноси битта: “ўлиш”, “вафот этиш”.
“To die” феъли бўлса кўп маъноли ҳисобланади:
1) “ўлиш”, “вафот этиш”;
2) “жуда ҳам хоҳламоқ” (I am dying to see him)
3) “тугамоқ”, “йўқолмоқ”, “эсдан чиқарилмоқ” (His fame will never die).
Хорнби луғати “to die” феълининг шу учта асосий маъносини кўрсатиб ўтган. Катта Оксфорд луғатида бўлса “to die” феълининг 12 та маъноси кўрсатилган.
2. “To go over to the majority” фразеологик бирлиги “Яхши дунёга равона бўлмоқ” ҳазил маъносини билдиради. “To go the way of all flesh” фразеологик бирлиги бўлса “бутун оламнинг ҳамма кечинмаларидан ўтиш” маъносини билдиради. “to kick the bucket” фразеологик бирлиги бўлса фразеологик ясама ҳисобланиб, “қутида ўйнаш” маъносини билдиради.
“To die” феълининг маъноси стилистик жиҳатдан нейтрал. Фразеологик маъно – тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган маъно ўзгариши натижасидир, лексик маъно ўзгартирилган ёки ўзгартирилмаган бўлиши мумкин.
3. Фразеологик бирликлар икки ёки ундан ортиқ компонентлардан иборат бўлиб, алоҳида тузилган бирикмалардир, “to die” феъли бўлса яхлит тузилган бирикмадир.
4. “To go over to the majority”, “to go the way of all flesh”, “to kick the bucket” фразеологик бирликлари “away, down, off, out” каби постпозитивлар билан мос тушмаслиги мумкин.
“To die” феъли лексик маънога эга бўлиб, бу постпозитивлар билан мослашади: “to die away” - “жим бўлмоқ” (товуш ҳақида гап кетганда); “to die down” – “оловнинг ўчиши”; “to die off” – “бирин–кетин вафот этмоқ”; “to die out” – “оловнинг ўчиши”.
“To die” феълининг мослашуви унинг фразеологик синонимларига нисбатан кенгроқдир, бу феъл маъносининг кенглигини янада яққолроқ намойиш этади. Мисол учун қуйидаги бирикмаларни келтириш мумкин: “to die a natural death” – “ўзидан – ўзи вафот этиш”, “to die a violent death” – “азоб – уқубат сабабли вафот этиш”; “to die a hero’s death” – “қаҳрамонларча ҳалок бўлиш” ва бошқалар.
5. “To die” феълига синоним бўлган фразеологик бирликлар бу феълдан фарқли равишда узоқ давом этадиган ҳаракатларда иштирок этмайди. “Тo die” феъли чексиз бўлиб, у ҳам давомий, ҳам қисқа муддатли ҳолатларда ишлатилади, фразеологик синонимлар бўлса фақатгина қисқа муддатли ҳаракатни намоён қилади.
6. “To die” феълининг фразеологик синонимлари фразеологизмларнинг ҳам, мураккаб сўзларнинг ҳам таркибига киритилмайди.
“to die” феъли бўлса фразеологизмларнинг бир компоненти сифатида қўлланилади: “to die in the last ditch” – “ўлгудай қотиб қолмоқ”, “to die a dog’s death” – “итдай ўлиб кетмоқ”, “never say die” – “ҳеч қачон умидсизланма” ва бошқалар.
7. “To die” феъли мураккаб сўзларнинг компоненти бўлиб ҳам хизмат қилади. Масалан: “Die - hard” – “юраги тош одам, консерватор”.
8. Фразеологик бирликлар алоҳида тузилган ясамалар бўлиб, индивидуал стилистик янгиликлар киритиш мумкин:
The spare furniture has gone the way of all superfluities. (A. Huxley)
Бу фразеобирлик мебель жиҳози борасида ишлатилган ва охирги компонент – яъни “flesh” сўзи “superfluities” сўзи билан ўзгартирилган. “To die” феъли мебель жиҳози борасида ишлатилмайди ва у ҳеч қандай структурал янгиликларни қабул қилмайди.
9. “To go over to the (great) majority” фразеобирлиги иккита квантатив вариантга бўлинади: “to go over the majority” ва “to go over the great majority”. “To die” феълининг варианти мавжуд эмас.
10. “to die” феълида сўз ясовчи илдиз мавжуд: “dying” – “ўлаётган”, “the dying” – “ўлаётганлар”, “dyingly” – “ўлаётиб”. “to die” феълига синоним бўлган фразеологик бирликлар сўз ясовчи парадигмага эга эмас.
Биз бу бўлимда “to die” феълини ва унга синоним бўлган баъзи фразеологик бирликларни таққосладик. Албатта, бу ўрганиш бизга кўп нарсани аниқлаштириб бера олмайди, лекин шунда ҳам биз тушундикки, фразеологик бирлик ва сўзнинг маъновий структураси бир – бирига мос тушмайди.
Тилда фразеологик бирликларнинг ясалиши хилма- хилдир. Фразеологизмларнинг пайдо бўлишини икки гуруҳга ажратиш мумкин:
1)Шу тилда пайдо бўлиб, яшашда давом этаётган фразеологик бирликлар;
2)чет тиллардан олинган фразеологик бирликлар.
Тилнинг ўзида пайдо бўлган фразеологик бирликларнинг ихтирочилари номаълум бўлиб қолмоқда .Асосан бу мақолларга таалуқлидир. Яхлит қилиб олганда, фразеологизмлар – бу халқ оғзаки ижоди .Кўпчилик фразеологик бирликларда анъаналар,реалиялар, тарих фактлари мужассамдир:
Do'stlaringiz bilan baham: |