Make an elephant of a fly- Пашшадан фил ясамок.
3. Фразеологик бирикмалар- буларнинг компонентлари қайсидир маънода бир-бири билан тенг ҳуқуқлидир.Ҳаттоки шу бирикма таркибидаги бирор бир мустақил бўлмаган компонентларнинг ҳам синоними бўлиши мумкин .Фразеологик бирикмалар учун шу асос сўз билан боғлиқ бўлган синонимик, параллел конструкцияларнинг борлиги характерлидир. Масалан, a blind love-ёмон кўрмоқ, кўр-кўрона севмоқ. Бу ерда семантиканинг таҳлилийлиги характерлидир.
Кейинчалик 60-йилларда семантик классификация ўрнини фукционал классификация эгаллайди . Улар иккита катта гуруҳга бўлинади:
1.Номинатив фразеологизмлар (фақатгина номинатив функцияни бажаради);
2. Номинатив –экспрессив фразеологизмлар ( номинатив –экспрессив функцияни бажаради).
Биринчи гуруҳ, биринчидан, атоқли лексик маъноли компонентлар асосидаги семантик бутунликка эга номинантли мукаммал бирикмаларни ўз ичига олади .Иккинчидан , таркибидаги бирор бир компонентнинг кўчирма маъно асосида ясалади. Учинчидан, мукаммал феълли бирикмалар.
Иккинчи гурух эса ўз ичига бирикмали ва бутун бир гап структурали семантик ҳосил бўлган фразеологизмларни олади.
И.И. Чернишеванинг қўйидаги критерийлар асосида ишлаган комплекси фразеологизмларнинг янги структурал семантик классификациясини келтириб чиқаради .[17,35-61]
1.Грамматик структура:
a).сўз бирикмаси;
б) предикатив бирикма ва сўз.
2.Ясалиш турлари:
а) компонентларнинг ягона йўл билан бирикиши;
б) намуна асосида ясалиши;
с) бир неча йўл орқали ясалиш .
3. Мукаммал бирикмалар асосидаги семантик силжишнинг борлиги ёки йўқлиги натижасида маънонинг пайдо бўлиши:
а) компонентларнинг семантик ясалиши натижасидаги маъно;
б) атоқли лексик маъно компонентлари асосидаги маъно;
c) тип структурасидаги маъно.
Лексик –синтактик классификацияда фразеологизмларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
а) вербал фразеологизмлар. Функционал жиҳатдан феъллар билан боғлиқ, яъни асосий қисмини феъл компонентлари ташкил этган фразеобирликлар бу гуруҳга таалуқли бўлади .Вербал фразеолгизмлар ҳар хил гап бўлаклари функцияларини, яни кесим , эга ва ҳол функцияларини бажаради . Вербал фразеологизмлар таркибига идиомалар ва фразеологик бирликлар киради .
б) Адвербиал фразеологизмлар . Функционал жиҳатдан равиш билан боғлиқ фразеологик бирликлар адвербиал фразеологик бирликлар гуруҳига таалуқли бўлади . Масалан , “ in a full mouth “- “оғзини тўлдириб”.
Адвербиал фразеологизмларнинг умумий ҳажмдаги қисми катта маънога эга эмас.
с) Субстантив фразеологизмлар. Функционал жиҳатдан от билан боғлиқ фразеологизмлар субстантив фразеологизмлар гуруҳига таалуқлидир, яъни уларнинг асосий компоненти от ҳисобланади. Субстантив фразеологизмларга идиомалар ( иборалар ) ва бошқа турдаги фразеологик бирликлар киради .
д) Прономинал фразеологизмлар . Худди олмошга ўхшаб улар ҳам яхлит ноаниқликни билдиради. Масалан, this and that- ҳам бу, ҳам у;
е) Боғловчили характерга эга бўлган фразеологизмлар : here it is – ана холос.
ф) Гаплар билан боғлик фразеологизмлар. Бу гуруҳга мақоллар киради .Масалан , Men may meet , but mountains never – Тоғ – тоғ билан учрашмайди, одам – одам билан учрашади.
Грамматик структура жиҳатидан фразеобирликлар бирикмалар, предикатив бирикмалар ва гап ҳолларида бўлади .Маъно жиҳатидан кўриб чиқилганда , фразеологизмларнинг структурал –семантик классификацияси келиб чиқади .Улар учта гуруҳга бўлинади:
1. фразеологик бирликлар;
2. фразеологик бирикмалар;
3. фразеологик тушунчалар;
1. Фразеологик бирликлар. Фразеологиянинг асосий бўлимларидан биридир. Уларнинг асосида семантик трансформация ётади. Компонентлар гуруҳининг маъноси ўзгарганда, фразеологик маъно пайдо бўлади. Бу гуруҳга бир –бири билан эргашиш йўли орқали боғланган бирикмалар киради. Фразеобирликлар гуруҳига, М. Д. Степанова ва И. И.Чернишеванинг айтишича, сўз жуфтликлари ва компаратив фразеологизмлар киради. Улар буларни структурал хусусиятга эга фразеобирликлар деб аташади.
Сўз жуфтликларининг асосий структурал белгиси бу уларнинг бинар хусусиятга эга бирикма бўлишидир, яъни улар иккита бир гап бўлакларига тааллуқли бўлган лексемалардан иборат. Семантика нуқтаи назаридан олиб қаралганда , сўз жуфтликлар умумлашган характерга эга.
Бу ердан фразеологизациянинг қуйидаги усулларини кўриб чиқиш мумкин:
1. Умумлашган маъно - бинар сўз гуруҳларидан маъносининг метафорик ёки метаномик қўшилишида ҳосил бўлади.
2. Умумлашган маъно - бинар сўз бирикмаларидаги иккита компонентнинг семантик консолидацияси асосида ҳосил бўлади:
3. Умулашган маъно - бир хил гап бўлакларининг тафтологик бирикмаси асосида содир бўлади. Бундай сўз жуфтликлари тафтологик жуфтликлар деб аталади.
Компаратив фразеологик бирикмаларга энг мукаммал ва қўшма сўз бирликлари мисол бўлади, чунки бунинг фразеологик хусусияти анъанавий таққослашда намоён бўлади. Бу гуруҳдаги фразеологик бирликларнинг структурал – семантик хусусияти шундаки , бу ерда ҳаракат ва хусусиятлар қиёсий гуруҳ ёки қиёсий эргаш гап , яъни “ like” “as” сўзлари билан намоён бўлади : “To sing like a bird “- “қушга ўхшаб сайрамок “. Яна шуни айтиб ўтиш жоизки, компаратив фразеологизмлар икки қисмли структурага эга.
Фразеологик бирикмалар семантик комплекс саналиб, улар шакл жиҳатидан ўзгариши мумкин, аммо маъноси ўзгармайди. Лекин шундай бирикмалар борки, улар тилда бутунлай киришиб кетган ва уларни биз хоҳлаганча шаклини ҳам ўзгартира олмаймиз: роль ўйнамоқ, маъно касб этмоқ.
Лекин шундай бўлса ҳам фразеологик бирикмалар қотиб қолган бирикмалар эмас ва уларнинг ўрнига синонимларни қўллаш мумкин: эътибор қаратмоқ, фикрни қаратмоқ.
Яна шуни эътибордан четда қолдирмаслик керакки, ҳар бир тил ўзининг ички қонуниятларига эга бўлиб, инглиз ва ўзбек тилларида бирикмалар сўзлар қўлланилиши жиҳатидан бир хил бўлмаслиги мумкин:
to take steps - чора кўрмоқ
to pay attention - эътибор қаратмоқ
direct current - доимий электр токи
Масалан, to strike инглиз феъли ҳар хил бирикмаларда ўзбек тилида турлича таржима қилинади:
to strike a match – гугурт ёқмоқ
Do'stlaringiz bilan baham: |