Ҳозирги замон араб мамлакатларида сўзлашув ҳолати ва таълим тизими Таянч иборалар



Download 33,04 Kb.
bet1/7
Sana25.02.2022
Hajmi33,04 Kb.
#300011
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5469782031325991516


Ҳозирги замон араб мамлакатларида сўзлашув ҳолати ва таълим тизими
Таянч иборалар: Араб давлати, таълим тизими, тил ҳолати, Миср лаҳжаси, маданият ўчоғи, иероглиф, Араб тили академияси, француз тили, барбар, ливия, элат, Тунис тили, форс кўрфази, маориф, Фаҳд мамлакати, бошланғич мактаб, нефть, минерал.
Миср Араб Республикаси. Маълумки, ҳозирда 23 араб давлати мавжуд бўлиб, улар орасида умумий муомала тили араб адабий тили ҳисобланади. Араб адабий тили тизимига кирувчи Мисрдаги сўз­лашув ҳолатига назар солинса, бу давлатнинг араб мамлакатлари ичида нисбатан йирик ҳамда иқтисодий ва мада­ний жиҳатдан яхши ривожланганроғи эмас, балки Миср мисолида барча араб давлатлари сўзлашув тилининг бир манбадан келиб чиққанига амин бўламиз. Мамлакат аҳолисининг 90% Нил водийси ва Сувайш канали мин­та­қаларида яшайди. Мисрда сўзлашув ҳолати такомиллашувига охирги йиллардаги урбанизация (шаҳар­лар кенгайиши)нинг кескин ошиши сабаб бўлди. Қоҳира ва Исмоилияда мамлакат аҳолисининг 25% дан кўпроғи яшайди. Мамла­катнинг жанубий ғарбида яшовчи, кам сонли африка тилида сўзла­шувчилар, арманлар, греклар ва бошқалар сўзлашув ҳолатига таъсир кўрсата олмаганлар.
Тарихдан маълумки, Миср Араб Республикаси қадим-қадимдан маданият ўчоғи бўлиб ҳисобланган. Инсоният цивилизациясининг тараққий эта бошлаган энг аввалги маскани ҳам Миср ҳисобланади. Илк ёзув, яъни иероглифлар ҳам биринчи бўлиб шу давлатда пайдо бўлган. Миср ҳозирги кунда ҳам сайёҳлар назаридан четда қолма­ётган ва дунёнинг етти мўъжизасидан бири бўлмиш пирамидалари билан машҳурдир.
Мисрнинг расмий тили араб тилидир. Бу тил бошланғич, ўрта таъ­лим мактабларида ҳамда тил билан боғлиқ бўлган билим юрт­ларида ва олий ўқув юртларида ўқитилади. “STATISTICAL YAERBOOK” маълу­мотномаси хабарларига кўра, 1952 йилги инқи­лоб арафасида мамлакат аҳолисининг қарийб 90% саводсиз бўлган. Сўнгра аста-секин бу рақам­лар қисқара борди. Мамлакат таълим тизимида дарслар асосан араб тилида олиб борилади. Дарс мобайнида араб атамалари билан бир қа­тор­да, инглиз илмий терминлари ҳам қўлланилади. Олий маълумот­лилар сони ошиши натижасида адабий тилга ҳам, кундалик муомала тилига ҳам айрим атамалар киритилди. Бундай ишларни 1932 йилда Қоҳирада таъсис этилган “Араб тили академияси” бажаради. Адабий тилнинг классик ва замонавий вариантларида Миср кундалик муомала тили ва ҳудудий лаҳжалар бор. Кундалик муомала тили маиший ҳаётда, норасмий алоқаларда шунингдек мамлакатда яшовчи бошқа миллат вакиллари билан мулоқот тилидир.
Минтақа шевалари бир-бирига фонетик ва грамматик жиҳатдан яқинлиги нуқтаи назаридан қуйидаги 3 лаҳжага ажратилади:
Шимолий Миср лаҳжаси.
Жанубий Миср лаҳжаси.
Шарқий Миср лаҳжаси.
Бу лаҳжалар орасида ўзига яраша ўхшашликлар мавжуд.
VII асрда Мисрни араблар истило қилгандан кейин ислом диний мактаблари кўплаб очила бошлади. X асрда ал-Азҳар мусулмон университетига асос солинди. Дастлабки дунёвий ўқув юртлари XIX асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди. Хорижий ва маҳаллий хусусий мактаблар барпо этилди. 4 йиллик бошланғич мактаб энг кўп тарқал­ган ўқув маскани эди. 1956 йилда барча болаларга 6 ёшдан мажбурий бепул бошланғич таълим бериш ҳақидаги қонун қабул қилинди. 1962 йилдаги декрет мактабгача тарбиядан олий ўқув юртигача бўлган барча давлат ўқув юртларида бепул таълимни жорий этди. Эндиликда болалар учун 6 ёшдан бошлаб 6 йиллик бошланғич таълим, сўнгра 3 йиллик тўлиқсиз тайёрлов мактаби, уч йиллик тўлиқ ўрта мактаб мавжуд. Барча босқичларга эга бўлган хусусий мактаблар ҳам бор. Ҳунар-техника таълими эса, ҳунар-билим юртлари, ҳунар марказлари, ўрта махсус ўқув юртлари ва 5 йиллик техника мактаб­ларида олиб борилади.
Олий таълим тизимига университет, институт ва 4 йиллик кол­леж­лар киради. Мамлакатдаги 14 университетнинг энг йириклари Қоҳира, Айн уш Шамс, Искандария, Америка, ал Азҳар универ­си­тетлари бўлса, энг йирик институтлари ал Мансура, Қоҳирадаги Политех­ника институти ва Асвондаги Индустриал институтидир.

Download 33,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish