Ҳозирги ҳикоячилик: жанрий изланишлар Ҳозирги ҳикоячилик



Download 119,67 Kb.
bet3/3
Sana17.11.2022
Hajmi119,67 Kb.
#867568
1   2   3
Bog'liq
Ҳозирги ҳикоячилик

Назар Эшонқул ҳикоялари
Ўзбек ҳикоячилигида модернизм йўлини бошлаб берган адиблардан бири Назар Эшонқул. У 1962 йил 15 июнда Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Терсота қишлоғида туғилган. 1986 йилда ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган. Дастлабки асари-“Уруш одамлари”(1988). Шундан сўнг ёзувчининг “Момо қўшиқ”(1989),”Маймун етаклаган одам”(2001),”Шамолни тутиб бўлмайди”(2004), “Ялпиз ҳиди”(2008) каби китоблари нашр этилган.
Ёзувчининг “Маймун етаклаган одам” ҳикояси китобхонларда катта қизиқиш уйғотди. Асарда ҳаётда адашган, умрини сохта шон-шуҳрат, алдовларга ишониб ўтказган, умри поёнида қаровсиз аҳволга ташлаб қўйилган инсоннинг самарасиз ўтган ҳаётидан ҳикоя қилинади. Адабиётшунос У. Норматов бу ҳақда шундай ёзади.”80 йиллар охирларида тенгдош, умри асрнинг алғов-долғовлари, бемаъни мақсадлар йўлда ўтган, адашган одамнинг фожеий қисмати бетакрор тарзда ифода этилган эди. Ҳикоя қаўрамони муйқалами томонидан яратилган ўз ижодий-ижтимоий фаолияти ибтидоси ва интиҳосига дахлдор икки бадиий полотно-қоронғу тўқайзордан “нурафшон маскан”сари маймун етаклаб чиқаётган навқирон шижоаткор йигит ва қари маймун етагида тўқайзор томон қайтаётган мункиллаган чол сурати, айни ўша рамзий-символик тимсоллар ташийдиган маънонинг теран ва кўламдорлиги, қаҳрамон ҳаёт йўлининг чуқур таҳлили-бу асарни жаҳон новеллистикасининг энг яхши намуналари қаторига қўшиш учун изн беради”1. Ҳикояда чолнинг санъатдан яхшигина билимга эга рассом эканлиги айтиб ўтилади. Аммо чолнинг чизган аксарият суратлари ҳаёти манзаралари каби рангсиз ва мавҳум эди.Чолнинг чизган суратларига турли саналар қўйилган.1937.1947.1957. Агар диққат қилинса бу саналар тарихимизнинг қонли саҳифалари – қатағонлар даврини эслатади. Рассом чол чизган суратлари орқали ўтган умрини, бемақсад ва бесамар ўтган ҳаётини тафтиш қилади.Рассом умри поёнида бир вақтлар ўзи эътиқод қилган ғояларнинг тагзамини пуч эканлигини англайди. Суҳбатдошининг эътиқод ҳақидаги фикрига эътироз билдириб шундай дейди:”-Эътиқод!- деди ғуссали оҳангда,- агар бир умр эътиқод қўйиб, шунга ишониб, курашиб ёниб-куйиб яшасангу, бир куни эътиқод қўйган нарсангиз пуч, ёлғон ва пуфлаб шиширилган шардай омонат, сиз эзгулик деб сиғинган нарсалар асли разолат эканини англаб қолсангиз бундай демасдингиз...”. Чолнинг қисмати тотлитар тузум даврида сохта шон-шуҳрат, мансаб-амалларга алданиб, ёлғон ғояларга алданган минглаб, миллионлаб одамларнинг қисмати эди.
Адибнинг “Шамолни тутиб бўлмайди” ҳикояси маънонинг кўламдорлиги, бадиий руҳий таҳлилнинг теранлиги билан “Асрга татигулик кун”даги Найман она, “Чол ва денгиз”даги қария образларига тенглаштирилади. Ёзувчи асар қаҳрамони Байна момонинг узоқ давом этган фожеий, мотамсаро, айни пайтда мардона ҳаёт йўлини ўзига хос йўсинда ҳикоя қилади. Ҳикоя қаҳрамони Байна момо бошига тушган кўргуликлардан қанчалик ўртанмасин, ундаги қосос туйғуси ҳаёт қарама-қаршиликларини енгиб ўтишга ёрдам беради. Байна момо эри Раим полвоннинг қулоқ сифатида ноҳақ таъқиб этилиши, мол-мулки тортиб олиниб ўғли билан бирга итдай хор бўлиб отилишида Замон отбоқарга изн берган ҳамқишлоқларини кечирмайди. “Бу қишлоқнинг аёллари энди фақат ҳезалак туғади”дея масхара қилиб, улардан юз ўгиради. Байна момонинг Замон отбоқардан қасос олиш эпизоди ҳикояда очиқ берилмай, саҳна ортида кечади. Бироқ ўша кунгача бўлган даврда момонинг бошидан кечирган мусибатли кунлари китобхон қалбини ларзага солади. Муаллиф момонинг бошидан кечирган мунгли кунлар хотирасини шундай ёдга олади.”Байна момо ҳар кеча кўз ёшлари билан тўлган қайиқда йиллар қоялари орасида қолиб кетган эри билан ўғлининг илма-тешик бўлган мурдаси ва Замон отбоқарнинг музаффар қамчиси ётган қонли халқоб билан тўлган айвонга сузиб борар, эрталаблари ҳўл бўлиб кетган ёстиғини худди қадим аждодларнинг унут яловидай уйининг олдидаги....баланд толга осиб, офтобда қуритарди...”. Байна момо образи миллий ҳикоячилигимизда кейинги йилларда яратилган энг характерли тимсоллардан биридир.
Н. Эшонқулнинг “Очилмаган эшик” ҳикояси турмуш қуриб ҳаётдан бахт топа олмаган келинчакнинг эрта хазон бўлган умри ҳақида. Бахт қасрини қурмоқчи бўлган келичакка бахт эшиклари очилмади. Келинликнинг шўх-шодон баҳори орадан уч-тўрт йил ўтиб ўтмасдан кузга айланди. Дунёда сиғингани, бирдан-бир хазинаси – эри шаҳардан бошқа бир аёл топди. Келинчакни рашк азоби адойи тамом қилди. Адоқсиз ҳижрон тунлари аламини кўз ёшларидан олди. Келинчак ўзини камситилгандек ҳис қилди. Бу дунёга келиб у нимани кўрди. Уй ва дала орасидаги адоқсиз меҳнат, эрининг унга нисбатан бепарволиги, қўни қўшниларнинг миш-мишлари келиннинг бир дардини минг дардга айлантирди. Шунчалик йўқотишларга қарамасдан у хазонлар орасида қолиб кетган илк муҳаббатини ахтаради. Адиб ўзига хос ўхшатишлар, руҳий таҳлил асосида келин ва куёв ўртасида бир пайтлар омонатга қурилган муҳаббат ришталарининг парчаланиш жараёнлари худди рассомдек тасвир этади.”Келинчак тўрт йилнинг чанг-ғуборлари, ёмғир-қорлари остида қолган, бу уйга энди келин бўлиб тушган пайтларидаги эрининг эҳтиросли муҳаббатини худди ўт-ўланлар орасидан йўқолган игнасини ахтараётгандек, эрининг кув кўзларидан баъзан саргашта бўлиб излаб қоларди. Лекин сувга тушган тошдек, бу муҳаббат қаёққадир ғойиб бўлган эди”. Муаллиф келинчак қалбида кечаётган руҳий жараёнларни маҳорат билан тасвирлай олган.Келинчакнинг орзулари бисёр эди. Афсус, унинг орзулари фаришта мисол ўзи билан бирга бу оламни тарк этди. Ҳикоя китобхонда маъюс таассурот қолдирсада, чуқур лиризм билан суғорилган. Айниқса, асар қаҳрамонининг ўз ҳаётини ўзи тафтиш қилиб, унинг маънисиз эканлигини англаши абсурд қаҳрамонга хос хусусиятдир. Бундай ҳолатларни адибнинг “Бевақт чаланган бонг”, “Хаёл тузоғи”, “Муолажа” ҳикояларида ҳам кузатиш мумкин.



1.Умарали Норматов. Умидбахш тамойиллар. Тошкент. Маънавият. 2000. Б-39.

Download 119,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish