РЕЖА
1.Электр машиналарида изоляциянинг роли ва классификацияси.
2.Электр машиналарнинг кизиш ва совуштенгламалари ва характеристикалари.
ТАЯНЧ СЎЗЛАР
Изоляция, моторлар чулғами, чегаралаш, бир жинсли, таъсир қилувчи факторлар, иш режими диапозони, қувват исрофи, атроф муҳит температураси, рухсат этилган,
1.Электр машиналарида изоляциянинг роли ваклассификацияси.
Электр машиналари ишлаш жараёнида унинг баъзи қисимларининг қизишидан электр энергияси исроф бўлади. Бу иссиқлик асосан мис чулғамларда, якор ва кутбнинг пулат узагида ва якор подшипникларида ажралиб чиқади. Бу қисимларнинг қизиш темпиратураси куп ҳолларда уларнинг хизмат давомийлиги билан аниқланади. Кўп давомийлик (йилда) изоляциясининг А синфидаги темпиратурага асосан, Монтзингер тенгламаси буйича қуйидагича ёзилади
Бундан кўринадики изоляциянинг рухсат этилган темпиратураси 80 С га ошганда унинг хизмат давомийлиги тахминан 2 марта камаяди. Бу боғлиқни В ва Н синфлари изоляциядагилар учун ҳам таълуклидир. Изоляцион материалларининг асосий ишдан чиқиш сабаблари ишчи темпиратура таъсирида ва изоляциянинг механик хусусиятларининг ёмонлашиб боришида уларнинг иссиқликдан эскириши ҳисобланади .
Изоляциянинг иссикликдан эскириши уларнинг баъзи компонентларининг полимерланиши, қуриб қолиши, кучиши уларда кичкина тешиклар ва узилишларни юзага келтиради.
Изоляциянинг эскириш интенсивлигига ишчи темпиратуранинг қиймати ва давомийлиги, темпиратура узгаришининг чегараси ва частотаси, электр майдонинг кучланганлиги, намлик, механик ва кимёвий ва бошқа таъсирлар сезиларли даражада таъсир курсатади.
Изоляция таркибида кирувчи компонентлар таркибининг иссиқликка чидамлиги унинг синфини аниқлайди, у қуйидаги харфлар билан белгиланади А, В, Е, F ва Н. Бундан А синфидаги изоляциялар тортув электр моторлар учун фойдаланилмайди, чунки уларнинг иссиқликка чидамлиги паст ҳисобланади. Асосан тортув ЭМ лари учун В, F ва Н синфидаги изоляция кенг қўлланилади.
Тортув электр моторларини қизишини ҳисоблаш учун бир жинсли қаттиқ жисмнинг қизиш назариясига асосланган усуллар кенг қўлланилади Бунинг учун машинанинг барча қисми бир жинсли деб қабул қилинади, унинг барча нуқталари бир ҳил темпиратурага эга бўлади ва ҳар бир юза бирлигида бир ва яна шу миқдорда иссиқлиқ хисобланади. Бинобарин, бир жинсли жисм чекиз қатта иссиқлик утказувганликка эга бўлади.
Исиш жараёни тўғрисида сўз юритишдан олдин иссиқликнинг баъзи техник терминларини қараб чиқамиз.
Жисмнинг умумий иссиқлик сиғими-С= с.m –жисмини 10С иситиш учун зарур бўлган иссиқлик микдори. С нинг қиймати жисмнинг массаси м, кг ва унинг солиштирма иссиқлик сиғими с,Вт*с/(0С*кг) ларга боғлиқ
Жисимнинг умумий иссиқлик ўзатиши. .Жисим ва ташқи мухит темпиратураси орасидаги фарқ 10С бўлганда, бирлик вақт давомида
изоляциянинг эскириши унинг қизиши абсолют темпиратураси билан аниқланади. Машинанинг қизиган қисимларидан узатиш унинг юзасидаги ва аторф темпиратурасининг фарқига боғлиқ бўлади. Шунга асосан машина қисимларининг қизиш темпиратураси бир ҳил шароитда совутувчи ҳаво темпиратурасига боғлиқ. Шунинг учун ГОСТ2582-81 га асосан ҳар ҳил темпиратурадаги изоляция синфидаги тортув машиналари қисимларининг совутувчи ҳаво темпиратураси +400С дан ошмаслиги учун қизиш темпиратураси совутувчи ҳаво темпиратурасига нисбатан нормага келтирилади.(жадвал-1)
Do'stlaringiz bilan baham: |