Магистрлик диссертация мавзуларини танлаш ва илмий рахбарларни тайинлаш
Магистрлик диссертацияси ўқиш ва ўқув дастурларини ўзлаштириш жараѐнида магистратура талабаси эгаллаган назарий ва амалий билимлари асосида бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг натижаси ҳисобланади. Магистрлик диссертацияларининг мавзулари олий таълим муассасалари кафедралари профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий муассасалари, тармоқ илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш муассасалари етакчи ходимлари томонидан шакллантирилади. Магистрлик диссертацияларининг мавзулари, қоидага кўра, соҳага оид долзарб илмий-тадқиқот мавзуларига ѐки ҳукумат қарорларида белгиланган устувор йўналишларда кўрсатилган аниқ вазифаларни ҳал этишга бағишланади.
Магистрлик диссертациясига илмий рахбарлик олий таълим муассасаларида ишлайдиган профессорлар, фан докторлари (PhD ѐки DSc), доцентлар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий муассасалари олимлари, ташкилотларнинг юқори малакали ва тажрибали мутахассислари, шунингдек, белгиланган тартибда магистрлик илмий даражалар ѐки илмий унвонларга эга бўлган хорижий мутахассислар томонидан амалга оширилади.
Магистратура талабасига олий таълим муассасасининг профессор- ўқитувчиларидан илмий рахбар тайинланади ва қўшимча равишда тегишли соҳалар бўйича илмий тадқиқот институтлари илмий унвонга эга бўлган илмий ходимлардан илмий маслаҳатчи тайинланиши мумкин.
Белгиланган талабларга мувофиқ магистрлик диссертациясини бажариш доирасида илмий рахбар билан бир хил масъулият илмий маслаҳатчига ҳам юклатилади.
Магистратура талабаси ўқиѐтган олий таълим муассасаси ходимлари таркибидан бўлган илмий рахбар ва илмий маслаҳатчининг магистрлик диссертациясини тайѐрлаш бўйича талабалар билан ишлаши уларнинг олий таълим муассасасида ўқув йили шахсий иш режаси билан белгиланадиган ўқув юкламасига киритилади.
Магистратура талабаси ўқиѐтган олий таълим муассасасида ишламайдиган ходимлардан бўлган илмий рахбар меҳнатига ҳақ тўлаш
белгиланган тартибда меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари бўйича бир ўқув йилига бир магистратура талабаси учун 50 соатдан ошмаган ҳажмда, тегишли олий таълим муассасаси ҳаражатлар сметасида бу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Профессор ѐки фан доктори бештагача, шунингдек доцент, фан номзоди (PhD) учтагача магистрлик диссертациясига рахбарликни амалга ошириши мумкин.
Кафедралар томонидан тақдим этилган ва олий таълим муассасаси ѐки факультет ўқув-услубий кенгашида муҳокама қилинган магистратура талабаларининг магистрлик диссертация мавзулари ва уларнинг илмий рахбарлари (илмий маслаҳатчилари) илмий ишлар бўйича проректор (директор ўринбосари) тақдимномасига асосан магистратура талабалари ўқиѐтган биринчи ўқув йилининг биринчи икки ойи ичида тегишли олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи билан тасдиқланади.
Диссертацияларнинг мавзулари тасдиқлангандан ва илмий рахбарлар тайинлангандан сўнг 1 ой муддатда улар ҳақидаги маълумот талабалар фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда диссертация мавзулари қисқача мақсади ва вазифалари кўрсатилган ҳолда олий таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |