Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Дисссертация мавзуси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси томонидан эътироф этилган нашрларда 5 та мақола нашр этилган.
Диссертация тузилиши ва хажми. Магистрлик диссертация иши таркиби кириш, тўртта боб, хулосалар, ишлаб чиқаришга тавсиялар, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация хажми
бетни ташкил этади.
Кириш қисмида ўтказилган тадқиқотларнинг долзарблиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти ва предметлари тавсифланган. Мавзунинг Республика фан ва технологияларни ривожлантириш устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган. Илмий тадқиқотнинг янгилиги ва амалий натижалари баѐн этилган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти атрофлича ѐритилган, тадқиқот натижаларини амалиѐтга жорий этиш, нашр этилган илмий ишлар ва диссертациянинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг «Ўзбекистонда Ҳинд настарини биоэкологиясининг назарий асослари (адабиѐтлар шархи)» деб номланган биринчи бобида мавзу бўйича маҳаллий ва хорижий илмий манбалар ҳамда Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш, манзарали ўсимликларни танлаш, қўллаш бўйича ботаник ва дендролог олимларнинг илмий-тадқикот ишлари ўрганилиб, ҳинд настаринининг гул, мева ва уруғлари морфологияси, биоэкологик хусусиятлари, атроф муҳит билан алоқаси, ўсиши, ривожланиши, навлари, касалликлари, худудларда ландшафт яратиш ва уларни тўғри парваришлаш бўйича ўтказилган илмий-тадқиқот натижалари тахлил этилган ҳамда мавзунинг долзарблиги асосланган.
Юртимизда сўнгги йилларда тупроқ-иклим шароити, ҳаво ҳарорати ва таркиби сезиларли даражада ўзгариши ҳозирги кунда кўкаламзорлаштириш ва ландшафт дизайнда манзарали ўсимликларни қўллаш бўйича илмий изланишларни амалга оширишни тақозо килади. Ушбу бобда кўкаламзорлаштиришда қўлланиладиган манзарали ўсимликлар ва уларнинг тавсифи ва тарихи ҳамда тадкикотлари тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг «Тажриба ўтказилган жойларнинг табиий иқлим шароити ва тажриба усуллари»деб номланган иккинчи бобида Тошкент шаҳрининг тупроқ, иқлим шароитлари, шунингдек, тадқиқот олиб борилган ҳудудлардаги тур бўйича қисқача таъриф келтирилган.Дарахт ва бута турларининг морфологик белгилари Ф.А. Ченкин услубида аниқланди. 1000 та уруғ оғирлигини аниқлаш 1987 йилда қайта янгиланган ГОСТ 13056.4-67 давлат андозалари бўйича ўтказилди. Тадқиқот объектларининг фенофазалари, ўсиш давомийлиги ва ўзгаришларини 2019-2020 йиллар давомида кузатишда И.Н. Бейдеман услубидан фойдаланилди. Тадқиқотни амалга оширишда фенологик фазалар услубга мувофик 6 та фазага ва бу фазаларни янада ѐритувчи кичик фазачаларга бўлиниб Тошкент Ботаника боғи ҳудудида ўтказилди. Тадқиқот объектлари манзаравийлик хусусиятини баҳолаш тажриба майдонларида Н.И. Штонданинг 100 баллик тизимли бахолаш услубидан фойдаланилди. Бунда буталарни 11 та кўрсаткичлар асосида комплекс бахоланди. Тадқиқот объектларини вегетатив
усулда купайтиришда Х.Т. Гартман ҳамда Ph.M. Browse томонидан ишлаб чикилган ўсимликларни вегетатив кўпайтириш услубидан фойдаланилди. Ўсимликларнинг биометрик кўрсаткичлари ва математик тахлили, олинган натижаларни ҳисоблаш ва статистик қайта ишлашда умум қабул қилинган мезонлар ҳамда Б.А. Доспехов «Методика полевого опыта» услубига асосан бажарилди.
Диссертациянинг«Ҳинд настарини биоэкологияси ва манзаравийлик хусусиятлари» деб номланган учинчи бобида тадқиқот объектининг гул, мева ва уруғлари морфологик хусусиятлари ва биологик хусусиятлари ўрганилиб, хаво ҳароратининг ўзаро боғлиқлиги 2 йиллик (2018-2020 йиллар) фенологик кузатувлар жараѐнида аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |