Муқаддас матн иловалари. Муқаддас матнлар интерактив шаклда рақамлаштирилган иловалар. Бугунги кунда деярли барча динларнинг муқаддас китоблари электронлаштирилган. Шунингдек, диний китоблар, муқаддас матнларга ёзилган шарҳлар ҳам интерактив мобил илова шаклида онлайн бозорлардан аллақачон жой олиб улгурган.
Мультимедиавий диний иловалари. Бундай кўринишдаги иловаларга мисол қилиб, мобил телефонлар учун маълум бир динга мўлжалланган электрон саҳифалар, диний оҳанглар, муқаддас қадамжолар яратилган мозаикаларини мисол қилиб келтириш мумкин.
Алоқа тарихи бўйича мутахассис Гудвиннинг фикрига кўра2, 90-йилларга келиб мобил қурилмалар янада бежирим, харидоргир, ҳажман енгиллашиб, қувват манбаининг иш соати узайди ҳамда конвертор, калькулятор ҳамда профил созламалари каби иловалар сони ҳам ортиб борди.
Ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталаридан ислом муҳитининг кибер хилма-хиллиги орта борди. Ислом динига оид маълумотлар веб-сайтларда оммалашди. Масалан, www.islamicity.com сайти 1995 йил АҚШлик бир гуруҳ олимлар томонидан виртуал шаҳар метафорасидан фойдаланиб ишга туширилган. 1998 йилда эса www.jannah.com сайти диний мусиқа ихлосмандларига қўшиқлар, видеолар, машҳур воизларнинг MP3 дарсларини, Қуръони каримнинг рақамли шаклларини ҳамда ислом динига оид компьютер дастурлари, шрифтлари ва намоз вақтларини юклаб олиш имкониятини яратди.
Онлайн ислом виртуал жамоа, яъни “рақамли умма”ни ташкил этганлиги сабабли омма эътиборини қозонган. Аксарият мусулмон веб-дастурчиларининг ислом дини ақидасини аниқ маълумотлар орқали ифода этиб беришга қизиқиши уларни онлайн платформада фаол ҳаракатланишига туртки бўлди3.
2000 йилларга келиб, дастурчилар интернет асосида ишловчи мобил иловалар яратиш устида иш олиб бордилар.
“Apple” компанияси томонидан 2007 йилда iPhone телефони ҳамда турли-туман иловаларнинг тақдим этилиши билан мобил иловалар бозорининг ривожланишига кенг имкониятлар очилди. 2008 йилдан “App Store” ва “Play Market” илова бозорлари ўз фаолиятини бошлади4. Қарийб ўн йил ичида бу икки бозор харидорларининг сони ортиб бориши билан етакчилик қилиб келмоқдалар. 2018 йилгача иловалар бозори сон ҳамда сифат жиҳатдан кескин ўзгаришларга учради. Булар рақамларда ифодаланганда қуйидагича кўриниш касб этади: 2008 йил 10 июль ҳолатига “Apple” команиясининг иловалар бозорида (App store) 500 илова мавжуд бўлган бўлса, 2017 йил охирида бу рақам 2.2 миллионга етган5.
Ўзбекистондаги дастлабки мобил иловалардан бири 2010 йилда 02087 рақами остида рўйхатдан ўтган “Эртаклар оламида” мобил иловаси бўлган.
Иловалардан фойдаланувчилар сони мутаносиб равишда ўсиб, 2018 йилда фойдаланувчилар томонидан глобал илова бозорларидан юклаб олинган иловалар сони 194 миллиарддан ортган, бу 2016 йилга нисбатан
35 % баланд кўрсаткични қайд этган. “App Anie”нинг 2019 йил январдаги ҳисоботига кўра, фойдаланувчилар кун давомида ўртача 3 соатдан кўп вақтларини мобил иловаларда ишлашга сарфлайдилар6. Мобил иловалар дастурчиларга маблағ келтирувчи манбага ҳам айланиб улгурган. Масалан, иловалар бозорида 2018 йилнинг ўзида фойдаланувчилар томонидан 101 миллиард АҚШ доллари сарфланган, бу 2016 йилда сарфланган маблағга солиштирилганда 75 % га ортганини англатади. Тақдиқотлар таҳлилига кўра мобил иловаларни сотиб олувчиларнинг ўртача ёши 18-34 га тўғри келади7.
“Appfigures” ҳисоботлар платформаси маълумотларига кўра,8
2018 йилда Ўзбекистонлик фойдаланувчилар томонидан андроид қурилмаларига энг кўп юкланган бепул иловаларнинг юқори поғонасидан қуйидагилар ўрин олган:
Қисқа вақт ичида мобил иловалар анъанавий динларнинг деярли барча жиҳатларини ўзида қамраб олишга эришди. Бу борада Ўзбекистон аҳолиси орасида ҳам сезиларли ўзгаришларни кузатиш мумкин.
Ўзбек тилидаги ислом динига оид иловалар сони ҳам 2016 йилдан мунтазам ўсиб бораётгани қуйидаги диаграммада келтирилган:
Диний ҳаётни тартибга солиб туришга хизмат қилаётган ўзбек тилидаги ислом динига оид қуйидаги мобил иловалар 2018 йил давомида энг кўп юкланган:
Do'stlaringiz bilan baham: |