Муслим тақвими иловаси ўзбек, инглиз, араб, рус, турк, тожик ва қирғиз тилларида ишлашга мўлжалланган. Танланган тил ва минтақа бўйича намоз вақтларини ҳамда ҳижрий йил ҳисобидаги санани бош саҳифада кўрсатиб туради. (Қаранг: 1-илова. 1-расм.) Намоз вақтларини танлашда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Бутунжаҳон Ислом Иттифоқи, Жафарий, Карачи, Шимолий Америка Ислом жамияти, Макка, Миср, Россия, Собит хуфтон бурчакли интервал, Қирғизистон Муфтияти, Татаристон Диний идораси, Белоруссия, Украина, Қозоғистон, Чехия ва Франция методидан фойдаланган ҳолда белгилаш мумкин. Илованинг созламалар қисмидан Ҳанафий мазҳабини танлаш ҳам намоз вақтлари тўғри кўрсатилишига хизмат қилади.
Илованинг бош менюси намоз китоби, қибла кўрсаткич, Қуръон, тасбеҳ ҳисоблагич, тақвим ҳижрий ва григориан, қазо намозларини белгиловчи саҳифа, жойлар, созлама ва чиқишдан иборат (қаранг: 1- илова. 2-расм.).
Намоз китоби бўлимида “Мен ҳам намоз ўқийман”9 китобидан ҳамда манбаси islom.uz сайти эканлиги ҳар бир саҳифа остида кўрсатиб ўтилган.
Қиблани кўрсатишга мўлжалланган саҳифада компас ёрдамида тўғри йўналиш олиш мумкин. Мобил компасдан фойдаланишни билмайдиган фойдаланувчига “youtube.com” тармоғидаги видео орқали кўриб ўрганиш илованинг ёрдам қисмида тавсия этилади (қаранг: 1-илова. 3-расм.).
Шунингдек, илованинг қулайликларидан яна бири Қуръони Каримнинг 45 та қори 73 усулда ўқиган аудиоларини интернетга уланган ҳолда юклаб эшитиш мумкин. 4-расмда Қуръони Карим ойнасининг кўринишидан намуналар берилган (қаранг: 1-илова. 4-расм.).
Илованинг манзиллар саҳифаси орқали фойдаланувчи яқин атрофидаги масжидларни, кафе ва ўқув юртларини қидириб, сақлаб қўйиш имконияти мавжуд.
Муслим тақвими намозга оид масалаларга ихтисослашган илова бўлиб, ундаги қазо намозлар қайдлари саҳифасида ўқилмаган ва эслатмага олиб қўйилган намозлар қайд этиб борилади. Намозлар ўқилганлик белгиси қўйилгандан сўнг мазкур рўйхатдан олиб ташланади.
Онлайн ёрдам орқали иловадан фойдаланишда юзага келган қийинчиликларни ҳамда илова бўйича таклифларни бевосита дастурчига юбориш мумкин.
Иловалар кетма-кетлигида юкланганлар сони бўйича иккинчи ўринда “Мен ҳам намоз ўқийман” номи остида берилган “Намоз” китоби иловаси туради (қаранг: 1-илова. 5-расм.).
Мазкур илова китоб шаклида бўлиб, ўзбек тилининг кирилл алифбосида жойлаштирилган. Дастурнинг фойдаланувчи интерфейси батамом ўзбек тилига таржима қилинмаган. 2015 йилнинг 16 апрелида интернет тармоғига жойлаштирилган дастур мунтазам янгиланиб борилади, унинг энг сўнгги янгиланган шакли 2019 йил 27 июлга тўғри келади.
Иловада келтирилган дуолар ва саловотларнинг араб тилидаги матни мавжуд эмас, аммо Қуръондан келтирилган оятлар ва сураларнинг араб тилидаги матни берилган. Араб тилидаги матнлар транслитерация қоидасига амал қилинмаган ҳолда берилган ҳамда келтирилган матн таржимасининг манбаси кўрсатилмаган (қаранг: 1-илова. 6-расм.).
“Мен ҳам намоз ўқийман” мобил иловаси расмлар билан кўргазмаликўрсатмали қилинганлиги билан ҳам фойдаланувчига қулайлик беради. Расмлар эса қисқа шарҳлар билан матн кўринишида баён этилган (қаранг: 1-илова. 7-расм.) Илованинг қулайликларидан бири бу созламалардан ёзувнинг ҳажмини ҳамда интервалини ўзгартириш мумкинлиги. Шунингдек, иловани тунги ва тонги режимда ишлайдиган қилиб созлашга мўлжалланган. Аммо “илова ҳақида” саҳифаси илова ва унинг дастурчилари ҳақида тўлиқ маълумот бермайди. Иловада реклама ва пулли контентлар мавжудлиги фойдаланувчининг эътиборини чалғитишга олиб келади.
Фойдаланувчилар талаби бўйича учинчи ўринда турувчи исломий мобил илова бу “Зикр ва дуолар” иловаси. Мазкур илова Имом Нававийнинг “ал-Азкор” китоби асосида Анвар Аҳмад томонидан 2013 йилда нашрга тайёрланган китобнинг мобил кўриниши ҳисобланади (қаранг: 1-илова.
8-расм).
Мазкур илова 2013 йил 7 апрелда “Play market”га жойланган. Мазкур иловада келтирилган барча дуоларнинг араб тилидаги матни, унинг транслитерацияси ҳамда таржимаси мавжуд (қаранг: 1-илова. 9-расм.). Шунингдек, илованинг фойдаланувчи интерфейси ўзбек тилига таржима қилинган.
“Зикр ва дуолар” иловасидаги “хат чўплар рўйхати” имконияти орқали фойдаланувчи томонидан белгилаб қўйилган матнга тезкорлик билан ўтиш қулайлиги яратилган. Китоб кўринишидаги иловаларга хос бўлган матн ҳажмини, рангини, интервалларини созлаш ҳамда кундузги ва кечки режимларда ишлаш имкониятлари ҳам тўлиқ йўлган қўйилган. Илова ҳақида маълумот берувчи саҳифада китоб номи ва муаллифи ҳақида маълумот келтирилган ҳамда “arabic.uz” сайтига йўналтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |