O`zbekiston tarixi” fanidan o`quv- uslubiy majmua tarix ta`lim yo`nalishi uchun


Бухоро амирлиги аҳолисининг ҳудудий жойлашуви



Download 3,24 Mb.
bet5/39
Sana06.07.2022
Hajmi3,24 Mb.
#746769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
5-6-7 – Мавзу. Qoʼqon xonligining tashkil topishi va siyosiy tarixi (XVIII–XIX asrning birinchi yarmi). 09bf5b2234a647d5f801dd17a237c319

Бухоро амирлиги аҳолисининг ҳудудий жойлашуви

Ҳудудлар (водий ва воҳалар)

Истиқомат
қилувчи аҳоли
сони (тахминан)


Фоиз
ҳисобида


Зарафшон воҳасида

700.000

31.8

Қашқадарё воҳасида

500.000

22.2

Қизилқум ва Яксув бўйидаги воҳаларда

225.000

12.0

Амударё бўйидаги воҳаларда (Сурхоннинг
қуйилишидан то Чоржўйгача)

300.000

14.0

Қолган ҳудудларда

430.000

20.0

Бутун амирлик бўйича

2.155.000

100.0

Бухоро амирлиги аҳолисининг яшаш тарзи бўйича тақсимоти

Аҳолининг яшаш
тарзи


Аҳоли сони

Фоизда

Ўтроқ аҳоли

1.399.606

65.0

Ярим кўчманчи аҳоли

322.986

15.0

Кўчманчи аҳоли

430.648

20.0

Жами

2.153.240

100.0

Бухоро амирлиги аҳолиснинг хўжалик юритиш бўйича тақсимоти

Аҳолининг хўжалик юритиш
тарзи


Аҳоли сони

Фоизда

Деҳқончилик ва чорвачилик

1.830.254

85.0

Ҳунармандчилик ва савдо

215.324

10.0

Доимий хўжалик иш юритишга
эга бўлмаганлар

107.662

5.0

Жами

2.153.240

100.0

Бухоро амирлиги аҳолисининг этник таркиби

Этник гуруҳлар

Жами аҳолига
нисбатан фоиз
ҳисобида


Аҳоли сони

Туркий халқлар

85.0

1.830.254

Эроний халқлар

12.0

258.389

Бошқа элатлар

3.0

64.597

Жами

100.0

2.153.240

Шунингдек амирлик ҳудудида ҳиндлар, эронийлар, яҳудийлар, лўлилар, афғонлар, қорақалпоқлар, қозоқлар ва қалмиқлар ҳам истиқомат
қилганлар. Бухоро амирлигида истиқомат қилган номаҳаллий халқлар, жумладан ҳиндлар ва яҳудийлар ижтимоий қатлам сифатида тўла ҳуқуқга эга эмас эдилар ва улар алоҳида мавзеларда яшаганлар. Амирликда ўтроқ аҳолидан ташқари тоғ олди ва дашт ҳудудларда кўчманчи ва ярим кўчманчи аҳоли ҳам яшаган.


2.Марказий бошқарув тизими. Давлат муассасалари.
Бухоро амирлигида XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб манғитлар сулоласининг вакиллари ҳукмронлик қиладилар. Сулола ҳукмронлигининг асосчиси Раҳимбий ибн Ҳакимбий бироз муддат (1747 йилдан кейин) Абдулфайзхоннинг ўғилларига оталиқ бўлган бўлиб, 1756 йилда сайидлар, хўжалар ва руҳонийлар томонидан Бухоро тахтига ўтқазилади. Раҳимбий хон унвонини олмасдан ўзини «ноиб ул-ҳукумат» («ҳоким ўринбосари») деб билган. Дониёлбий оталиқ ҳам хонликка даъво қилмай аввал Фозилтўрани, кейин эса Абдулғозийни (1758-1784 йй.) хон деб эълон қилиб, ўзи уларга ноиб ҳисобланган. Шоҳмурод 1785 йилда Бухорода “амир” унвони билан тахтга ўтиради.
Бухоро амирлигининг сиёсий тизими, идора этиш тартиб-қоидалари,
давлат рамзлари, унвон ва мансаблар ҳақида кўпгина олимлар тадқиқот
ишлари олиб борганлар. Ушбу тадқиқотларнинг таҳлиллари шуни
кўрсатадики, манғитлар ҳукмронлиги даврида давлат тизмида жиддий
ўзгаришлар амалга оширилмаган. Бу даврда олий ҳукумдор гарчи амир
унвони билан ҳокимиятни бошқарган бўлса-да, Бухоро амирлиги ҳам ўз
тизими, қонун-қоидалари, бошқарув тартиблари ва бутун моҳияти билан,
ўрта асрлар Мовароуннаҳрдаги мусулмон давлатлари, хусусан, шайбонийлар
ва аштархонийлар давлат тизмидан деярли фарқ қилмаган. Бухоро амири Саййид Олимхон ўзининг “Бухоро халқининг ҳасрати тарихи” асарида Бухоро амирлигининг сиёсий ва идоравий ташкилотлари ҳамда давлат бошқаруви ҳақида маълумотлар бериб, жумладан қуйидагиларни ёзади: “Бухоро амирлари ҳукм юритишларида – шариат усул ва одатларига риоя қилар эдилар. Бухоронинг ислом уламолари амирни пайғамбар халифаси-ўринбосари, усул ва шариат ҳимоячиси деб билар эди. Амирнинг тирикчилиги бутунлай шариатга мос бўларди, уни бузиш мумкин эмас эди. Бухоро хонлари бутунлай манғитларнинг ўзбек тоифасидан бўлган.
Бухоро подшоҳларини ўзбек одатларига кўра, тўшакча устига табаррукона ўтқазиб, саййидлар, хўжалар ва муллолар уни ердан кўтарадилар. Бухоро мамлакати 28 та вилоят (боғот)га бўлинар эди. Энг катта вилоятларга амирнинг ўзи ҳокимларни тайинлар эди. Бу вилоятларга Нурота, Қоракўл, Бойсун, Ҳисор, Деҳнов, Қўрғон, Болжувон, Кўлоб, Қубодиён, Дарвоз, Рўшон, Самарқанд, Миёнқол, Фароб, Урметон ва Масчоҳлар кирар эди. Валиаҳдга қарашли мулк Қарши ҳисобланар эди”.
Бухоро амирлигида давлат мутлақ қонун чиқарувчи ва ижро этувчи
ҳокимиятга эга бўлган амир томонидан бошқарилар эди. Давлат аҳамиятига
молик бўлган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий,диний ва бошқа масалалар
Бухородаги бош қароргоҳ – Аркда кўриб чиқилган ҳамда ҳал этилган. Бош
қароргоҳ ҳисобланган Аркда амир ва унинг оиласидан ташқари қўшбеги,
шиғовул, тўпчибоши, мирзабоши каби сарой амалдорлари ўз оилалари ва
хизматкорлари билан яшаган.
Заруратга қараб мамлакат пойтахтида амир бошчилигида Давлат
Кенгаши чақирилиб турилган. Анъанага кўра, лавозимларига қараб 5 тадан
20 тагача амалдорлар аъзо бўлган ушбу кенгашда мамлакат ҳаётига доир энг
муҳим масалалар кўриб чиқилган.



Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish