O`zbekiston tarixi” fanidan o`quv- uslubiy majmua tarix ta`lim yo`nalishi uchun


-4 – Мавзу: Buxoro amirligining siyosiy, jtimoiy-iqtisodiy hayoti



Download 3,24 Mb.
bet4/39
Sana06.07.2022
Hajmi3,24 Mb.
#746769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
5-6-7 – Мавзу. Qoʼqon xonligining tashkil topishi va siyosiy tarixi (XVIII–XIX asrning birinchi yarmi). 09bf5b2234a647d5f801dd17a237c319

3-4 – Мавзу: Buxoro amirligining siyosiy, jtimoiy-iqtisodiy hayoti.
Режа:

  1. Амирликнинг ҳудуди, маъмурий тузилиши ва аҳолиси.

  2. Марказий бошқарув тизими. Давлат муассасалари.

  3. Маҳаллий бошқарув тизими: вилоятлар ва туманлар. Мансаб ва унвонлар.

  4. Ҳарбий ва суд ишлари.

  5. Ер-сув мулкчилиги: амлок, мулк, вақф ерлари.

  6. Деҳқончилик ва чорвачилик.

  7. Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ.

  8. Солиқ ва мажбуриятлар.

  9. Амирликдаги маданий ҳаёт.



1. Амирликнинг ҳудуди, маъмурий тузилиши ва аҳолиси.

Ўрта Осиё хонликлари ичида Бухоро амирлиги алоҳида мавқеига эга бўлган, катта ҳудудларни эгаллаган давлат эди. Манбаларга кўра, XVIII асрнинг ўрталарига келиб Бухоро амирлиги ҳудудларида бирмунча ўзгаришлар содир бўлади. Бу даврда Бухоро ҳукмдорлари ўз тасарруфларида Бухоро шаҳри ва унинг атрофидаги Вобкент, Ғиждувон, Қоракўл, Вағоза туманлари, Қашқадарё ва Миёнқол воҳаларини сақлаб қололган эдилар. Хўжанд, Тошкент, Ҳисор вақти-вақти билан эса Ғузор, Шаҳрисабз, Нурота,


шунингдек Амударёнинг ўнг соҳилидаги Балх, Андхай, Маймана, Бадахшон
ва Шибирғонлар ҳам Бухорога вассал бўлишига қарамай унга итоат этмай
қўйганлар.Сиёсий парокандаликнинг асосий сабаби – сўнгги аштархонийлар
давридаги ўзаро курашлар, марказдан қочувчи кучлар мавқеининг ўсиши
эди.
XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, яъни манғитлар сулоласи
ҳукмронлиги ўрнатилгач, Бухоро амирлиги яна аста-секин мустаҳкамлана
бошлайди. Шу асрнинг 70-80 - йилларига келиб Бухоро амирлигининг
марказий ҳудудини Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини ўз ичига олган
Зарафшон воҳаси ташкил қилар эди. XIX асрнинг бошларига келиб Бухоро
амирлиги ҳудудига Зарафшон ҳамда Қашқадарё воҳаларидан ташқари
Сурҳон воҳаси, Ҳисор, Хўжанд, Ўратепа, Панжикент каби аҳоли зич
жойлашган туманлар, Жанубий Туркманистоннинг катта қисми, жумладан
Чоржўйдан то Мурғоб дарёсигача бўлган ҳудудлар кирар эди. Бу даврда Бухоро амирлиги ҳудудларининг кенгайишига асосий сабаб – манғитлар
сулоласининг марказлашган давлат барпо этишга интилиши эди. XIX аср
бошларида Бухоро амирлиги бир томондан Эрон ва Афғонистон,иккичи
томондан Хива хонлиги, учинчи томондан қозоқ жузлари ва тўртинчи
томондан Қўқон хонлиги ҳудудлари билан чегарадош эди.
Бухоронинг сўнгги амири Саййид Амир Олимхоннинг 1927 йилги
маълумотларига кўра, ХХ аср бошига келиб “Бухоро мамлакати
Амударёнинг шарқий соҳилларидан, яъни, Россия Помиридан то Хиванинг
кенг давлатларигача чўзилиб боради. Бухоро шимол тарафдан Қизилқум
саҳроси билан, ғарб тарафдан Сирдарё ҳамда Хўқанд хонлиги билан,
жанубда эса Афғонистон, Шарқда туркман ўлкаси ҳамда Хива дашти билан
чегарадош”. XIX асрнинг 50-йилларида Бухоро амирлиги бир неча вилоятлардан ташкил топган бўлиб,улардан Бухоро ва Самарқанд ўз навбатида туманларга бўлинган эди. Вилоят ҳукумдорлари ҳоким деб аталган. Кейинчалик вилоят ўрнига бекликлар пайдо бўлгач уларнинг ҳукмдорлари бек деб аталган. Янги маълумотларга кўра, бу даврда Бухоро амирлигида 44 та беклик мавжуд бўлган.
Мирзо Бади Девоннинг “Мажмаъ ул-арқам” асаридаги маълумотларга
кўра,амирлик қуйидаги маъмурий-ҳудудий бўлакларга: 100 минг танобдан
иборат суғориладиган ер туманга, 50 минг танобдан иборат суғориладиган
ер ҳазорага, 25 минг таноб суғориладиган ер нимҳазорага, 10-15 минг таноб
суғориладиган ер обхўрига, 400 таноб суғориладиган ер қарияга, 300 таноб
суғориладиган ер маъразага (экинзор) бўлинган. Бундай тартибда бўлиниш
бўйича хирож, закот ва бошқа турдаги солиқларни йиғиш ва олиш қулай
бўлган.
Тадқиқотлар натижаларига кўра, маҳаллий маъмурият намоёндалари
мавзени қишлоқ ва масжидлардан каттароқ ҳудудий бўлинма деб
таърифланганлар. Мисол учун, Карки вилояти мавзеларга бўлинса ҳам улар
ўз навбатида бекчаларга бўлинган, бекча қишлоқлардан иборат бўлган.
Помир вилоятларидаги Рўшон ва Шуғнон маъмурий туманлари оқсоқоллик
дейилган. Аҳоли яшайдиган пунктлар манбаларда учта атама- қишлоқ,
мавзе, даҳа номлари орқали қайд этилган.
Маълумотларга кўра, Бухоро амирлиги аҳолиси XVIII асрнинг иккинчи
ярмидан бошлаб тез кўпая бошлайди. XIX асрнинг бошларига келиб амирлик
аҳолиси тахминан 2 млн.дан ошиқ, 50-йилларига келиб тахминан 2,5 млндан
ортиқ кишини ташкил этган. Бухоро шаҳрида тахминан 60 мингдан зиёдроқ,
Самарқанда шаҳрида эса тахминан 50 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат
қилган.
Амирлик аҳолиснинг катта қисмини ўзбеклар ташкил қилган
бўлиб, жуда кўплаб ўзбек уруғлари вакиллари амирликнинг деярли барча
ҳудудларида яшаганлар. Аҳоли таркибидаги тожиклар Самарқанд, Бухоро,
Нурота, Ургут, Китоб каби шаҳарларда, тоғли туманларда, жумладан,
Панжикент, Вахш, Ҳисор, Қоратегин, Кўлоб, Шаҳрисабз, Қобадиён, Яккабоғ
бекликларида, Зарафшоннинг юқори қисмида истиқомат қилганлар. Туркманлар ҳам Бухоро амирлиги аҳолисининг сон жиҳатдан катта
қисмини ташкил этганлар. Улар амирликка қарашли бўлган Амударёнинг
икки қирғоғида жойлашган ерларда, яъни, амирликнинг жанубий ва ғарбий
ҳудудларида истиқомат қилишган. Бухоро амирлиги ҳудудида аҳолининг
кичик қисмини араблар ташил этган бўлиб,улар асосан Қарши ва Шеробод
бекликларида яшаганлар. Сўнгги тадқиқотларда (Р.Холиқова) амирлик
аҳолисининг жойлашуви, яшаш тарзи, хўжалик юритиши ва этник таркиби
қуйидагича берилади:

Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish