O`zbekiston tarixi” fanidan o`quv- uslubiy majmua tarix ta`lim yo`nalishi uchun



Download 3,24 Mb.
bet31/39
Sana06.07.2022
Hajmi3,24 Mb.
#746769
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   39
Bog'liq
5-6-7 – Мавзу. Qoʼqon xonligining tashkil topishi va siyosiy tarixi (XVIII–XIX asrning birinchi yarmi). 09bf5b2234a647d5f801dd17a237c319

3. Qoraqalpoqlar madaniy hayoti
Сўнгги ўрта асрлар қорақалпоқ халқи маданияти оғир табиий шароит,
Хива хонларига тобелик заминида бўлса-да, ўзига хос йўналишларида
шаклланиб, равнақ топди. Қорақалпоқларнинг катта қисми Қўнғирот, Қиёт,
Чимбой, Нукус, Қипчоқ, Манғит, Жанга қалъа, Ойдўст қалъа, Эрназар қалъа,
Кўк ўзак, Эшон қалъа каби шаҳар ва қалъалар қорақалпоқ халқи томонидан
яратилган маданий ва меъморчилик ёдгорликларининг маркази ҳисобланган.
Манбаларга кўра, қорақалпоқларда ёшлар саводини даставвал
мактабларда чиқарганлар. Ушбу бошланғич мактабларда 5-6 ёшдан бошлаб
қабул қилинган ўқувчилар Қуръон ва Ҳадисларни ўқиш ва тиловат қилишни
ўрганганлар. Мактабда саводини чиқарган ёшлар Хива ва Бухоро мадрасаларида, қорақалпоқларнинг Қорақум Эшон, Калила охун, Эгамберган
охун, Ойибет эшон, Эшонқалъа мавзеларидаги мадрасаларда таълим
олганлар.
Қозоқ маърифатпарвар олими Чўқон Валихонов ўз даврида “қорақалпоқлар саҳродаги биринчи шоир ва қўшиқчилар..., минглаб
достонлар, қиссалар, қўшиқларни қорақалпоқлар ёдда сақлаганлар” дея,
бежизга айтмаган эди.
Дарҳақиқат, қорақалпоқларнинг қаҳрамонлик достонлари қадимдан
маълум. Улардан “Қирққиз”, “Алпомиш”, “Қўблан”, “Маст подшо”, “Эдигей”
кабиларда қорақалпоқларнинг воқеаларга бой тарихи куйланади. Бу даврда
қорақалпоқ халқида жирав-бахшичилик ривожланган бўлиб Жиен Жирав
(1730-1784йй.), Шанкай Жирав (1814-1884йй.), Жисмурат Жирав (1836-
1908йй.) кабилар машҳур эди. XIX аср қорақалпоқ шоирлари Жиен Жиравни
“қорақалпоқ поэзиясининг отаси” деб атаганлар.
Қорақалпоқ машҳур шоирларидан бири Кунхўжа Иброҳим ўғли
(Жисмурат, 1799-1830йй.) бўлиб, унинг умри муҳтожликда ўтган. Унинг
“Ўроқчилар”, “Оқ қамиш”, “Чўпонлар” каби шеърлари машҳурдир. Ажиниёз
Касибай ўғли (1811-1878йй.) ҳам қорақалпоқ халқининг машҳур
шоирларидан биридир. Ажиниёз шеърларида ватанпарварлик ва
инсонпарварлик ғоялари устунлик қилади. Шоирнинг “Бўзатов” достонида
қорақалпоқ халқининг бошқа юртларга мажбуран кўчиб кетиши куйланади.
Бердимурод Қарғабой ўғли Бердақ (1827-1900 йй) қорақалпоқ классик
адабиётининг машҳур намоёндаларидан биридир. Унинг ижодида
қорақалпоқ халқининг XIX асрдаги ижтимоий – иқтисодий ҳаёти акс этган.
Шундай қилиб, 1873 йилда Россия ҳукумати билан тузилган Гандимиён
шартномасига кўра, Хива хонлиги Россия вассалига айланди. Амударёнинг
ўнг қирғоғида яшайдиган қорақалпоқлар ҳудудлари Россияга қўшиб олинди.
Бу ҳудудларда Амударё бўлими ташкил этилди ва 1877 йилдан у Туркистон
генерал–губернаторлигининг Сирдарё вилояти таркибига қўшилди.
Қорақалпоқларнинг Амударёнинг чап соҳилида яшайдиган кам қисми 1920
йилга қадар яна Хива хонлигига тобе бўлиб қолди.

























Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish