14-15 – Мавзу: XVI-XIX asrlarda qoraqalpoqlar.
Режа:
Siyosiy tarix.
Ijtimoiy-iqtisodiy munosabatlar va uниng о ziga xosлиgi
Qoraqalpoqlar madaniy hayoti
1. Тадқиқотчилар милоддан аввалги VI асрга оид Бехистун ёзувларида
эслатилган сака тиграхаудаларни (чўққи қалпоқли саклар) ҳозирги
Қорақалпоғистон ҳудудида яшаган қабилалар деб ҳисоблайдилар. Манбаларга кўра, милоднинг VI-VIII асрларида Орол денгизи атрофларида бижанак ва ўғўз этник гуруҳлари шаклланади. Тадқиқотларга кўра, бижанак қабилалари қорақалпоқларнинг аждоди ҳисобланади. Қорақалпоқ халқи шакллана бошлаган VIII-X асрларда Орол атрофи Кердер вилояти деб юритилган. Муғул босқини натижасида Амударё тўғони бўзиб ташлангач, Кердер вилояти сувсиз қолади ва бу ердаги қорақалпоқларнинг бир қисми
Волга ва Урал дарёлари бўйларига, Сирдарёнинг юқори оқимларига кўчиб кетадилар. Ўрта асрларга (X-XII) оид рус манбаларида қорақалпоқлар “черные клобуки”, маҳаллий манбаларда эса “қора бўркли” номи билан тилга
олинади. “Қорақалпоқ” этнонимининг қачон пайдо бўлганлиги номаълум.
Ҳар ҳолда 1598 йил Абдуллахон II томонидан Сиғноқдаги муқаддас
Зиёвиддин мақбарасига берилган ёрлиқда қорақалпоқлар шу ном билан тилга
олинган. Кейинги давр манбаларига кўра, XVI асрда қорақалпоқларнинг
айрим гуруҳлари Волга, Урал, Эмба дарёлари оралиғида, шунингдек, Бухоро
хонлиги ҳудудларига ўрнашадилар. XVII асрдан бошлаб то XVIII аср
ўрталарига қадар қорақалпоқлар Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқими бўйлаб
жойлашиб, кичик жуз қозоқлари билан қўшничиликда яшайдилар. Бу даврда
улар ҳам иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қозоқ хонларига тобе бўлганлар.
Уларнинг бошқаруви қозоқ султонлари қўлида бўлган.
Қозоқ ҳукмдори Тавкахон (1680-1718 йй.) ҳукмронлиги даврида
қорақалпоқларни унинг ўғилларидан бири бошқарган. 1694 йилдан бошлаб
Тавкахоннинг ўғли Табурчак султон қорақалпоқларга бош бўлган бўлса, 1709
йилдан Табурчакнинг ўғли Каип султон уларга бошчилик қилган. 1722
йилдан бошлаб қорақалпоқлар хони Эшмуҳаммадхон бўлади. Кейинроқ эса,
XVIII асрнинг 30-40-йилларида қорақалпоқлар Кичик жуз хони Абулхайр
тасарруфига ўтадилар.
Қорақалпоқлар қозоқ хонларига ҳар йили кўп миқдорда ғалла, 2000 тагача отлиқ сарбозлар бериб туришлари, қозоқларнинг рус чегаралари,
Бухоро ва Хивага ҳарбий юришларида иштирок этишлари лозим бўлган.
Шунингдек, улар ўз ҳудудларидан ўтган карвонлардан қозоқ султонлари
учун бож олганлар.
XVIII асрнинг биринчи чорагига келиб савдо–сотиқнинг ривожланиши натижасида қорақалпоқларнинг Бухоро ва Хива билан алоқалари кучайиб,
бошқирдлар, улар орқали эса Россия билан ўзаро алоқалар йўлга қўйилади. 1721 йилга оид манбада “қорақалпоқлар Бошқирдистон (Башкирия)га кўплаб
келадилар..., шунингдек, бошқирдлар...., қорақалпоқларга дўстлари билан
келадилар ва ҳар йили бир ой ёки уч ҳафтадан бир-бирлариникида
яшайдилар” дея маълумот берилади. Шунингдек, бу даврда турли
ҳудудларда яшаётган қорақалпоқлар орасида бирлашишга интилиш ҳаракати
бошланиб, Сирдарё қорақалпоқларининг Зарафшон воҳаси ва Хоразм
қорақалпоқлари билан алоқалари йўлга қўйилади. Буларга асосий сабаб –
жунғорлардан кутилаётган ҳужум хавфи эди. Шунинг учун ҳам 1721 – 1722
йилларда Россия ҳукумати билан қорақалпоқлар ўртасида элчилар
алмашинган эди. 1723 йилда жунғор ҳукмдори Цеван Рабдон қўшинлари
Қозоқ хонлиги ерларига бостириб кирдилар. Жунғорларга қаршилик кўрсата
олмаган қозоқларнинг катта қисми турли томонларга тарқалиб кетдилар.
Қорақалпоқларнинг бир қисми Сирдарёнинг юқори оқимлари бўйлаб
Тошкент ва унинг жануби-ғарбига, бир қисми эса Сирдарёнинг қуйи
оқимига, Орол бўйларига кетиб қолдилар. Биринчи гуруҳ жунғорларга,
иккинчи гуруҳ эса Кичик жуз қозоқларига тобе бўлиб қолдилар.
XVIII асрнинг 40-йиллари бошларида қорақалпоқларнинг Россия билан
элчилик алоқалари яна йўлга қўйилди. 1743 йилда Маман бий
бошчилигидаги қорақалпоқ элчилари Петербургда Россия ҳукмдори
Елизаветанинг “ҳомийлик” ҳақидаги ёрлиғини олдилар. Бундан ғазабланган
кичик жуз қозоқлари хони Абулхайр ўша йили Орол бўйи қорақалпоқларига
ҳужум қилиб, уларни талон-тарож қилади. Абулхайрхоннинг ҳужуми
қорақалпоқларнинг Жонидарёга ҳаракатларини кучайтирди. 1746-1747
йилнинг қишида қорақалпоқлар Ўрта жуз қозоқ ҳукмдори Аблай султон
ҳужумига дучор бўладилар.
Қозоқ хонлари ва султонларининг ҳужумларига дош беролмаган
Оролбўйи қорақалпоқларининг бир қисми Сирдарёнинг юқори оқимларига
кетиб қолишга мажбур бўладилар. Асосий қисми эса, жануби-ғарбга томон,
Хива хонлиги чегараларига, Қувондарё ва Жонидарё оралиғидаги ҳудудларга
ўрнашадилар.
1748 йилда Ўрта жуз султони Бароқ ўзининг тарафдорлари ёрдамида
Абдулхайрни ўлдиради. Абдулхайрнинг ўғли Нурали хон деб эълон
қилинади. Аммо, унинг ҳокимиятини барча Кичик жуз қабул қилмади. Йирик
зодагонлар султон Ботирни хон дея эътироф этганлари боис,кичик жуз икки
ҳокимликка бўлиниб кетди. Шунингдек, Сирдарёнинг қуйи оқимидаги
кўчманчиларга бошчилик қилаётган Абулҳайрнинг яна бир ўғли Эрали
султон ўзини акаси Нурали султондан мустақил ҳисоблар эди.
1762 йилда султон Эрали Сирдарё бўйларида қолган қорақалпоқлар
устига юришлар қилиб уларни Жонидарё ва Орол мулкларига кўчишга
мажбур қилади. XVIII-XIX аср бошларида бутун Қувондарё ва Жонидарё
ҳавзалари қорақалпоқларнинг мулклари эди. Бу ерда улар Оролбўйи
ўзбеклари ва қорақалпоқлари билан нафакат сиёсий иттифоқда бўлдилар,
балки этник жиҳатдан ҳам аралашиб кетдилар. Улар иттифоқчиликда қозоқ
хонлари ва султонлари, Хива хонларига қарши курашлар олиб бордилар. Бу даврда қорақалпоқлар бийлар Маслаҳатлари орқали бошқарилган.
Ҳар бир қабила уюшмасига йирик ер мулки ва чорва эгаси бўлган бийлар
бошчилик қилган. Бир қанча қабила ва уруғлар бирлашмаси ўн тўрт уруғни
(он тор уру) манғит уруғи бийлари бошқарган.
XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб қорақалпоқлар ва Хива
ҳукмдорлари ўртасида курашлар авж олди. Муҳаммад Амин иноқ Хива
хонлиги марказий ҳокимиятини кучайтириш сиёсатини олиб бориб,
қорақалпоқларни хонликка бўйсундиради. Хива хонлигида Мухаммад Амин
иноқ ва унинг ўғли Аваз иноқ ҳукмронлигида қорақалпоқлардан сохта
хонлар (Ортиқғозихон, Ёдгорхон, Абулғозихон IV, Абулғозихон V) сайланган. Шунга қарамасдан қорақалпоқларнинг Хива ҳукмдорларига
қарши курашлари узоқ йиллар давом этди. Муҳаммад Амин иноқ кейинчалик
эса, Муҳаммад Раҳимхон I даврларида қорақалпоқларнинг қолдовли уруғи
бошлиғи Ойдўстбийга қатор имтиёзлар берилди. Аммо, бу ҳам натижа
бермай Ойдўстбий охир оқибат Хива хонига қарши қорақалпоқларни
қўзғолонга кўтарди. Аммо, бу қўзғолон шафқатсизларча бостирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |