O`zbekiston tarixi” fanidan o`quv- uslubiy majmua tarix ta`lim yo`nalishi uchun


Ijtimoiy-iqtisodiy munosabatlar va uниng о ziga xosлиgi



Download 3,24 Mb.
bet30/39
Sana06.07.2022
Hajmi3,24 Mb.
#746769
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39
Bog'liq
5-6-7 – Мавзу. Qoʼqon xonligining tashkil topishi va siyosiy tarixi (XVIII–XIX asrning birinchi yarmi). 09bf5b2234a647d5f801dd17a237c319

2.Ijtimoiy-iqtisodiy munosabatlar va uниng о ziga xosлиgi
XIX аср қорақалпоқларнинг ижтимоий тизимида уруғ – қабилачилик
анъаналари сақланиб қолган эди. Қорақалпоқлардаги ижтимоий табақаланиш
натижасида бир томонда бойлар, йирик ер эгалари, йирик чорвадорлар,
иккинчи томонда эса бойлар қўлида ишлаб кун кўрувчи камбағал фуқаролар
ажралиб турган. Хоразмдаги қорақалпоқларга ерлар хон томонидан қабила ва
уруғлар фойланиши учун берилган бўлса-да, аслида энг яхши ерлар уруғ ва
қабила бошлиқларига тегишли бўлган.
Қорақалпоқлар яшайдиган ҳудудларда Хива хонлигида мавжуд бўлган
ер эгалигининг уч тури –давлат (хон) ерлари, йирик ер эгаларининг мулк
ерлари, диний муассасаларга тегишли бўлган вафқ ерлари сақланиб қолган.
Қорақалпоқларда бийлар, оталиқлар, беглар беги, бойлар,савдогарлар, қози,
раис, мироблар, ҳарбий бошлиқлар (ботирлар) ҳамда уламолар –муллалар,
эшонлар,охунлар кабилар йирик ер эгалари ҳисобланган. Деҳқонлар асосан
кам ерли бўлиб, уларнинг ерлари бир –икки танобдан ошмаган. Кам ерли ёки
умуман ерсиз деҳқонлар давлат, мулк ва вафқ ерларидан фойдаланиб, бунинг
эвазига ҳосилнинг маълум қисмини ер эгаларига берган ёки ер эгасига ишлаб
бериш мажбуриятини бажарган. Ерсиз қорақалпоқ деҳқонларининг
кўпчилиги Хоразмнинг жанубига, ўзбеклар ва туркманлар бойларининг
ерларига ишлаш учун борганлар.
Энг яхши яйлов ерлари, кўллар, қамишзорлар қорақалпоқ зодагонларига тегишли бўлган. Барча ерлардан фойдаланиш улар ихтиёрида
бўлиб, сувдан фойдаланиш ҳам бундан мустасно эмас эди. Қорақалпоқ
жамиятида ижтимоий табақаланиш чорвачилик хўжаликларида ҳам кўзга
ташланади. Амалдорлар ва руҳонийлар йирик чорва эгалари бўлган. Улар
бир неча минглаб чорва молларига эгалик қилганлар.
XIX асрнинг иккинчи ярмига қадар қорақалпоқлардаги асосий
маъмурий мансаблар уруғ бошлиғи бий, жузбасы (юзбоши), маҳрам (закот
йиғувчи), мироб, қози, раис кабилар эди. Улардан асосийси бий бўлиб,
бийлар ўз қабила ёки уруғларидан хон хазинасига солиқлар йиғиш, уруғ ёки қабила ичидаги можароларни ҳал қилиш, жумладан, ер - сув муносабатлари
ва жиноий ишларни ҳал этиш вазифаларини бажарганлар.
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бийларнинг ҳуқуқлари
чегараланади. Хива хони Сайид Муҳаммадхон қорақалпоқларнинг бошқарув
тизими учун қўшимча иккита ноиб, олтита оталиқ, иккита беглар беги ва
битта оғабий мансабларини жорий этди. Булар орасида оғабий энг юқори
мансаб бўлиб, қолганлари унга бўйсунганлар. Қорақалпоқлардаги бошланғич
маъмурий бирлик –овуллар бўлиб, уларни жамиятнинг ҳукмрон табақалари
вакиллари бўлган оқсоқоллар кенгаши бошқарган. Қорақалпоқларнинг
асосий маъмурий маркази Амударёнинг ўнг қирғоғида Чимбой, чап
қирғоғида эса, Қўнғирот бўлган.
Қорақалпоқлар бўйсундирилганидан сўнг уларга ҳам хонликдаги
солиқ, тўлов ва мажбуриятлар жорий этилди. XIX аср бошларидан бошлаб,
қорақалпоқлар ҳали янги ерларга жойлашиб, ўзлаштириб олмаганликларига
қарамай Хива хонлари маҳсулот тўловларини талаб қила бошладилар. Ундан
ташқари доимий йиллик солиқ (20 минг тилла ҳажмида) салғут-кесма солиғи
жорий этилди. Энг оғир мажбуриятлардан бири қорақалпоқлар хон
қўшинларидаги 2 минг аскарни боқишлари ва қўшин учун навкар бериш эди.
Шу билан биргаликда аҳоли ариқ ва каналлар қазиш ҳамда тозалаш ишларига
(ҳашар) жалб этилган.
Хива хонлари қорақалпоқларни бўйсундирганидан сўнг (XIX асрнинг
бошлари) уларнинг Хоразмда, Амударёнинг ҳар иккала қирғоғида
жойлашуви жараёни асосан тугалланади. Чап қирғоқ қорақалпоқлар
Қўнғирот ва Хўжайли оралиғида, Шуманай канали хавзасида жойлашган
бўлсалар, ўнг қирғоқ қорақалпоқлар Кўкўзак, Кечитли каналлари, Амударё
бўйларида, Кушканатав этакларида жойлашадилар.
XIX аср бошларида қорақалпоқларнинг иқтисодий аҳволи анча оғир
эди. Янги ерларга жойлашган бу аҳоли ерларни ўзлаштириш учун, даштни
ҳосилдор ерларга айлантириш учун суғориш тизими яратиши лозим эди. Бу
эса албатта катта куч, меҳнат ва вақт талаб этар эди.
Амударё ҳавзасидаги қорақалпоқларнинг асосий ҳўжалик тури
деҳқончилик эди. XIX асрнинг биринчи чорагида бу ерда учта қорақалпоқ
деҳқончилик воҳалари: Қалликул, Кушканатав ва Кегейли шаклланади. Чап
қирғоқ Амударёда шаклланган Қалликул воҳаси Ловдин, Шанглибасув,
Шуманай, Қиёт –Жарган каналларидан сув олган. Ўнг қирғоқ Амударё,
ҳозирги Чимбой шаҳрининг шимоли ғарбида шаклланган Кушканатав воҳаси
Амударёнинг табиий ирмоғи Қорабайлидан сув олган. Хитой ва қипчоқ
қабилаларининг ерлари бўлган бу воҳа XIX асрнинг биринчи ярмида
қорақалпоқларнинг муҳим деҳқончилик воҳаси эди.
XIX асрнинг ўрталарига келиб қорақалпоқлар жойлашган ҳудудларда
яна иккита –Чимбой ва Қўнғирот хўжалик туманлари шаклланади. Бутун XIX
аср давомида қорақалпоқлар хўжалик ҳаётининг асосини қуйидаги бешта –
Чимбой, Давқара, Таллиқ, Қўнғирот, Хўжайли каби хўжалик туманлари
ташкил этган эди. Таъкидлаш лозимки, бу хўжалик туманларидаги
деҳқончиликнинг ҳолати Амударё суви билан боғлиқ бўлган. Табиат инжиқликларига қарамасдан (сув тошқини, қурғоқчилик, қишнинг эрта ёки
кеч келиши) қорақалпоқлар деҳқончилик ҳўжаликларини ривожлантириб
борганлар.
Қорақалпоқ хўжаликларида ерга ҳўкиз қўшилган омоч ва мола билан
ишлов берилган бўлиб, асосан, буғдой, шоли, жўхори, сули, каноп, беда,
қовун, тарвуз, қовоқ, мош, нўхат каби маҳсулотлар асосан ички эҳтиёжлар
учун етиштирилган.
XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб Қўнғирот хўжаликларида пахта
етиштириш йўлга қўйилган. Қорақалпоқ боғдорчилигида жийда, ўрик,
шафтоли,олма кўплаб етиштирилган.
Аҳоли чорвачилигида йирик шоҳли ҳайвонларни кўпайтириш устунлик
қилган. Уй чорвачилигида жуни, териси, сути ва гўшти учун кўплаб эчки ва
қўйлар боқилган. Отлар кам боқилган. Туялар фақат бойлардагина бўлган. От
ва туялардан юк ташиш ва чиғир айлантиришда ҳам ишлатилган. Хўжаликда
балиқчилик ҳам ривожланган. Балиқчилар Орол, Қуванишдарё, Амударё ва
Давкар, Қўнғирот, Қора Терен кўлларида тирикчилик қилганлар.
Қорақалпоқлар деҳқончиликдан бўшаган куз ва қиш ойларида овчилик билан
ҳам шуғулланганлар.
Қорақалпоқларда ҳунармандчиликнинг темирчилик, тикувчилик,
тўқувчилик, косиблик, кулолчилик, заргарлик, дурадгорлик каби кўплаб
турлари ривожланган эди. Деҳқончиликда бўлгани каби ҳунармандчиликда
ҳам асосий маҳсулотлар ички эҳтиёж учун ишлаб чиқарилган . Кўпчилик
усталар ўз овуллари учун маҳсулот ясаганлар ва улар меҳнати учун ғалла ва
чорва олганлар.
Cўнгги ўрта асрларда Хива хонлигининг шимолидан ўтган савдокарвон йўллари Чимбой, Хўжайли, Қўнғирот, Кўхна Урганч шаҳарларини
Хива билан боғлаган. Ундан ташқари Хивани Казалинск билан боғлайдиган
йўл Чимбой орқали ўтган. Повольже, Уралск, Оренбургдан Устюрт орқали
Хивага келадиган яна бир йўл Қўнғирот яқинидан ўтган. XIX асрдан бошлаб
Хива хонлигининг савдо алоқаларида қорақалпоқлар фаол иштирок эта
бошлаганлар. Улар хонлик бозорларида буғдой, чорва ва балиқ
маҳсулотларини сотиб, рус, Хива ва Бухоро маҳсулотлари (кундалик эҳтиёж
моллари)ни харид қилганлар. Қорақалпоқларнинг Қўнғирот, Хўжайли
Манғит, Чимбой, Шўрахон каби шаҳарларининг савдо-сотиқдаги аҳамияти
катта эди.



Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish