12-расм. Йодид-, йодат-, полийодид-ионлари модел эритмалари ва молекуляр йоднинг УБ-соҳадаги ютилиш спектрлари
Солиштирма эритма - 1000 маротаба суюлтирилган ва кювета қалинлиги 1 см бўлган 5%-ли NaOH эритмаси. 2-эгри чиғиқ - 1000 маротаба суюлтирилган + 0,1 мл H2SO4 (суюлтириш 1:4) 100 мл эритмага ва кювета қалинлиги 1 см бўлган абсорбентнинг модел эритмасидаги ютилиш солиштирма эритма - 1000 маротаба суюлтирилган ва кювета қалинлиги 1 см бўлган 5%-ли NaOH эритмаси + 0,1 мл H2SО4 (1:4) 100 мл эритмага. 3-эгри чизиқ – 1000 маротаба суюлтирилган + 0,1 мл H2SO4 100 мл эритмага ва кювета қалинлиги 1 см бўлган абсорбентнинг модел эритмасидаги ютилиш. Солиштирма эритма - 1 ва 2 солиштирма эритмаларининг аналоги. 4-эгри чизиқ 100 маротаба суюлтириш + 2 мл H2SO4 (1:4) 100 мл эритмага абсорбентнинг модел эритмасидаги ютилиш.
13-расм. Абсорбентнинг сульфат кислотасиз (1 эгри чизиқ) ва унинг иштирокида (2-6 эгри чизиқлар) УБ-соҳадаги ютилиш спектрлари
Солиштирма эритма – 100 маротаба суюлтириш + 2 мл H2SО4 (1:4) 100 мл эритмага ва қават қалинлиги 1 см бўлган 1 ва 2 эритмаларининг аналоги. 5-эгри чизиқ – абсорбент эритмасидаги ютилиш, 4-нуқта + 2 мл H2SO4 (1:4) 100 мл эритмага ва қават қалинлиги 1 см. Солиштирма эритма – 4-нуқта аналоги + 2 мл H2SO4. 6-эгри чизиқ – абсорбент эритмасидаги ютилиш, 5-нуқта + 2 мл H2SО4 (1:4) 100 мл эритмага ва қават қалинлиги 1 см. Солиштирма эритма – 5-нуқта аналоги + 2 мл H2SO4 (1:4).
Олинган маълумотлар абсорбентнинг дастлабки эритмаси асосан йодид ионлари сақлаганлигини кўрсатади (1-эгри чизиқ). Биринчи партия H2SO4 қўшилганида эритманинг бошланғич ҳолати ўзгармайди, чунки сульфат кислотаси фақатгина нейтраллашга сарфланади (2-эгри чизиқ). Сульфат кислотанинг кейинги қўшилиши элементар йод ҳосил бўлишига олиб келади, у полигалогенидлар I-3 ҳосил қилади ва йодид ионлари билан мувозанатда бўлади (3-эгри чизиқ). Шубҳасиз, молекуляр йод ҳосил бўлиш реакцияси фақатгина сульфат ионлари қайтарилиши ҳисобига амалга ошиши мумкин:
2I- + 2H+ + SO42- = I2 + SО32- + H2О
Кейинги сульфат кислота қўшилиши йодид ионлари ва полигалогенидлар орасидаги мувозанатнинг: I2 +I- = [I-3] бузилиши ҳисобига элементар йод унумининг ортишига олиб келади (4, 5, 6 эгри чизиқлар). 5-эритманинг ғуборланиши сульфат ионларининг сульфит ионларигача қайтарилиши тегишли тузнинг кристалланишига олиб келиши билан тушунтирилиши мумкин:
2I- + 4Н+ + 2SO42- = I2 + 2SO32- + 2Н2O
Эритма оптик зичлигининг кейинги камайиши йодид ионларининг йодат ионларигача қайта оксидланиши содир бўлишини кўрсатади:
I- + 3SO42- = IO3- + 3SO32-
Ушбу маълумотлар йодни тўла чўктириш жараёнига эритма нордонлилигининг таъсири бўйича олдинги олинган натижалар (2 мл 2%-ли натрий нитрити ишлатилган) билан мос келади. Илгари йодни ажратиш учун тавсия этилган натрий нитритнинг (2% NaNО2) оксидловчи хоссаларини тадқиқ этиш учун олдингиларига ўхшаш бўлган NaNО2 қўшилган турли суюлтириш даражасидаги абсорбент эритмаларининг ютилиш спектрлари ўрганилди. Бу маълумотлар оксидланиш жараёнини технологик назорат қилишда ва йодид ионларидан йодни ажратишда чиқинди сув оптик зичлиги ўзгаришини доимий назорат қилиш йўли орқали қўлланилиши мумкин, бу йод ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |