борилади. Тадқиқотда олинган маълумотлар ёрдамчи характерга эга бўлиб хулқ -
атворининг ҳақиқий кузатилган хусусиятлари, унинг психик функциялари, тараққиёт
даражаси билан таққослашда фойдаланилади. Масалан, дарсда ўқувчи диққатининг
барқарор эмаслиги, диққатини бир жойга тўплашга қийналиши, ақлий иш
қобилиятининг пастлиги, тез чалғиши ва бошқалар билан ажралиб туради. Лекин хулқ
- атворнинг кўрсатилган белгилари бола хулқ-атвори эҳтиёжлари ва мотивлари
иерархиясининг /босқичма-босқич/ ўзгариши натижаси бўлиши мумкин. Бунда
ўқитувчи шахс нормал ҳолати кўринишларидан бирига ёки мия етишмовчилигининг
функционал белгиларига дуч келади. Иккала ҳолатда ҳам у ёки бу ўқувчи
ўзлаштириши ва интизомнинг пасайиши ташқаридан сезилса-да, психодиагностик
тадқиқотларда ўрганилаётган ўзгаришлар манбаалари, ривожланиши ва келгусида
қандай бўлиши, психологик ҳолат белгилари ҳам ўрганилади.
Психодиагностик тадқиқотлар бола психик функциялари ривожланиш
даражасининг, ақлий тараққиёт
даражаси, ёш ва маълумот билан ўзаро боғлиқлигини
ўрганиш учун ҳам ўтказилади. Бу тадқиқотлар болада маълум қизиқишлар, амалий
малакалар ва касб танлаш пайти келганда жуда муҳимдир.
2.
Психик тараққиёт ўзгаришини ўрганиш учун зарур маълумотларни тўплаш.
Агар «кўндаланг кесим» методлари орқали психодиагностик тадқиқот маълум
босқичда бола психик тараққиёти даражасини, яъни психик функциялар ривожланиши
долзарб зонаси аниқланадиган бўлса, «узунасига кесим» (лонгитюд) психодиагностик
тадқиқотларда бола психик ҳаёти тараққиёти хусусиятлари ривожланишида, яъни
таълим ва тарбия жараёнида ўрганилади.
3. Ақлий заифлик даражасини ёки бошдан кечирган касаллик туфайли психик
камчиликларни аниқлашга қаратилган психодиагностик тадқиқотлар махсус ёки
ёрдамчи мактабда ўқиши хақида масала ҳал бўлаётганда тиббий педагогик ҳайъат
(комиссия) томонидан фойдаланиши мумкин.
4
. Болада пайдо бўлган етарлича ўрганилмаган янги психик ҳолатларни таҳлил
қилиш учун илмий мақсадда психологик тадқиқот ўтказиш. Вазифа бундай
қўйилганда, тадқиқотчиларни қизиқтирган масала бўйича катта гуруҳларда
тадқиқотлар ўтказилади. У ерда олинган натижаларнинг статистик ишончлилиги
муҳим аҳамият касб этади.
Психолог - экспериментатор фаолияти тадқиқотда амал қиладиган махсус хусусиятларга эга. Шунинг
учун бўлажак тадқиқотчи М.П.Кононова (1963) таъкидлаганидек, ўзида қуйидаги
сифатларни
шакллантирмоғи лозим.
а) тадқиқот қарорларини тез ва аниқ тузиш;
б) ўз диққатини бола топшириқни қандай бажараётганлигига ва унинг хулқ-атворини кузатишга
қаратиш;
в) бола билан яхши алоқага киришиш, унинг ҳамма айтганини ёзиб, унинг хулқидаги баъзи
реакцияларни тўғри баҳолаш қобилиятини йўқотмаслик ва бошқалар;
Бундан ташқари тадқиқотчи экспериментал текширувга турлича муносабатда бўлиши керак. Масалан,
мактабгача таълим муассасаси ёшидаги болаларни қизиқтириш керакки, болалар экспериментатор хонасида
кўпроқ бўлиб, унинг ҳамма талабларини бажаришга интилиши керак. Бунга болаларга қизиқарли расмларни
кўрсатиб, уларни ҳикоя қилиб бериш ёки кубиклардан ҳар хил нарсалар ясаш орқали эришиш мумкин. Болада
қизиқиш пайдо бўлиши билан бирга унинг хотираси, диққати, мантиқий жараёнлари ўрганилади.
Бошлангич
синф ўқувчилари ва ўсмирлар билан тадқиқот ўтказган пайтда улар билан шундай киришиб кетиш керакки,
болаларда тажрибага қизиқиш, тадқиқотчига ишонч ва ўз ички дунёсини очиш истаги пайдо бўлсин. Шуни
таъкидлаш керакки, ҳамма болалар ҳам текширувга қизиқадилар. Лекин баьзи ҳолларда, улар такроран
тадқиқотда иштирок этишдан бош тортадилар. Кўпинча бу тенгдошларига нисбатан ёмон натижалар олганда ёки
экспериментатор томонидан ортиқча сўз эшитганда пайдо бўлиши мумкин. Бундай болаларга ўзгача
муносабатда бўлиш даркор. Улар арзимас сабаб учун ҳам мақтовга муҳтожлар.
Экспериментал-психологик тадқиқот натижалари ишончли бўлиши учун тадқиқотчи уни ўтказишда
маълум чизма(умумий режа)га амал қилиши керак. Дастлаб тадқиқотчи боланинг ҳаёти унинг жисмоний ва
психик тараққиётининг хусусиятларини оилада, мактабда, мактабгача таълим муассасасида таълим ва
тарбиянинг ижтимоий, маданий шароитларини акс эттирадиган материаллар билан танишишдан бошлаш керак.
Тадқиқотчи бола туғилишининг (онасида ҳомиладорлик токсикозлари бўлганлиги, чала туғилганлиги ва ҳ.к.), 3
ёшгача бўлган даврдаги тараққиётнинг хусусиятлари ҳакида ҳам маълумот муҳимдир (неврология ва
танасида
касаллик мавжудлиги — титраб-қалтирайдиган ҳуруж, кундузги ва тунги энурез (сийиб қўйиш), дудуқланиш,
бош мия ва марказий нерв тизими касалликлари, бола қачондан бошлаб юра бошлаган, гапира бошлаган,
мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасаларига келишдан олдин қандай ривожланган). Бу
маълумотларни ота-оналар билан танишганда, бола шахсий дафтари билан танишганда, у
билан бевосита
суҳбатлашганда олиш мумкин.
Бола ривожланиши ҳақида маълумотларни хронологик кетма-кетликда баён этиш мақсадга мувофиқдир
(1-жадвал).
1-жадвал
Ўқувчининг жисмоний ва психик ривожланиш хусусиятлари
Боланинг
Ф.И.О.
Бола ҳақида ижтимоий ва психологик маълумотлар
Туғилган
йили
Ота-онаси
ҳақидаги
маълумот
Туғилишининг баъзи
хусусиятлари
Соғлиги
Жисмоний
ва психик
ривожланиш
хусусиятлари
Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасаларига келиши билан тарбиячи янги маълумотларни
қўшиб боради. Бу унга боланинг жисмоний ва психик тараққиётни ривожланишда кузатиш имконини
беради
[1]
.
Боланинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўйин фаолиятида, топшириқларни
бажариш
жараёнида, ўқув фаолиятида, психологик-педагогик эксперимент шароитларида бола хулқ-атворини кузатиб
ҳам ўрганиш мумкин. Кузатишда олинган маълумотлар олдиндан тайёрланган тадқиқот қарорига ёзилади.
Экспериментап-психологик тадқиқот шароитида кузатиш жараёни ихтиёрий бўлиб, одатда, ҳаётий
шароитларда эса педагог ихтиёрий равищда кузатади, мактабгача таълим ва бошланғич таълим муассасаларида
бўлажак тарбиячининг фаолияти ихтиёрий ва ихтиёрсиз кузатиш малакаларини бир хилда
ривожлантиришни талаб қилади.
Экспериментал-психологик тадқиқот ўтказишдан олдин педагог- тадқиқотчи бола билан суҳбатлашади.
Бунда у бола билан ижобий ҳиссий алоқа ўрнатиб бажариладиган топшириқнинг мақсад ва вазифаларни
тушунтириб беради. Суҳбат психологик тадқиқот методи сифатида бола ҳақида маълумот олишга имкон беради.
Суҳбат олдиндан тайёрланган саволлар асосида ўтказилиши ёки ихтиёрсиз характер касб этиши мумкин.
Бунда тадқиқотчи суҳбат жараёнида болага, унинг оиласига ёки тенгқурларига тегишли бўлган, болага
ёқмайдиган саволларни бермаслиги керак. Суҳбатда
бола шахсининг хусусиятлари, ўзининг жисмоний ва
психик ҳолатига, ишчанлигига баҳо бериши аниқланади.
Текширувчининг ижтимоий-маданий даражаси, маълумоти, қизиқишлари, эҳтиёжлари, ўзаро
фикрлашув қобилиятлари аниқланади. Баъзи ҳолларда суҳбат психопрофилактик ва психотерапевтик
мақсадларда ўтказилади, бунда бола бошидан кечираётган қўрқинч, хавотирланиш, ўзига
ишонмаслик каби
ҳолатлар йўқотилади. Шундай қилиб, тарбиячи суҳбат жараёнида тадқиқот олдига қўйган вазифага боғлиқ
равишда бола ҳаёти ҳақида муҳим маълумот олиши керак. Экспериментал психологик тадқиқот ўзининг
қуйидаги шартли чизмасига эга (1-чизмага қаранг).
1-чизма
Болани
экспериментал-психологик ўрганиш чизмаси
Экспериментал вазиятда бола бериладиган йўл-йўриқ, кўрсатмани тушуниши муҳим рол ўйнайди.
Кўрсатма тушунарли, боланинг ёши ва ақлий ривожланиш даражасига мос бўлиши керак. Бола топшириқни
бажаришни бошлаганидан сўнг кўрсатмани мисоллар билан ёки қўллаб-қувватлаш билан мустаҳкамлаш зарур,
бу эса синалувчида фаолиятга ижобий муносабатни шакллантиради.
Тажриба жараёнида тадқиқотчи бола нимада қийналаётганини аниқлайди ва унга ёрдамлашади.
Кўрсатмага киритилган барча қўшимча ва ўзгартиришлар ҳақидаги барча маълумотлар олдиндан тайёрланган
тадқикот қарорига ёзиб қўйилади.
Эксперимент жараёнида олинган натижаларни пухта ёзиб бориш, кейинги сифатий таҳлил ёритиб беради.
А.Биненинг (1910) таъкидлашича, экспериментал-психологик тадқиқотни ўтказиш учун ручка, озгина қоғоз ва
кўп чидам зарур. Тадқиқотчи у ёки бу олинган маълумотни иложи борича тезроқ қарорга ёзиб олиши керак.
Ҳар бир тажриба қарори алоҳида қоғозда бўлиши керак (2-жадвал) .
Do'stlaringiz bilan baham: