O`zbеkiston rеspublikasi xalq ta'limi vazirligi a. Qodiriy nomidagi jizzax davlat pеdagogika instituti “Pedagogika-psixologiya” kafedrasi



Download 2,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/103
Sana25.02.2022
Hajmi2,34 Mb.
#270466
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   103
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

 
 
5. Психокоррекцион ишларни ташкил этишда гуруҳий  
машғулотлардан фойдаланиш 
Ўқувчилар билан гуруҳий психологик машғулотлар одатда 4-6 та машқ ва ўйинлардан ташкил топган. 
Уларнинг танланиши ва кетма-кетлиги машғулот мавзусига мос бўлиб, ягона мантиқий бўйсунадилар, 
тренинг фойдали ва ташкиллаштирилган чиқиши учун у ёки бу эпизодлар орасидаги муносабатларнинг 
алоқаси ва таркибий томонларни ҳам ўйлаш керак.
Мисол учун, бу қуйидаги нормалар бўлиши мумкин:
-Сизга қизиқ бўлдими? Жуда яхши! Мен яна бир машғулот таклиф қиламан. Келинг синаб кўрамиз?
-«Бизда жуда яхши! Келинг давом эттирамиз?
-«Киши яна ўйнашни ҳоҳлайди? Марҳамат! 
Ҳар бир психотренинг ўзининг маълум бир сўз ва ифодалар тўпламига эга бўлади, асосийси, бу хаёлий 
сўзлар гуруҳ бошқарувчиси томонидан ўз вақтида ва ўз жойида талаффуз қилиниши керак, акс ҳолда улар 
сунъий ёрдам бўлиб қолишлари мумкин. Улар бир машқдан, иккинчисига ўтишганида табиий ўтишни ҳосил 
қилишлари керак.
Гуруҳий машғулотлар динамикаси
Гуруҳий машғулот ўзининг қонун қоидаларига эга, тренинг дастури ва саҳнасини ишлаб чиқарилиши 
ўйин фаолиятининг маълум бир динамикасини ташкиллаштириш ҳисобига ўтказилиш керак. Қандайдир 
даражада бундай динамик машғулот ва унинг сценарийсини ташкиллаштиришда намоён бўлди. Тренингни 
амалий ўтказишда руҳшунос томонидан булар махсус киритилиши керак. Шундай қилиб, биринчи босқичда, 
руҳий машқ давомида ўйин фитналар юзага келади, сўнг иккинчи босқичда психолог томонидан машқ ва 
ўйинлар индивидуал олиб борилиши керак, бунда энг юқори кульминацион нуқтага эришиш мақсадида 
тренинг «руҳий вақт» аста - секин тезлашиши керак. У ҳар-хил шаклларда ифодаланиши мумкин: муҳим 
муаммони ечиш, ўзини енгил сезиш, қониқиш, гуруҳнинг фаоллигини кучайиши, ёки низо юзага келиши ва 
уни ҳал қилиш, гуруҳнинг қандайдир аъзосини ўрганиш унинг томонидан руҳий қўллаб- қуватлашишига 
эришиш. Психотренингда юқори чўққига аста-секинлик билан олиб келиниши керак. Агар машғулотнинг 
умумий давомийлиги 3 соат бўлса, одатда кульминацион нуқта машғулотнинг иккинчи соат охирида юзага 
келади. Динамиканинг ўсишини ва кульминацияга эришиш муваффақиятли ўтиши учун психолог гуруҳ 
фаоллигининг сўнишига, гуруҳнинг зерикишига йўл қўймаслиги керак. Руҳий таҳлил ва ўз-ўзини таҳлилни 
синчиклаб ўрганиш даъволашда гуруҳда омадли қўлланадиган техникалардир. Исташ касбий техникадаги 
каби педагогик тренингда ҳам психолог мутахассис сифатида ўзига қизиқарли бўлган тақлидни ҳаддан 
ташқари қилмаслиги керак.
Кульминацияга эришилгандан сўнг гуруҳда фаоллик тушиб кетади, бўлиниш тинчланиш ва қониқиш 
пайдо бўлади. Секин-асталик билан гуруҳ фаоллиги даражаси машғулот бошланган вақтдаги дастлабки 
ҳолатга қайта бошлайди.


Машғулотнинг учинчи босқичи. Бу босқич машғулотнинг тугалланишидир. Гуруҳий ишлар 
натижаларининг муҳокамаси бўлиб ўтади. Тренинг гуруҳи аъзолари ўзларининг фикрларини баён 
қилишларини таклиф қилиши мумкин.
Психолог тренингни ана шундай 3 соат мобайнида ўтказиш жараёнида ўзи ҳам ҳар хил ички 
ҳолатларни ҳис қилиши керак. Энергия ва фаолликнинг секин-аста кўтарилиши, кульминацияга тез эришиш, 
фаолликнинг намойиши ва тинчланиш яна шуни айтиш мумкинки, психолог бу ҳолатларни бошидан 
кечираётганида гуруҳ таъсирини ҳис қилади ва шу вақт гуруҳни ўз орқасидан етаклайди. Гуруҳда қўпол 
танбеҳ беришлари, олиб боришнинг ўзини юқори тутишга йўл қўймаслик керак. Шуни айтиш мумкинки, 
гуруҳда оналар агар психолог айтган болалар ва оталар (психолог эркак киши бўлса) ҳолатлари ижобий қабул 
қилинади: сўзсиз қабул қилиш, ҳимоя, ёрдам, қўллаб-қуватлаш, инсоний муҳаббат ва илиқлик намоён бўлади.
Гуруҳ ёки унинг алоҳида иштирокчиларининг руҳий фаоллиги лозим.
Агар гуруҳ ёки унинг бирор - бир аъзоси ўзини ёлғиз, бегона, ишончсиз ҳис қилса, руҳий 
тетиклаштириш услубини қўллаш зарур. Бунда психолог иштирокчиларнинг кўзига тик қараб ишонч билан 
қуйидаги сўзларни айтиш мумкин. «Сиз ҳамма нарсани ҳис қила оласиз», «Мен аминман, сизда ҳамма нарса 
бўлади». “Бир қарорга келишингиз керак, туриб ҳаракат қилинг”. Бу мақсадлар учун махсус машқлардан 
фойдаланиш зарур.
Гуруҳий тренингда сукунат. 
Психолог гуруҳда танаффуc юзага келганини ҳис қилиши керак, агар бу ноқулай сукунат, ўз фикрларини 
айтишни истамаслиги зерикиш ёки гуруҳ ишига қизиқишнинг йўқлиги бўлса, бундай паузани психолог 
фаоллаштириши машқлари ёки саволлари билан бузиши керак, «Нима деб ўйлайсизлар, нима бўлди? Нима 
учун бундай ноқулай сукунат юзага келди?»
Агар юзага келган танаффуc - таъсирланиш, чуқур ўйланиш бошидан кечиришнинг оқибати бўлса, 
бундай танаффусни бузиш мумкин эмас, ҳар бир иштирокчи унинг ички жараёнларига қулоқ солиши ва сабр 
қилиши керак. Бу ижодий танаффусдир, унда ўқитувчиларда фаол ички фаолият амалга ошади. 
Психологнинг ўз ишидан қониқиш даражаси
  Психолог гуруҳ этибори марказида туради, гуруҳ қатнашчиларда бўлмаган билимга эга, унга 
қарайдилар, унга қулоқ соладилар. Агар руҳшунос бундан қониқиш олса, гуруҳ ишидан қониқиш ола 
бошлайди, унда ички руҳий қониқиш ҳосил бўлади.
Бироқ психологнинг қониқиши ўрта даражада бўлиши керак. Ҳар бир тренер ўзининг қониқиш 
даражасини билиши керак. Акс ҳолда гуруҳ ишининг самараси бирданига тушиб кетади ва гуруҳ билан ўзаро 
муносабатда бўшлиқ пайдо бўлади. Педагогик тренинг руҳий иш кўринишидан «бир актёрли театр» 
кўринишига ўтади, бунда психолог касбий ишини эмас, балки табиий артистлик маҳорати ҳали намойиш 
қилинади.
Тренингдан сўнг психологнинг тикланиши 
Гуруҳий тренингни исталган касбий гуруҳда шу жумладан ўқитувчиларда ўтказилиши психологдан 
катта энергия сарфини талаб қилади. Машғулот тугаганидан сўнг психолог кучли чарчоқни ҳис қилади. 
Шунинг учун самарали дам олиш ва тез иш қобилиятини тиклаши, муолажалар тизимидан фойдаланиши 
керак. Ҳар бир психолог учун ўзининг севган машғулотлари бўлиши мумкин.
Бундан ташқари мактаб психологи юкламаси меъёрий талаблари мавжуд, бу талабларни бузмасликка 
тавсия этилади. Тренер фаоллик қобилятини ва натижали ишлашни сақлаб қолиши учун ҳафтада 2 ёки 3тадан 
кўп бўлмаган миқдорда гуруҳий машғулотлар ўтказиш керак.
Бошланғич синф ўқувчилари учун педагогик тренинг амалий машғулотлар дастурлари. Бошланғич 
синф ўқувчилари учун педагогик тренинг касбий фаолиятнинг самарали индивидуал кўринишини, ишда 
ҳамкасблар ва мактаб бошқарувчилари, қатнашчилари уларнинг ота-оналари билан яна ўз оила аъзолари 
билан яхши алоқага киришиш каби асосий касбий сифатларни шакллантиришга қаратилган, тренинг бундан 
ташқари, болага ижобий муносабатда бўлиш, кичик синф боласини ҳиссий қабул қилиш каби сифатларни 
шакллантиришга ҳам ёрдам беради. 
Бошланғич синф ўқитувчилари учун таклиф қилинган психологик амалий машғулотлар дастурлари 
психолог ишининг 2 босқичини ташкил қилади ва махсус руҳий ёрдам деб аталади. Бу ерда машғулотнинг 
асосий қисмида машқ ва ўйинларга алоҳида тушунтиришлар берилган.
[1]
 
Нишанова З., Қурбонова З., Абдиев С., Тўлаганова Ш. Психодиагностика. – Т.: 2008. – 314 б.
[2]
  
Нишанова З., Қурбонова З., Абдиев С., Тўлаганова Ш. Психодиагностика. – Т.: 2008. – 314 б.


[3]
 
Анастази А. Психологическое тестирование: В 2 КН. Пер, с.анг: Под. ред. К.М.Гуревича, 
В.И.Лубовского. - М.: Педагогика. 1992.
[4]
 
Бурлачук Л.Ф., Психология личности. – К.: Здоровья, 1989. – 168 6.



Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish