Маъмурий бино хоналарига талаблар.
Маъмурий биноларнинг хоналари қуйидаги асосий гурухларга бўлинади.
1) Ишчи, информация ва илмий-техникага оид вазифалар.
- Ишчи хоналарни таркибий бўлиниши: Ишчи хоналар (ёки ишчи заллар), кафедралар,қабулхона ва рахбар хонаси, банкларни операция ва касса заллари;
- Кутубхоналар, архивлар, лойиха кабинетлари.
2) Ёрдамчи хоналарни вазифалари.
- Маиший-санитар: ҳожатхона, ювиниш хонаси, шаҳсий гигиена хонаси, душхона;
- Хизмат хоналари: медпункт, соғломлаштириш хоналари, ошхона, буфет;
- Кўпайтириш ишларини ишлаб чиқариш, устахоналар, муқовачилар,
макет,лабаратория учун хоналар.
- Вестибюл орқали кириш: вестибюл, гардероб, пропуск бўйча кириш бюроси, ўт
ўчириш пости, қоровул хона ва бошқалар;
- Бинонинг хўжалик хизмати хоналари: омборхона, таъмирлаш устахоналари;
- Бинонинг техник устахоналари: венткамералар, электро шитлар ва бошқалар.
Изоҳ: Махсус лабаратория ва эксперементал ишлаб-чиқаришга мўлжалланган ишлаб-чиқариш ва саноат корхоналарини хоналари технологик ва қурилиш нормаларини хисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилади.
Хоналарни таркиби ва уларни майдони, хоналар аро алоқа вазифаси,ушбу ва технологик муассавий лойиҳалаштириш нормаларига муофиқ лойиҳалаштириш топшириғи бўйича белгиланади.
Бюджет соҳасига боғлиқ биноларни молиялаштириш учун, хоналарни таркиби ва майдонини тайнлаганда майдонларни (минимал даражадаги) рационал нормаларини мўлжаллаш лозим.
Хоналарни таркиби ва уларни майдони, хоналараро алоқа вазифаси, ушбу ва технологик муассавий лойиҳалаштириш нормаларига муофиқ лойиҳалаштириш топшириғи бўйича белгиланади.
Ишчи ва информацион-техник вазифасига оид хоналар.
Ҳар-хил вазифадаги маъмурий бинолардаги ишчи хоналар таркибий бўлинмалар (бўлимлар) учун ходимларни компьютер ёки маҳсус чизма столи билан жиҳозланган иш жойи 6м2 ҳисобидан белгиланиши зарур; оддий иш столларидан фойдаланилганда бир ишчи жойини майдони 4м2 бўлиши руҳсат этилади (КМК 2.08.02 га муофиқ) ишчи залларини, ишчи жойларини ажратиб ўрнатилган ва кўчма секцияли ускуналаб лойиҳалаштиришга руҳсат этилади; хоналарни чуқурлиги (эни) табиий ёритиш ва шамоллатиш талабини хисобга олиш аниқланади.
Етакчи мутаҳасислар-бўлинмалар раҳбари учун бир ишчи жой 9м2 майдон ҳисобидан
мўлжалланади; қабулга келувчиларни ҳисоби билан -12м2 дан кам бўлмаслиги керак. Кабинетлар майдони лойиҳалаштириш топшириғи бўйича жадвалдаги кўрсаткичларни ҳисобга олиш белгиланади.
Изоҳ: 1. Қайта ўлчамли махсус ускунали ишчи жойларни майдони лойиҳалаштириш топшириғи билан белгиланади. Маъмурий бино таркибида жойлашган лабараториялар учун хона майдони жойлаштириладиган ускуналар ҳисоби билан 6-12 м2 этиб белгиланади.
* Ишчи хоналарда, хизмат хужжатлари учун ўрнатилган шкафлар конкрет шароит бўйича белгиланади (тахминан 0,1м2 хисобидан битта ходим учун).
* Архив хонасининг майдони сақланадиган хужжатларни ҳажмига қараб лойиҳалаштириш топшириғига биноан 2,5м2 ҳисобидан 1 минг дона сақлаш хужжати бўйича қабул қилинади. Сиғими 50-100 кишилик ходимлари учун 10-12м2, 100-200 гача 15-18м2, 200-400 гача 20-25м2 архив майдони қабул қилинишини тавсия этилади. Архив хонаси майдонида қоида бўйича архив ходимларини иш ўрни (5-6м2) ва келувчилар учун иш ўрни (3м2).
Do'stlaringiz bilan baham: |