- конструкцияси,
- шакли:
Жамоат биноларининг функционал, композицион ва конструктив схемаларини кўриб чиқишдан аввал миллий архитектура назариячилари томонидан “функция”, “конструкция” ва “шакл” деган тушунчаларга берилган таърифлар тугрисида тухталиб утамиз.
- Шакли унинг муҳит ва маданият контекстида ташкил этилиши ва мавжуд булиши усулини ифодалайди”.
Функцонализм назариячилари функция шаклнинг тузилмавий ва бадиий жиҳатларига якка узи таъсир утказа олади деб ҳисоблар эдилар.
Aмалиётда тасдиқланганки, меъморий объект шакллари иншоот мазмунидан келиб чиққанидагина яшай олади, лекин механик тарзда эмас, яъни шакл бир вақтнинг ўзида мазмунни ҳам шакллантириши лозим, функция, конструкция ва шакл ўртасидаги ўзаро боглиқлик улар бир-бирларини ва умуман бинонинг мавжуд бўлишини шартлаб ва мувоффиқ шароитларни белгилаб берадилар.
Мослаштирилган бино, гарчи аввалига бошқа фазовий объектга қулай бўлиб кўринган бўлсада, вақт ўтиши билан етарлича қулай булиб қолади.
Сўнгги йиллардаги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаларки, кўп функционаллик архитектура обьектининг мазмун-моҳиятида келиб чиқади.
Биноларнинг ҳажмий-режавий ва меъморий- композициявий ечимлари.
Квартира ва унинг таркиби
Биноларнинг ҳажмий режавий ва меъморий-композициявий ечимларини ишлаш ва танлашда бинолар таркибига кирган хоналар, уларнинг ўзаро функционал-технологик боғланишлари ва табиий иқлим шароитлари ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
Хона - бинонинг асосий таркибий қисми ёки элементидир. Хона учун асосий нарса - бу унинг функционал вазифасидир, яъни кишиларнинг ишлаб чиқариш, ижтимоий ва шахсий ҳаёт фаолиятининг маълум жабҳалари талабларини қондиришидир. Бинолардаги хоналарни вазифаларига қараб асосий (ишчи), ёрдамчи ва коммуникация хоналарига бўлиш мумкин.
Асосий хоналарга бинонинг функционал вазифасига мос равишда кишилар томонидан бажариладиган фаолиятга мўлжалланган асосий хоналар киради. Масалан, ўқув муассасаларидаги дарсхоналар, турар жой биноларидаги яшаш хонлари ва ҳ. к.
Бироқ бинодаги асосий жараённи амалга ошириш учун асосий хоналардан ташқари бошқа хоналар ҳам керак бўлади. Шулардан бири ёрдамчи хоналардир Улар бинода амалга ошириладиган жараёнларниннг бажарилишини таъминлаш учун зарур, лекин бинонинг вазифасини белгиламайди (масалан, квартирадаги ошхона, ваннахона ёки томоша муассасаларидаги буфет, ҳожатхона кабилар).
Бинолардаги асосий ва ёрдамчи функционал вазифаларни бажарувчи барча хоналар коммуникация хоналари воситасида ўзаро боғланган бўлади. Уларнинг асосий вазифаси - кишиларнинг ҳаракатланишига қулайлик яратишдир (коридор, йўлаклар, зина ва шунга ўхшашлар). Бундай хоналарнинг ўлчамлари зарур функционал қулайликларни, фавқулотда ҳолатларда эса кишиларни эвакуация қилишда хавфсизликни таъминлаш шарти асосида танланган бўлиши керак.
Турли хил меъёрий ўлчамлар ва шаклларга эга бўлган хоналарни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишдаги барча талабларни ҳисобга олган ҳолда уларни ягона бир мос тизимда бинога жойлаштириш - бинонинг ҳажмий-режавий ечими деб аталади.
Биноларнинг ҳажмий-режавий ечимларини яратишнинг бир неча услублари мавжуд.
Агар бино хоналари узун ёпиқ коридор бўйлаб жойлаштирилган ва уларга шу коридор орқали кириладиган бўса бундай ҳажмий- режавий ечим коридор усули ёки коридор композитсияси деб аталади. Бунда хоналар коридорнинг бир томонида ёки иккала томонида жойлашган бўлиши мумкин. Биринчи ҳолатда коридор яхши ёритилади, бироқ коридордан самарали фойдаланилмайди. Иккинчи ҳолда, аксинча, коридордан яхши фойдаланилади, бироқ уни ёритиш муъаммосини ҳал қилиш керак бўади. Агар хонадонлар коридорнинг бир томонида жойлаштирилган бўса, бундай коридор очиқ бўади ва у галерея деб аталади ва бу тарзда ишланган ҳажмий-режавий ечим галерея композициясини ҳосил қилади.
Агар хоналар бир-бири билан деворлар ва пардеворлардаги очиқ ўтиш жойлари орқали бевосита богланган бўлса, бундай режавий ечим анфилад композиция деб аталади. Бу усул жуда тежамли, коммуникация хоналари майдони жуда кичик, аммо барча хоналардан бошқа хоналарга ўтиладиган бўлгани учун ноқулайлик туғдириши мумкин. Шунинг учун ҳам анфилад композиция фақат музей, кўргазма заллари, вокзал каби биноларда қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |