O‘zbekiston respublikasi transport vazirligi toshkent davlat transport unversiteti


Лаборатория ишларидан олинган натижалар жадвалга ёзиб борилади



Download 2,31 Mb.
bet21/24
Sana02.07.2022
Hajmi2,31 Mb.
#731750
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
2 5217470509620402339

Лаборатория ишларидан олинган натижалар жадвалга ёзиб борилади.
13.2 жадвал

Прессдаги
поршенлар
юзасининг нисбати

Синаш
муддатлари, кун



Яримтали намуналарнинг сиқилишдагимустахкамл ик чегараси, Мпа

Цемент сиқилишдаги мустахкамлик чегараси, МПа










1

2

3

4

5

6



















Синовларнинг натижаси бўйича цементнингмаркаси топилсин

  1. Намуна таёқчаларни эгилишга ва яримталарини сиқилишга синаб кўриш талабалар томонидан кейинги машғулотларда 7 ёки 14 кундан сўнг, агар вақт етса 28 кундан кейин бажарилади. 7 ёки 14 кунлик намуналарнинг мустахкамлигини 28 кунлик мустахкамликка айлантириш учун қуйидаги коэффициентларга кўпайтириш мумкин:

7 кунлик мустахкамлик учун-1,5;

  1. кун учун эса- 1,25;

  1. Намуналарни сқилишга ва эгилишга синашдан олинган натижалар асосида цементнинг маркаси аниқланади.

Бажарди: ____________
Қабул қилди: _________
Лаборатория иши № 14
Мавзу: Оғир бетон қоришмаларининг таркибини танлаш ва ҳисоблаш
Таркиб танлаш, бетон қоришмасига қўйиладиган қуйидаги талаблар асосида унинг тўлдирувчилари орасидаги оқилона нисбатини топишдан иборат.

  1. Бетон қоришмасининг ёйилувчанлигига (қуюқлигига) қўйиладиган талаб;

  2. Янги ётқизилган бетонга жалб қилинган ҳаво (ёки чиқаётган газ) ҳажмига қўйиладиган талаб;

  3. Бетоннинг узоқ муддат, янги лойиҳавий совуққа чидамлилик маркасига тўғри келадиган ташқи муҳитда узоқ муддат емирилмасдан ишлашига қўйиладиган талаб;

  4. Бетоннинг лойиҳавий мустаҳкамлик маркасига тўғри келадиган мустаҳкамлигига қўйиладиган талаб.

Бетон қоришмаси технологик хусусиятлари бўйича “Йўриқнома”нинг 3.6 ва 3.7 бандларида баён этилган шартларни қониқтириши лозим.

Қоришма тўлдириувчиларидан бири қумни нисбатан кўпайтириш (ёки чақир тошнинг қоришмада сурилиши), қумнинг майдалиги ва ҳавонинг жалб қилувчи қўшимчаларнинг сифати бетоннинг ҳавони жалб қилиш хусусиятига ижобий таъсир қилади. Бетон қоришмасининг ёйилувчанлиги ва тўлдирувчиларнинг катталиги камайтирилганда, қоришма тўлдирувчиларидаги қум миқдори нисбатан кўпайтирилганда (чақиқ тошнинг қоришмада сурилиши коэффициенти) янги шаклланган плита ёнбош қирралари ва четининг мустаҳкамлиги ошади.


Бетон ётқизувчи машинанинг зичлаш имкониятини, бетонлаш тезлигини, бетонни ташиш муддатини, ишлов бериш қулайлигини, ётқизиш ва зичлаш орасидаги вақтни ва иш пайтидаги ҳаво ҳароратини ҳисобга олиб бетон қоришмасининг ёйилувчанлик (қуюқлик) кўрсаткичини белгилаш керак. Бириктирилган ҳаво ҳажмини иш бажариш давридаги ҳаво ҳарорати ва бетон қоришмасини ташиш муддатини ҳисобга олиб оғир бетон стандарти бўйича белгилаш лозим. Бетон таркибини танлашда қоришмадаги ҳаво ҳажмини ҳаво жалб қилувчи қўшимчалар миқдорини ўзгартириш орқали тартибга солиш керак.
Таркиб танловидаги ёйилувчанлик кўрсаткичини, бириктирилган ҳаво ҳажмини аниқлаш, шунингдек, назорат намуналарини тайёрлаш, бетон қоришмаси тайёрланганидан сўнг камида 30 мин. Ўтганч ва 60 мин. Дан кечиктирмай амалга ошириш керак. Бетон қоришмаси таркибидаги сувнинг буғланиб кетишидан ҳимоя қилинган бўлиши лозим.
Ҳавони жалб қилувчи ёки туркум ЮФМ қўшимчаси (ёйилтирувчи ва ҳавони жалб қилувчилар биргаликда) билан бетон таркиби танланганида бетон қоришмасининг ёйилувчанлиги, қоида бўйича, конуснинг чўкиши усулидан ташқари қуюқлик кўрсаткичи бўйича ҳам баҳоланиши лозим.
Бетон таркибини танлаш ҳисоблаш – тажриба усулида, формула, графиклар ва синовлар асосида киритиладиган охирги аниқликлар билан қуйидаги тартибда бажарилади:
- бетоннин эгилиб чўзилишидаги белгиланган мустахкамлик маркасига эришиш учун ҳисоблаш йўли билан тахминий сув-цемент нисбатини (С/Ц) аниқлаш;
- бетонга қўйилган талаблардан келиб чиқиб, жалб қилинган ҳавонинг ўртача ҳажмини ва ЮФМ қўшимчасининг тахминий миқдорини белгилаш;
- лаборатория синов тажрибалари ёки адабиётда тавсия этилган жадвал ва чизмалар бўйича бетон қоришмасининг қабул қилинган ёйилувчанлиги (қуюқлиги) асосида унинг сувга бўлган эҳтиёжини аниқлаш;
- аниқланган С/Ц нисбати ва сувга бўлган эҳтиёжи асосида 1 м3 бетонга кетадиган цемент миқдорини ҳисоблаш;
- йирик тўлдирувчининг қоришмада сурилиш коэффициенти Кр ни белгилаб 1 м3 бетонга кетадиган йирик тўлдирувчи миқдорини аниқлаш;
- 1 м3 бетондаги қум миқдорини ҳисоблаш;
- синов йўли билан бетон таркибига аниқлик киритиш.
Бетон таркиби, “Оғир ва майда донали бетонлар” ГОСТи, “Йўриқнома2нинг 3 бўлими талабларини қондирувчи заводга келтирилган материаллардан танланиши керак.
Таркиб танловида, жалб қилинадиган ҳаво ҳажми тўлдирувчиларнинг қандай аралаштирилишига боғлиқлигини ҳисобга олиб, бетон қоришмасини 60 дм3 ҳажмдаги бетон қориштиргичда тайёрлаш лозим. ЮФМ эритмаси ва сув солинганидан кейин аралаштириш муддати 1,2-2 мин. бўлиши лозим.

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish