Портландцементлар 400, 500, 550 ва 600 маркаларга бўлинади; сиқилиш ва эгилишга мустахкамлик чегараларининг маълум маркаларга тегишли бўлган минимал қийматлари жадвалда келтирилган.
13.1.- жадвал
Цемент
маркаси
28 суткадан кейин мустахкамлик чегараси МПА,
Камида
эгилишга
сиқилишга
400
5.5
40
500
6.0
50
550
6.2
55
600
6,5
60
Керакли ўлчов воситалари ва қўшимча жиҳозлар намуналар, гидравлик пресс, пластинка, машина мойи.
Ишни бажариш тартиби 500 г цемент ва 1500 г оддий қум тарозида тортилади. Улар дойра шаклидаги тунука идишда қуруқ холда 1 мин. аралаштирилади. Кейин унинг юзаси тексиланади ва ўртаси ўйилиб, унга тахминан 200г. (сув; цемент нисбати, яъни С/Ц=0,4) сув қуйилади.
Қоришма сувни шимгандан кейин яна 1 мин. қориштирилади ва қориштириш машинасига солинади. Машина ўз ўқи атрофида 20 марта айланиб, қоришмани қориштиргандан кейин (бунга 2,5 мин. вақт кетади) унинг куюқ-суюқлиги аниқланади.
Тебратувчи столча ўртасига кўйилган кесик конусли идишга цемент қоришмаси икки бўлиб солинади. Кесик конус зангламайдиган пўлатдан ишланган бўлиб, унинг қуйи асосининг диаметри 100 мм, юқориси 70 мм, баландлиги эса 60 мм га тенг.
Қоришмани конусга солишдан олдин конус деворлари ва шиша пластинка юмшок хўл латта билан намланади. Қоришма идишга бир-хил қалинликда икки қатламқилиб солинади. Идишгасолинган қоришма шиббаловчи таёқча билан зичланади. Қоришманинг биринчи қатлами 15 марта, иккинчиси 10 марта зарб билан шиббаланади. Зичлаш вақтида кесик конус чап қўл билан столчага босиб турилади.
Шиббалаб зичланган қоришманинг ортикча кисми хўлланган пичок билан сидириб тексиланади, кейин колип аста-секин тик холатда кўтарилади. Конус шаклни олган қоришма 30 марта (ҳар 30 с.да) силкитади ва натижада у дарз кетиб секин-аста бузилиб ёйилади.
Шунда қоришманинг ёйилиш диаметрининг ўртача қиймати 105 ммдан кам бўлса, сув миқдорини бироз кўпайтириб, қоришманинг қуюқ-суюқлиги яна текшириб кўрилади. Акс холда, сув миқдори камайтирилади.
Хуллас, қоришманинг ёйилиш диаметри (қуюқ-суюқлиги) 100-115 мм бўлиши учун кетган сув миқдори (сув цемент нисбати) қоришманинг нормал куюклиги учун зарур миқдорини ифодалайди. Масалан, 500 г. цементдан тайёрланган нормал қоришма учун 220 мл. сув кетган бўлса, унинг С/Ц=0,44 бўлади ва бу қиймат цемент қоришманинг нормал қуюқлигини билдиради.
Аниқланган сув цемент нисбатига кўра қоришма тайёрланиб, ундан томонларининг ўлчами 40x40x160 мм ли намуналар тайёрланади. Намуна тайёрлашдан аввал қолипнинг ички томонларига машина мойи суркалади. Қоришмани қолипга жойлашда қулайлик тўлдириш учун унга ўрнатиладиган насадкага хам машина мойи ёки солидол суркалади. Қоришма солишга тайёрланган қолип ва насадка титраткичга махкам урнатилади. Титраткичларнинг конструкцияси ҳар-хил бўлсада, аммо уларнинг тик йўналиши бўйича амплитудаси 0,35 мм, титраш даври эса 3000 титр/мин бўлиши керак.
Намуналар қолип билан бирга герметик қопқоқли ваннага жойланади ва унда 24 соат сақланади. Цемент намуналар қотгандан кейин қолипдан олинади ва секин ётқизилган холда сувли ваннага оралари 10-15 мм масофада терилади. Намуналар сувда 27 кун сақланади. Идишдаги сувнинг хажми намуналарнинг умумий хажмидан 4 марта кўп бўлиши керак. Бундам ташқари сувнинг тенмператураси хона температурасидек бўлиши ва таркибида туз, ишкор ёки кислота бўлмаслиги керак. Намуналарнинг сувда қотиш муддати ўтгаидан кейин, улар қуруқ латта билан артилади ва 10 мин.дан сўнг синалади. Цементнинг маркасини аниқлаш учун юқоридаги намуналар 28 кун қотгандан кейин эгилишга ва сиқилишга синалади (1 расм).
Ц емент қумли қоришмадан ишлаган 40x40x160мм ли учта намунани эгилишга синагандан кейин олтита яримтали намуна олинади ва уларнинг хар бирини алохида-алахида синаб, цементнинг сиқилишдаги мустахкамлик чегараси аниқланади. Бунинг учун гидравлик пресснинг қуйи ва юқори таглиги (плита) орасига ўрнатилган пўлат пластинка устига намуна қўйилади ва сиқилишга синалади.
13.1 расм. Яримталик таёқча намунани сиқилишга синашда ишлатиладиган пўлатпластинка.
Намуна ўрнатилганда унинг текис қирраси пластинканинг рахита тегиб туриши хамда намунага тушадиган куч қоришманинг қолипга жойланиш қатламига паралел бўлиши лозим. Намунага бериладиган кучнинг тушиш тезлиги секундига 2,0±0,5 МПадан ошмаслиги керак.
Кучнинг ортиш натижасида намуна бузилади ва шу вақтдаги манометр кўрсатган босим жадвалга ёзилади. Намунани бузувчи куч Р нинг қиймати манометрдаги кўрсаткучни гидравлик пресс ва насос поршенларининг юзаларини нисбатига бўлиб аниқланади.
Сиқилишдаги мустахкамликчегараси бузувчи кучР ни
пластинка юзаси 8 га бўлиб аниқлаиади (S=25cm2)
Rc= Р/S ,МПа
Цементнинг сиқилишдаги мустахкамлик чегарасиолтитанамунани синаб аниқланади. Синалган намуналарнинг энг кўп куч таъсир этган тўрттаси олинади ва уларнинг ўрта арифметик қиймати намунани бузган энг катта кучни ифодалайди хамда бу кучни формулага қўйиб, намунанинг сиқилишдаги мустахкамлик чегараси аниқланади.