Суюқ дори турларини тайѐрлашнинг асосий Қоидалари
Суюқ дори турларини тайѐрлашда дори воситаларини эритиш ва бир бирига қўшиш тартиблари.
Суюқ дори турларини тайѐрлашда тўйинган эритмаларда рўй берадиган ҳолатларни олдини олиш ѐки камайтириш мақсадида маълум тартибга риоя қилинади. Сувли эритмалар тайѐрлашда керакли ҳажмда сув (тозаланган сув, инъекция учун ишлатиладиган сув, хушбўй сув) ўлчаб олинадн ва унда биринчи навбатда қуруқ дорилар, сўнг ѐрдамчи моддалар, уларнинг эрувчанлигини ҳамда ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда эритилади.
Бунда дастлаб заҳарли, гиѐҳванд, психотроп моддалари эритилади.
Маълум қисмда эрийдиган, кам эрийднган, секин эрийдиган моддаларни эришини тезлатиш мақсадида уларни иситиш, эрувчи моддани олдиндан майдалаб олиш ва аралаштириш мумкин.
Жуда кам ва амалда эримайдиган моддалардан эритма тайѐрлашда юқорида кўрсатилган усуллардан ташқари, меъѐрий ҳужжатлар асосида уларнинг эрувчан тузларини ҳосил қилиш усулидан фойдаланилади.
Тайѐрланган эритмаларнинг физик-кимѐвий хусусиятига қараб фильтр тури танланади ва флаконга сузиб ўтказилади, кейин унга концентрланган эритмалар, суюқ дори турлари (настойкалар, суюқ экстрактлар, сувли ва спиртли эритмалар, ҳушбўй сувлар, хуштаъм ва доривор сироплар, новогален препаратлари) ҳажм миқдорида ўлчаб, қуйидагн тартибда қўшилади:
сувли ҳавога учмайдиган ва ҳидсиз суюқликлар,
сув билан аралашадиган, ҳавога учмайдиган бошқа суюқликлар;
ҳавога учадиган сувли суюқликлар;
спиртли суюқликлар бунда спирт концентрацияси кам бўлган суюқлик олдинроқ қуйилади;
ҳидли ва ҳавога тез учувчан суюқликлар.
Эритмага барча суюқ дори турларини қўшишда ҳам, уларнинг сувда эрувчанлиги ва аралашиш хусусиятини, шунингдек, қайси гурухга киришини ҳисобга олинади.
Эритувчи сифатида ѐпишқоқ ва учувчан суюқликлар ишлатилганда, беморга дори воситаси бериладиган идишга аввал дори моддаси ва ѐрдамчи воситалар солинади, устига эритувчи суюқлик (граммда) тортиб қуйилади, эритувчи сифатида спиртдан фойдаланилса хажмда ўлчанади.
Эритувчи сифатида глицерин ѐки мойлардан фойдаланилганда, дори воситасини физик- кимѐвий ҳусусиятига қараб иситилади, агар эритувчи сифатида спирт ѐки хлороформ қўлланилса, фақат зарурият бўлганда, эҳтиѐт чораларини кўриб иситилади.
Таркибида хавога учувчан дори воситаси бўлган эритмалар 40-45°Сгача иситилади, таркибида эфир ѐки унинг спиртли аралашмаси бўлган эритмалар иситнлмайди.
Тайѐр эритмани ѐпишқоқлигини, ҳавога учувчанлигини хисобга олиб, йўқотиш миқдорини камайтириш чораларини кўрган холда қуруқ фильтр танланади ва сузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |