Аquae purificatae 200 ml
Микстура тайѐрлашда натрий бромиднинг концентрланган эритмасидан фойдаланилади. Идишга 180 мл тозаланган сув солиниб, унда 3,0 г анальгин эритилади; эритма флаконга сузиб ўтказилади; эритмага 20 мл 20 % (1:5) натрий бромид эритмаси қўшилади. Анальгин қўшилгани учун микстура ҳажми йўл қўйилиши мумкин бўлган миқдорда ( + 2 мл) кўпаяди. Микстура ҳажмини аниқлашда бу ўзгариш ҳисобга олинмайди.
Суюқ дори турларини тайѐрлашда ишлатиладиган кукун ҳолидаги модданинг миқдори 3 % ва ундан кўпроқ бўлганда ушбу моддаларнинг концеитрланган эритмаларидан фойдаланилади.
Кукун (порошок) ҳолида ѐзилган моддаларнинг концентрланган эритмалари бўлмаганда уларни ўлчов идишида тайѐрланади, бунда моддаларнинг ҳажм ошиш коэффициенти (ҲОК) ҳисобга олинади.
N
Смах (%)=
ХОК
Смах - дорининг максимал концентрацияси
N - дорининг ҳажми ўзгарилишига йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолик даражаси
ҲОК - ҳажм ошиш коэффициенти
Мисол: Solutionis Calcii choridi 5 % - 200 ml Glucosi 60,0
Do'stlaringiz bilan baham: |