Тайёрланиш жойи:
ички (корхонанинг ичида тузилган) ва ташқи (бошқа ташкилотда тузилган)
Муомала ўрнига кўра:
кирувчи (ташкилотга келиб тушган), жўнатма (ташкилотдан юборилаётган) ва ички (ташкилотнинг ўзи учун тузилган).
Масалалар сонига кўра:
оддий (битта масалани қамраб олган) ва мураккаб (икки ва ундан масалани ўз ичига олган).
Ижро этиш муддатларига кўра:
шошилинч - белгиланган муддатда тезкор бажариладиган, шошилинч бўлмаган- бажариш муддати белгиланмаган.
Келиб чиқишига кўра:
хизмат хужжатлари - ташкилот манфаатларини акс эттирган, шахсий - маълум шахсга оид хужжатлар.
Маълумотнинг акс эттирилишига кўра: қоғоз (ёзма, график),
Фото, аудио, видео,
электрон хужжатлар.
Манбасига кўра:
Асли — бу илк бор тузилган, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва имзоланган хужжат.
Нусха — асл хужжатни абсолют аниқ равишда (нусха белгиси билан)қайта яратиш, бу нусха ваколатли шахс томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган бўлади. Алохида тартибда тасдиқланиши лозим бўлган хизмат хужжатларининг нусхаларига раҳбарнинг имзоси ва мухр қўйилади.
Кўчирма Дубликат
Хужжатшуносликда хужжатлар бир неча жиҳатларига, мезонларга кўра| тасниф килинади. Таснифлашда мутлақо бир хил гурухлаштириш мавжуд бўлмаса - да, уларни бир кадар ягоналаштирилган холда гурухлаштириш мумкин. хужжатшуносликда ана шу анъанага кўра иш юритишдаги
хужжатлар энг аввало тузилиши ўрнига кўра таснифланади. Тузилиш ўрнига кўра ички ва ташқи ҳужжатларга фарқланади.Ички ҳужжатлар айни ташкилотнинг ўзида тузиладиган ва шу ташкилот ичида фойдаланиладиган хужжатлардир.Муайян ташкилотга бошқа ташкилот ёки айрим шахслар тоионидан келадиган эса ташқи хужжатлардир.
Хужжатлар мазмунига кўра икки турли бўлади: 1) содда хужжатлар
муайян бир масалани ўз ичига олади; 2) мураккаб ҳужжатлар - икки ёки ундан ортик масалани ўз ичига олади.
Мазмун баёнининг шакли жиҳатидан хусусий, намунавий ва қолипли ёки трафетли) Хужжатлар фаркланади. Матннинг ўзига хослиги
бетакрорлиги, ҳамиша ҳам бир андозада бўлмаслиги хусусий хужжатларнинг асосий белгиларидир (масалан, хизмат хатлари). Бундай
хужжатларда ҳам муайян доимий таркиб мавжуд бўлса-да, бевосита мазмун аёни бир қадар эркин бўлади. Намунавий хужжатлар бошқарувнинг
муайян бир хил вазиятлари билан боғлик. бир-бирига ўхшаш ва кўп такрорланадиган масалалар юзасидан тузилган матнларни ўз ичига олади. Қолипли ҳужжатлар, одатда, олдиндан тайёрланган босма иш қоғозларига ёзилади, бундай хужжатларда икки тур ахборот акс этади, яъни ўзгармас (олдиндан тайёр босма матнда ифодаланган) ва ўзгарувчан (хужжатни тузиш пайтида ёзиладиган) ахборотлар; шунинг учун бу тур ҳужжатларга нисбатан кўпинча “ёзмоқ” эмас, балки “тўлдирмоқ” сўзи ишлатилади. Шу ўринда айтиш керакки, ҳужжатларнинг қолипли турлари доирасини кенгайтириш - иш юритишни такомиллаштиришдаги мақбул йўллардан биридир. Чунки бу тур хужжат матнларини бир хил қилиш ва хужжат тайёрлаш учун вақтни тежаш имконини беради. Қолипли хужжатлар сирасига, масалан, иш ҳақи ёки яшаш жойи ҳақидаги маълумотномалар, далолатномалар, хизмат сафари гувоҳномалари ва бошқа кўплаб хужжатларни киритиш мумкин.
Хужжатлар тегишлилик жиҳатига кўра, хизмат ёки расмий хужжатлар ва шахсий ҳужжатларга ажратилади.. Хизмат ҳужжатлари тайёрланишига кўра муасссаса ёки мансабдор шахсга тегишли бўлса, шахсий ҳужжатлар якка шахслар томонидан ёзилиб, уларнинг хизмат фаолиятлардан ташқари ёки жамаоат ишларини бажариш билан боғлиқ масалаларга тегишли бўлади ( масалан, шахсий ариза, шикоят ва б.)
Хужжатларнинг тайёрланиш хусусияти ва даражаси ҳам бениҳоя муҳим саналади. Бу жиҳатга кўра хужжатлар қуйидагича таснифланади: қоралама,асл нусха,нусха, иккинчи нусха ( дубликат),кўчирма.ҳужжатлар дастлаб қоралама нусхада тайёрланади, бу хужжат муаллифи яъни тайёрловчининг қулёзма ёки компьютерда кўчирилган дастлабки нусхасидир. Бу нусха тузатилиб қайта кўчириш мумкин. . Асл нусха бу илк бор тузилган.., белгиланган тартибда тасдиқланган бўлади. Нусха — асл ҳужжатни абсолют аниқ равишда (нусха белгиси билан)кайта яратиш, бу нусха ваколатли шахс томонидан белгиланди.
Айнан нусха асл нусханииг барча хусусиятларини – зарурий қисмларининг жойлаштирилиши, мавжуд шаклий белгилар (герб, юмалок мухр,
тўртбурчак мухр, нишон каби), матндаги босма, ёзма ҳарф шакллари ва шу кабиларни аник ва тўлиқ акс эттиради, масалан, фотонусхани ёки компьютер да чиқарилган нусхани шу тур ҳужжатларь қаторига киритиш мумкин. Эркин нусхада эса ҳужжатдаги ахборот тўла ифодалансада, нусха ташки хусусиятлар жиҳатидан бевосита аслига мувофиқ қоғозга расмийлаштириш келмайди, яъни эркин нусхада асл нусхадаги мухр ўрнига “муҳр” деб, им*, ўрнига “имзо” деб, герб ўрнига “герб” деб ёзиб қўйилади ва х.к. Баъзан муайян хужжатга эмас, балки унинг бир қисмига эхтиёж туғилади. Бундай ҳолларда а хужжатдан нусха эмас, балки кўчирма олинади (масала баённомадан кўчирма, буйрукдан кўчирма ва ҳ.к.). Нусха ва кўчирмалар албатта нотариус, ходимлар бўлими ва шу каби тегишли тартибда тасдиқланган тақдирдагина кучга эга бўлади. Асл нусха , йўқолган холларда хужжатнинг иккинчи нусхаси яъни дубликат берилади, асл нусха билан бир хил кучга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |