O’zbekiston Respublikasi Sog’liqni Saqlash Vazirligi Toshkent Davlat Farmatsevtika instituti



Download 164 Kb.
bet1/5
Sana22.02.2022
Hajmi164 Kb.
#88164
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Mamadaliyeva N




O’zbekiston Respublikasi Sog’liqni Saqlash Vazirligi
Toshkent Davlat Farmatsevtika instituti



Мавзу: Дорихона ва фармацевтика ташкилотлари ишини ташкил этишда иш юритиш жараёнлариининг аҳамияти.
Бажарди:Мамадалиева Нилуфар
Текширди: Мусаходжаева И
Toshkent 2020
Мавзу: Дорихона ва фармацевтика ташкилотлари ишини ташкил этишда иш юритиш жараёнлариининг аҳамияти.
Режа:
1. Дорихона ва фармацевтик ташкилотларида иш юритиш фаннинг мақсади ва моҳияти.
2. Дорихона ташкилотлари ишини ташкил этишда ҳужжатлаштириш жараёни.
3. Асосий тушунчалар ва уларнинг моҳияти (Иш юритиш, ҳужжатлар, хужжат)
4. Хужжат реквизитлари


Фармацевтика ташкилотларининг бошқарув фаолиятида хужжатлаштириш
муҳим ўрин эгалайди, чунки у бошқарув қарорларини қабул қилишда тезкорлик ва мосланувчаликни таъминлашга қаратилган.
Иш юритиш – бу бошқарув жараёнини амалга оширишда хужжатлар билан ишлашни ташкил этиш масалаларини ўз ичига олган фаолиятдир. Хужжатларни тайёрлаш ва яратиш жараёни хужжатлаштириш деб аталади.
Хужжат - белгиланган тартибда расмийлаштирилган, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган, қайд этилган кўринишдаги ахборотдан таркиб топган моддий объектдир.
Хужжатнинг асосий вазифаси – ахборотни вақт бўйича масофага узатиш.
Ушбу ахборот бошқарув қарорларини қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат
қилиши, уларнинг ижро этилганлигини исботлаб бериши, умумлаштириш ва излаб топиш учун манба бўлиши лозим.
Хужжатлаштириш – бу бошқарув жараёнини амалга оширишда хужжатлар билан ишлашни ташкил этиш масалаларини ўз ичига олган фаолиятдир.
Хужжатларни тайёрлаш ва яратиш жараёни хужжатлаштириш деб аталади.
Сўнгги вақтда “иш юритиш” атамаси тобора кўпроқ “хужжатлар таъминоти” атамасига алмаштирилмоқда, чунки у хужжатларнинг муомаласи масалаларини ҳам ўз ичига олиб, хужжатлар билан ишлашнинг бутун комплексини англатганлиги сабабли аниқлик киритадиган атама сифатида тан олинди. Хужжатларнинг асосий реквизити бу - маълум турдаги хужжатнинг мажбурий элементи. Хужжатларнинг тасдиқланиши
Хужжатларни юридик кучга киритиш ҳамда хужжатларнинг мазмуни учун ташкилотнинг ва мансабдор шахснинг жавобгарлигини ифодалаш шакли.
Xужжатлар тасдиғининг асосий усуллари – имзо, тасдиқлаш, мухр қўйиш.
Имзо – ҳужжатни имзолаган шахс лавозимининг номи, унинг шахсий имзоси ва фамилияси, исми-шарифидан таркиб топган мажбурий реквизит. Одатда Хужжатнинг биринчи нусхаси имзоланади.
Мухр. Ҳақиқийлиги алоҳида тасдиқланишини талаб қиладиган хужжатларнинг юридик кучини ошириш мақсадида уларга мухр қўйилади.
Хужжатнинг келишилганлиги тузилган ҳужжат лойихасининг, унинг мақсадга мувофиқлиги ва ўз вақтида тузилганлигини дастлабки баҳолаш.
Келишинганлик ҳам ташкилотнинг ичида ҳам ташкилотдан ташқарида ўтказилиши мумкин.
Хужжатни олувчи” зарурий қисми ҳужжатнинг ўнг бурчаги юқорисига қўйилади. Ҳужжат ташкилот, унинг таркибий бўлинмасига ёки аниқ мансабдор шахсга йўналтирилади. Бунда ташкилот номи, таркибий бўлинма ва мансабдор шахс лавозими бош келишикда, фамилияси эса жўналиш келишигида кўрсатилади.

Download 164 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish