Тасдиқлаш устхати – имзоланганидан кейин хужжатни тасдиқлашнинг алоҳида усули бўлиб, хужжатни ташкилотларнинг ёки мансабдор шахсларнинг маълум доирасига нисбатан амал қилишини тақозо этади. Хужжатлар, хужжатда баён қилинган масалаларни ҳал қилиш вазифаси ваколатига киритилган тегишли идоралар ёки мансабдор шахслар томонидан тасдиқланади.
Одатда, хужжатларнинг қуйидаги турлари тасдиқланади: ташкилотларнинг уставлари; низомлар; ҳисобот ва баланслар; тузилмавий ва
штат жадваллари; бизнес режалар; ишларни қабул қилиш ва топшириш далолатномалари, алоҳида баённомалар ва бошқалар.
Хужжатнинг тасдиқланиши икки усулда амалга оширилади: тасдиқлаш грифини қўйиш ёки фармойиш хужжатини (буйруқ, қарор) чиқариш.
Мухр. Ҳақиқийлиги алоҳида тасдиқланишини талаб қиладиган хужжатларнинг юридик кучини ошириш мақсадида уларга мухр қўйилади. Мухрлар оддий ва гербли бўлади. Гербли мухрнинг тамғаси мазмуни алоҳида тасдиқланишини талаб қиладиган хужжатларнинг асл нусхасида қўйилади, буларга пул олиш билан боғлиқ бўлган хужжатлар (чеклар, ишончномалар), шартномалар; шахсни, меҳнат стажини, малакани тасдиқловчи хужжатлар киради. Гербли мухрни тайёрлаш, сақлаш, ҳисобга олиш ва ундан фойдаланиш тартиби махсус қонун хужжатлари билан белгилаб берилади.
Оддий мухрлар турли: думалоқ, тўртбурчак, учбурчак, квадрат шаклида бўлиши мумкин. Мухрнинг тамғаси шундай қўйилиши керакки, бунда у хужжатдаги асл имзонинг ва лавозим номининг қисми устига туширилиши лозим.
Хужжат бланки – доимий реквизитларга эга бўлган ахборот сақловчи варақа. Бланклардан фойдаланиш хужжатлар билан ишлашни енгиллаштиради, бошқарув меҳнатининг савиясини оширади, хужжатдаги маълумотнинг янада тезроқ англанишига имкон яратади.
Ташкилий-фармойиш хужжатларининг бланкасида хужжат тури кўрсатилади (масалан, буйруқ, далолатнома ва ҳ.). Хат бланкида ташкилотнинг ёки тузилмавий бўлинманинг номидан сўнг ташкилотнинг манзили, телефон рақамлари, реквизитлари кўрсатилади. Ташкилотда яратиладиган барча хужжатлар маъмурий-бошқарув аппратини ишини акс эттиради.
Маълумки, хужжатлар хилма-хил ва миқдоран жуда кўп бўлиб, уларнинг мақсади, ҳажми, шакли ва бир қатор сифатлари ҳам турличадир. Бу хусусият ва сифатларни хар тарафлама ва чуқур тасаввур қилмасдан туриб, мукаммал иш юритишни ташкил этиб бўлмайди.
Фармацевтик ташкилотлар бошқарувидаги жараёнлар турли-туман
Хужжатлар асосида амалга оширилади. Бошқарув
жараёнининг мураккаблиги серкирралилига мувофиқ равишда
идоравий иш юритиш қоғозлари, хужжатлар хам хилма-хил ва микдоран жуда кўп. Хужжатларнинг мақсади, йўналиши, хажми,шакли ва
бошқа бир қатор сифатлари хам турличадир. Ушбу
ҳужжатларни бошланғич таснифлаш асосида умумий маъмурий ҳужжатлари ва бухгалтерия ҳужжатларига бўлиш мумкин.
Фармацевтика ташкилотларининг бошқарув фаолиятида хужжатлаштириш муҳим ўрин эгалайди, чунки у бошқарув қарорларини қабул қилишда тезкорлик ва мосланувчаликни таъминлашга қаратилган.
Хужжатлаштириш – бу бошқарув жараёнини амалга оширишда ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш масалаларини ўз ичига олган фаолиятдир. Хужжатларни тайёрлаш ва яратиш жараёни хужжатлаштириш деб аталади.
Сўнгги вақтда “хужжатлаштириш” атамаси тобора кўпроқ “хужжатлар таъминоти” атамасига алмаштирилмоқда, чунки у хужжатларнинг муомаласи масалаларини ҳам ўз ичига олиб, хужжатлар билан ишлашнинг бутун комплексини англатганлиги сабабли аниқлик киритадиган атама сифатида тан олинди.
Хужжатларнинг таснифи. Ташкилотда яратиладиган барча хужжатлар маъмурий-бошқарув аппаратининг ишини акс эттиради. Маълумки, хужжатлар ҳилма-хил ва миқдоран жуда кўп бўлиб, уларнинг мақсади, хажми, шакли ва бир қатор сифатлари хам турличадир. Бу хусусият ва сифатларни ҳар тарафлама ва чуқур тасаввур қилмасдан туриб, мукаммал иш юритишни ташкил этиб бўлмайди.
Хужжатлар қуйидагича тавсифланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |