? Нотариуснинг иш ва дам олиш кунлари, меҳнат таътиллари қандай белгиланади?
= Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан;
= Нотариал палата томонидан;
= Нотариуснинг ўзи томонидан;
= Меҳнат қонунчилиги асосида белгиланади.
? Нотариуслар фаолияти қандай молиялаштирилади?
= Ўз ҳисобидан;
= Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан;
= Нотариал палата томонидан;
= Молия вазирлиги томонидан.
? Халқаро ҳуқуқда умумеътироф этилган судлар фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган халқаро шартномалар кўрсатилган жавобни белгиланг.
= “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро Пакт ва унга 2 та қўшимча протокол, Женева конвенсиялари.
= “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро Пакт ва унга 2 та қўшимча протокол, “Суд органларининг мустақиллигига оид асосий принсиплар тўғрисида”ги Резолуция, “Судяларнинг хулқ-атворига оид” Бангалор принсипларидир.
= “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро Пакт ва унга 2 та қўшимча протокол, Вена конвенсиялари ҳамда “Судяларнинг хулқ-атворига оид” Бангалор принсипларидир.
= “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро Пакт, “Суд органларининг мустақиллигига оид асосий принсиплар тўғрисида”ги Резолуция, Женева ва Вена конвенсиялари.
? Қайси халқаро ҳужжатда судялар фаолияти ва хулқ-атворига оид 6 та муҳим қоида, яъни судяларнинг мустақиллиги, обективлиги, ҳаллолиги, касб-этикаси қоидаларига риоя этиши, суд мажлисининг барча иштирокчиларига нисбатан тенг муаомалада бўлишлиги, компонентлиги ва интилувчанлиги белгиланган?
= “Судяларнинг хулқ-атворига оид” Бангалор принсипларида;
= “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро Пактда;
= “Суд органларининг мустақиллигига оид асосий принсиплар тўғрисида”ги Резолуцияда;
= “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”да.
? Европа Кенгаши вазирлар қўмитасининг 2010-йилдаги (КМ/Рек12) тавсияларига кўра, судялар…
= Фақатгина тўғри қасд ҳолатларидан ташқари судя ишни кўриш жараёнида қонун нормалари, фактлар ёки далилларни нотўғри баҳолагани учун жиноий ёхуд интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
= Фақатгина тўғри қасд ҳолатларидан ташқари судя ишни кўриш жараёнида фактлар ёки далилларни нотўғри баҳолагани учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
= Қасддан ёки қўпол эҳтиётсизлик ҳолатларидан ташқари судя ишни кўриш жараёнида қонун нормалари, фактлар ёки далилларни нотўғри баҳолагани учун жиноий ёхуд интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
= Қасддан ёки қўпол эҳтиётсизлик ҳолатларидан ташқари судя ишни кўриш жараёнида қонун нормаларини нотўғри баҳолагани учун жиноий ёхуд маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |