?. Одил судловнинг универсал тусдаги принципларини белгилпнг.
= қонунийлик, одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши;
= айбсизлик презумпцияси;
= судларда ишларнинг ошкора кўрилиши;
= тўғри жавоб йўқ.
?. “Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади”. Ушбу норма қайси қонун ҳужжатида ўз аксини топган?
= Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 10-моддасида;
= Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасида;
= Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонунинг 4-моддасида;
= Б ва С жавоблар тўғри.
?. Судьяга нисбатан жиноят иши фақат ................ томонидан қўзғатилиши мумкин.
= Ўзбекистон Республикаси Президенти;
= Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси;
= Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори;
= Судьялар Олий Кенгаши Раиси томонидан.
?. Судларнинг фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш қайси ташкилот томонидан амалга оширилади?
= Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти томонидан;
= Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан;
= Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан;
= Cудьялар олий кенгаши томонидан.
?. Ўзбекистон Республикасининг Олий суди қайси суд иш юритуви соҳаларида суд ҳокимиятининг олий органидир?
= фуқаролик, жиноий, иқтисодий;
= фуқаролик, жиноий, маъмурий;
= жиноий, фуқаролик, ҳарбий;
= фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий.
?. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди вилоят суди ҳуқуқида иш олиб бориб, унинг таркиби кимлардан иборат?
= раис, cудьялар ва халқ маслаҳатчиларидан;
= раис, cудьялар ва унинг ўринбосарларидан;
= раис ва халқ маслаҳатчиларидан;
= cудьялар ва унинг ўринбосарларидан.
?. Ўзбекистон Республикаининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунига кўра фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судининг, туман (шаҳар) маъмурий судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг cудьяси бўлиш учун cудьяликка номзодларга қандай талаблар қўйилган?
= Олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, cудья сифатида камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш;
= Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича, авваламбор, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш;
= Олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида ўн йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, cудья сифатида камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш;
= Олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида ўн йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |