? Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда…… = Ҳайъат аъзолари юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ҳам Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ўз фикрини хабар қилиши мумкин.
= Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ўз фикрини хабар қилиши мумкин.
= Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини хабар қилиши мумкин.
= Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ўз фикрини хабар қилиши мумкин.
? Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк обектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апеллацияларни судгача кўриб чиқувчи Апеллация кенгашига ким раислик қилади? = Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари;
= Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан алоҳида раҳбар тайинланади;
= Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири;
= Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг иккинчи ўринбосари.
? Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг мажлислари қандай ҳолда ваколатли ҳисобланади? = Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
= Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг учдан бир қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар яширин овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
= Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг тўртдан уч қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
= Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг кўпчилиги қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар яширин овоз бериш йўли билан қабул қилинади.