ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ
АГРОБИОЛОГИЯ ФАКУЛЬТЕТИ
5А410401-“Селекция ва уруғчилик” йўналиши бакалавриат талаблари учун
“ҒЎЗА ВА ТЕХНИК ЭКИНЛАР СЕЛЕКЦИЯСИ ВА УРУҒЧИЛИГИ”
фанидан курс ишини бажариш бўйича
У С Л У Б И Й К Ў Р С А Т М А
ТОШКЕНТ – 2022 й.
Услубий кўрсатма 5А410401-“Селекция ва уруғчилик” йўналиши бакалавриат талабалари учун мўлжалланган ва унда “Ғўза ва техник экинлар селекцияси ва уруғчилиги” фанидан курс ишини бажариш бўйича услубий кўрсатмалар берилган. Унда курс ишини бажариш услублари, бажарилишига раҳбарлик, назорат ишлари, курс ишини ёзиш ва уни ҳимоя қилиш тартиби ёритилган.
Тузувчилар:
Г.Холмуродова – Қ/х экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги кафедраси доценти, қ.х.ф.н
Х.Назаров – Қ/х экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги кафедраси доценти, қ.х.ф.н
Такризчилар: Халикова М.Б.–Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти катта илмий ходими, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори
Юлдашева З.Н. - Тошкент Давлат аграр университети “Ўсимликшунослик” кафедраси доценти, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди
Услубий кўрсатма, Қ/х экинлари селекцияси ва уруғчилиги кафедрасининг ________ ги № __ сонли баённомаси, Агробиология факултети ўқув-услубий кенгашининг ______ ги № __ сонли баённомаси, ТошДАУ Ўқув –услубий кенгашининг _______ ги йиғилишида кўриб чиқилди, № __ сонли баённомаси ва чоп этишга тавсия этилди.
Мундарижа
Кириш………………………………………………………………………….......4
Курс иши мавзулари......................................................................................5
Курс ишини бажаришнинг тахминий мазмуни........................................6
Курс ишини расмийлаштиришга доир талаблар......................................8
Power Point да курс иши ҳимояси тақдимотини тайёрлаш.....................10
Курс ишини баҳолаш тартиби....................................................................10
Фойдаланиладиган адабиётлар .................................................................11
Иловалар…………………………………………………………………...12
КИРИШ
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан қабул килинган қишлок хўжалигига оид Қонунлар ҳамда Қарорлар алоҳида ҳуқуқий муносабатларни жорий этиб, кўп тармоқли иқтисодиётни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган катта имкониятларни очиб берди. Умуман олганда, кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш масаласи ҳукуматимизнинг биринчи галдаги вазифаларидандир.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ғўза ва бошқа техник экинлар селекцияси ва уруғчилигини ўрганиб бориш муҳим аҳамият касб этади. Ғўза ва бошқа техник экинлар селекцияси ва уруғчилигини селекциянинг назарий асослари, ҳар бир экин турларидаги селекция йўналишлари бўйича тадбирлар ва селекция усулларининг назарий асослари, бошланғич манба ва чатиштириш усулларини танлашнинг илмий асослари, Давлат реестрига киритилган навларнинг маҳсулот сифатини аниқлаш ва баҳолаш усуллари, экин турлари маҳсулотига таъсир этувчи омиллар ва маҳсулот сифатининг нисбийлиги, маҳсулот таркибидаги қимматли элементлар ва бирикмаларни аниқлаш усуллари ва иқтисодий самарадорликни ҳисоблашни билиш долзарб масала ҳисобланади. Ушбу фан бўйича олган назарий ва амалий билимларини амалиётда бевосита қўллаш, ғўза ва бошқа техник экинлар селекцияси ва уруғчилигида фойдаланиладиган усулларни ва селекциясига оид билимларни янада мукаммаллаштиришдир.
“Селекция ва уруғчилик” йўналиши талабаларини тайёрлаш ўқув режасида “Ғўза ва техник экинлар селекцияси ва уруғчилигини" фани бўйича Курс ишини бажариш режалаштирилган бўлиб, талабалар бу ишни бажариш давомида қишлоқ хўжалик экинларининг селекцияси ва уруғчилигини мустақил равишда ўрганиб, экинлар селекцияси ва уруғчилиги бўйича билимларини мустаҳкамлаб борадилар ва бу борадаги селекция жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари бўйича мустақил фикрлаб, амалиётда қўллай оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |