O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O`RTA MAXSUS TA`LIM VAZIRLIGI
FARG’ONA VILOYATI KASBIY TA’LIMNI RIVOJLANTIRISH
VA MUVOFIQLASHTIRISH HUDUDIY BOSHQARMASI
QUVASOY SHAHAR
KASB-HUNAR MAKTABI
“BIZNES ASOSLARI” fanidan
TA’LIM TEXNOLOGIYASI
Tayyorlov yo’nalishi: Yer usti transport tizimlari va ularning eksplutatsiyasi (transport turlari
bo’yicha).
Kasbi: Avtomobillarni ta'mirlash chilangari
Kafedra nomi __________________________________________________
O’qituvchi : _____________________________________ __________
2020 yil
KIRISH
Бозор муносабатлари шароитида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқувчиларига тадбиркорлик асослари, битирувчиларни ишга жойлаштириш тизимини ривожлантириш ва уларни меҳнат бозорига мослаштириш, ишга жойлаштиришда ва касбий муваффақиятларга эришишда ўқувчиларнинг шахсий билим, кўникма ҳамда малакасини шакллантириш, битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги ваколатларини билиши, ўз касби ва мутахассислиги бўйича рақобатбардош ҳодим сифатида тайёрлаш, музокаралар олиб боришни ўргатиш кўникмаларини ўрганишлари учун амалий билимлар мажмуасини беришдан иборат.
Бизнес асослари фанини ўргатиш учун машғулотлар учун тайёрланган таълим технологияси қуйидаги натижаларга эришиш мумкин.
Ўқувчиларнинг тадбиркорлик соҳасидаги маънавиятини шакллантириш ва ҳуқуқий тарбиясини таркиб топтириш, кўникмаларини ўргатиш;
тадбиркорликни ривожлантириш, рағбатлантириш, унга кенг йўл бериш, тадбиркорлик фаолиятини кафолатлаш тўғрисидаги кўпгина қонун ва фармонларни, яъни тадбиркорликнинг ҳуқуқий, меъёрий ва ташкилий асосларини;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш жараёнларини, бизнесни амалга ошириш босқичлари, бизнесдаги ахлоқ маданияти, бизнес-режани тузиш қоидаларини мукаммал билиш;
тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш тартиби, солиқларнинг иқтисодий моҳити ва амал қилиш хусусиятлари, солиқ тизими ва унинг таркибий тузилиши;
инсон ресурсларини бошқариш тизими жараёнида ишга жойлаштиришнинг замонавий усул ва технологияларини ўргатиш;
битирувчиларнинг юқори даражада рақобатбардошлигини таъминлаш, уларнинг касбий салоҳиятини ошириш;
келгусидаги касбини режалаштиришни ўргатиш, иш излашда аниқ мақсад ва режаларни белгилай олиши;
ахборот излаш кўникмаларини; иш берувчи билан бўладиган суҳбатда ўз имкониятларини кўрсатиб бера олишига; таржимаи хол ва йўлланма хатларни яратишга ўргатиш;
суҳбат давомида яхши таасурот қолдириш, иш жойига муваффақиятли жойлашиш билан боғлиқ психологик усулларни ўргатиш;
жаҳон андозалари даражасида олинган назарий билимларини амалиётда қўллай билиш
Шу билан биргаликда ўқувчилар барча мулк шаклларига мансуб бўлган тадбиркорлик ва бизнес фаолиятларини билиш, тадбиркорлик ва бизнеснинг маблағларидан тўла ва унумли фойдаланиш, ундаги мулкнинг бутлигини таъминлаш, иқтисодий ривожлантириш каби долзарб масалаларни ҳал эта олиш салоҳиятига эга бўлиш, ишбилармонлик фаолиятининг асоси бўлмиш товар ва хизматлар бозорида юқори фойда олишга йўналтирилган мақсадга эришиш учун билимга эга бўлиш, тадбиркорлик ва бизнесни тўлиқ қониқтирадиган молиявий ахборотларни тайёрлаш ва тақдим қилиш бўйича етарли билимга эга бўлиш, ўз ҳаётий мақсади ва келгусидаги касбини белгилай олиши, иш излаш режасини туза олиши, ахборот манбаларини топа олиши ва ишга жойлашишдаги муаммоларнинг ечими билан боғлиқ зарурий ахборотларни танлай олиши, иш берувчи билан суҳбатлаша олиши, вазиятни таҳлил қила олиши, далил ва исботларни келтира олиши, шахсий таржимаи хол ва бошқа зарурий ҳужжатларни тайёрлаши, янги меҳнат жамоасига кўника олиш каби билимларга эга бўлишлари мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |