Ключевые слова: лингвокультурология, национальная картина мира, языковая картина ми- ра, мифологическая картина мира, мифологема, языковые средства, вербализация.
Key words: linguaculture, national worldview, linguistic worldview, mythological worldview, my- thologeme, linguistic unit, verbalization.
Ижтимоий онгнинг шаклланиш омилларини таҳлил қилиш турли маданиятларнинг ўзаро муносабатларини ва уларни тушуниш механизмларини тадқиқ қилиш имкониятларин вужудга келтирди. Бу тилшуносликда тил ва маданиятнинг ўзаро муносабатларининг тадқиқ қилинишига асосланган янги тадқиқотларнинг пайдо бўлишига туртки бўлди. Тилда лисоний онг ва маданий қадриятлар (жумладан, маданий категориялар ва қурилмалар) объектив олам тасвирининг ментал моделлари кўринишида акс этади ва ифодаланади. Шу асосда тилда маданий анъаналар контекс- тига таянган ҳолда, оламни миллий идрок қилиш ва тушуниш категориялари шаклланади.
Тадқиқотда лингвистик материални таҳлил қилиш учун қиёсий-типологик, қиёсий-тарихий, эмпирик материаллар лингвомаданий ва таркибий таҳлил усулларида тадқиқот олиб борилди.
В.В.Воробьёвнинг таъкидлашича, лингвомаданияшунослик аспектининг асосий лисоний бирлиги лингвокультурема ҳисобланади, жумладан, В.А.Маслова лингвомаданий лисонларни (лингвокультурема), асосан, тўққиз турга таснифлайди: эквивалентсиз лисон ва лакуналар; миф- лашган лисонлар (афсона, дастурлар, урф-одатлар, маросимлар, мифологема ва архетиплар); паре- миологик фонд; фразеологик фонд; символ, стериотип, эталонлар; метафора ва образлар; стилис- тик тузум; муомала тарзи; муомала этикети.1
Мифологик концептосферани ташкил қилувчи концептлар, анъанавий равишда жамоавий онг бирликлари сифатида талқин қилинади ва улар акс эттириш мумкин бўлган олам объектла- рин, муайян бир тилда сўзлашувчиларнинг миллий хотирасида вербал ҳолда сақланиб қолган бир- ликлар ёрдамида ифодаланади, чунончи, улар тадқиқот ишларида мифологик концептлар, мифо- концептлар, мифологемалар каби атамалар билан номланиши кузатилади. Айрим мифологик кон- цепт гавдалантирувчилари олам лисоний манзарасидаги воқеликда денотант номинацияга эга бўл- маган лисоний бирлик сифатида тавсифланади, масалан, мәмелек (ўрмонзор, дала ёки одам юр- майдиган жойларда одамни адаштирадиган эркак сифат жин-шайтон), албаслы (хотин-қизларга зи- ён келтирадиган, ташқи кўриниши ва хулқ-атвори беадаб махлуқ), жалмаўыз (шарқ халқ эртакла- рида кенг тарқалган хунук қари кампир) ва бошқалар. Ҳар бир келтирилган мифологемаларнинг номланишига фақат тилшунослик нуқтаи назаридан таъриф бериш қийин, ҳолбуки, уларнинг маз- мунин архетипик рументлари ва номинациянинг этимологик маълумотларидаги муайян тушунча- ларга таянган ҳолда тарих, маданият, дин, тил ва бошқа ижтимоий-сиёсий соҳалардаги маълумот- лар базаси асосида тадқиқ қилиш мумкин. Шунга қарамай, ақлий идрокдан ташқари ҳолатни ифо- далонувчи реал воқеликда мавжуд бўлмаган номинация лексемалари ва акс эттирувчи кўрсаткич- лари объектив оламнинг реал ҳодисалари билан боғланган элементлари ёрдамида вербаллашган. Масалан, мифологема Горгона барча Европа халқларининг фолклорида учрайди, ушбу номина- циянинг этимологияси эътибор берсак, Горгона Ўрта асрлардаги инглиз тилида gorgon, лотин ти- лида Gorgō, қадимги грек тилида Γοργώ (Gorgṓ), γοργός (gorgós, “қўрқинчли”) шаклларда учрата- миз. Жумладан, мазкур бирликнинг ўзаги санскрит сўзи бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам айрим фаразлар мавжуд: garğ (). Келиб чиқиши эса таркибидаги глоттис товушнинг талаффузи
1Маслова В.А. Лингвокультурология. Учеб. пособие, М., “Академия”, 2004, с. 208; Маслова В.А. Введение когнитивную лингвистику. Москва, “Флинта – наук”, 2007, с. 36 ‒ 37.
са-баб ономатопик ҳодиса ёрдамида пайдо бўлганлиги айтилади.1 Медуза Горгонанинг таърифида аҳамиятга молик бирлик бу соматик бирликлар ҳисобланади, яъни, Медуза Горгонанинг сочи ўр- нидаги илонлар ва унинг ўткир хотин-қизларга хос нигоҳи. Мифологемаларнинг соч соматик бир- лиги деярли ҳамма таърифларда тўзғиган шаклда берилади, бунинг асосий сабаби психологик ҳо- лат бўлиб, жумладан, қаралмаган, тўзғиган соч салбий мифологемаларнинг идентификатори, қа- ралган, узун тилла ранг соч ижобий мифологемаларнинг гавдалантирувчилари. Жумладан, туркий халқларининг олам мифологик манзарасидаги Уммай мифологема чиройли, ёш, тилла сочли аёл сифатида таърифланади. У туғаётган аёлни ҳимояга олиш учун сочларин ёйиб, туғишга ёрдам бер- ган. Ушбу маълумотларга асосланиб, айтишимиз мумкин, инсон олам манзарасидаги иррационал ҳодисаларнинг деярли ҳаммасин ҳис-ҳаяжон, психологик факторларга таянган ҳолда номланган.
Мифологемалар у ёки бу маданий аҳамиятга эга бўлган сўз концептлар билан биргаликда маданий концептларни ташкил қилади, бу ҳолатларда улар олам манзарасининг концептуаллашу- вида иштирок этади. Мифологик концептлар муайян бир маданият эгаларининг жамоавий онги асосида шаклланган маъулмотлар базаси ҳисобланади, масалан, қорақалпоқ халқ эртакларидаги ёвузлик мифоконцептини гавдалантириувчи салбий мифологемалар мәстән кемпир, дәў, жестыр- нақ, сүрел, албасты деб таъкидласак, меҳр мифоконцептин гавдалантирувчилари таркибида мәстән кемпир, пери, Қумай қус, қанатлы ат, арслан мифологемалари келади. Чунончи, қорақал- поқ олам мифологик манзарасида мифологема мәстән кемпир (тинч халққа ёмонлик қиладиган, ҳар хил ҳийлалар билан бахтли ҳаёт кечираётган инсонларнинг турмушига аралашиб, муаммолар гирдобида қолдирадиган қаҳрамон), бир томондан, ижобий, иккинчи томондан, салбий коннота- цияларда ифодаланадиган мифологема. Мазкур мифологема, аксарият ҳолларда, сўз бирикма шак- лида келиб, унинг компонентлари мәстән, мәстән мама, мәстән ана, мәстән кемпир каби бирлик- лар. Ҳолбуки, инглиз олам мифологик манзарасида evil мифоконцептин witch мифологемаси тас- вирлайди, у, аксарият ҳолларда, салбий коннотацияда гавдалантирилади.
Инглиз фольклорида (аниқроғи, кельт фольклорида) Банши (Banchee) мифологемаси бўлиб, инсон ўлимидан олдин қийқириқ (нолиш) ёки қалтис вазият каби ҳодисалар пайдо қилувчи аёл- руҳ. Айнан шу тушунчалардан келиб чиқиб, мифологемаларни инглиз ва қорақалпоқ халқининг олам мифологик манзарасини ҳосил қилишда қўлланиладиган характерли сўз туркумлари сифати- да кўриб чиқамиз.
Инсоннинг энг қадимги дунё, худолар ва руҳларнинг ҳаёти ҳақидаги мифологик тушунчала- ри мифларда мифологемалар ёрдамида акс эттирилган, бу ғоялар маданий кодларни ташкил қила- ди. Мифологиядаги мифологеманинг семантикаси антик даврга чуқур кириб борган махсус архе- типик метафорик белгилар билан боғлиқ. Тилдаги қадимий символ ва стериотипларга таяниб, бошқа дискурсларда мифологемалар вербаллашуви мумкин.
Мифологемалар семантик талқини миллий маданиятлар призмаси наздида атроф-муҳитни оламнинг лисоний ва миллий манзарасининг концептуаллашган ва туркумлашган ўзига хос хусу- сиятларин очиб беришга имкон беради. Туркий халқлар (ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ ва ҳ.к.) мифла- рининг концептуализацияси уларнинг олам лисоний миллий манзарасидаги ўхшашлик ва фарқли хусусиятларини аниқлашга ёрдам беради.
Олам мифологик манзарасин воқелантирувчи мифологемалар ҳақида илмий фараз ва таъ- рифларни қўйидаги турларда таърифлаш мумкин: мифологема бу архетип синоними (Т.В.Бовсу- новская); мифологема бу миф атоми, мифни ифодаловчи минимал тизим (С.Ю.Гуцол); мифологе- ма бу архетипнинг конкрет тимсоли (Ю.В.Вишницкая, В.А.Маслова, С.И.Линченко, А.С.Циган- ков, Ю.А.Иванова, О.В.Коляда); мифологема бу мифларни таърифловчи лисон (И.Т.Вепрева, Т.А. Шадрина); мифологема бу маданият хотираси, жамият виждони ва миллатлараро мулоқот восита- си (Е.Ю.Ильинова). Мифологемага берилган таърифлардан биз Ю.В.Вишницкая, В.А.Маслова, С.И.Линченко, А.С.Циганков, Ю.А.Иванова, О.В.Колядаларнинг фикрига қўшиламиз. Чунончи, миф бу муайян бир жамиятнинг бошланғич яшаш тарзидан авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтиб ке- лаётган маълумотлар базаси.
Демонимик мифологема “Албаслы” ҳақидаги Е.К.Молчановнинг маълумотларига кўра, уш- бу лисон Albastiнинг негизи Al ва Kivina мифологик қаҳрамонлар билан боғлиқ бўлиб, автор улар ҳақидаги маълумотларни эрон зорастраризм мифологиясидаги чақалоқ туғилиши билан боғлиқ
1 Feldman, Thalia. Gorgo and the Origins of Fear. Arion 4.3 (1965), р. 487.
анъана ва дастурлардан топган.1 Алвасти/албаслы/almasti/шайтон қизи/болалар ўғриси – ташқи кў- ринишдан жуда хуник жонзод, ҳар хил қиёфаларга кирувчи махлуқ, ифлосланган сув ҳавзаларига яқин масканларда, ташландиқ уйларда макон топган.
Алвасти мифологемасининг келиб чиқиш тарихи этнограф олим Г.Асатрян фикрича, Кавказ, Эрон ва Ўрта Осиё халқларининг фольклоридаги Āl иблисона, ёвуз образ билан боғланади. Маз- кур ёвуз махлуқ инсоннинг демографик ўсиши ва ривожланишига тўсқинлик қилувчи бўлиб, асо- сан, диққат-эътибор марказида болалар турган. Ваҳоланки, айрим халқлар мифологиясида шу каби вазифани бажарувчи махлуқлар аёл образида эмас, эркак образида ҳам гавдаланган Āl (Ālk).
Инглиз фольклорида болалар билан алоқадор мифологема бу Бендит-и-Мамай бўлиб, у қишлоқ жойларида жойлашган ўйларга отли ҳужим қилиб, болаларни ўғирлайдиган жанубий уелс париси ҳисобланади Ҳар иккала мифологема болалар билан боғлиқ бўлганлиги билан уларнинг ташқи кўриниши ва функционал вазифаларига олам миллий манзарасида ўзига хосликка эга.
Жумладан, айрим характеристик таърифларга кўра, туркий халкларининг олам мифологик манзарасин воқелантирувчи алвастининг жинси ҳеч бир манбада кўрсатилмаган, ваҳоланки, таъ- рифлардаги аёл жинсига тааллуқли тафсилотлар, бизни Алвасти, аёл жинсига мансуб деб таъкид- лашга имкон беради: соч (тўзғиган соч), кўкрак (узун кўкрак), айнан шу аснода биз инглиз фольк- лоридаги аёл жинсидаги ва қорқалпоқ тилидаги таснифлардаги айрим ўхшаш белгиларга сабаб Bean-nighe (Бенни-прачка)ни таҳлил қиламиз. Бенни-прачка тоғли Шотландия ва Ирландия фольк- лоридаги Бенши мифологемасининг варианти ҳисобланиб, у сув ҳавзалар ва дарёлар атрофида яқин кунларда ўлганларнинг қонли кийимларин ювиб ўтирадиган аёл руҳи сифатида гавдаланти- рилади
Туркий халқларнинг айрим мифларида алвасти ҳам қон билан гавдалантирилади, чунончи, эски туркий тилларда ала сўзи қон, конли, қизил, олов ранг қизил маъноларин англатиши ҳам бун- га тасдиқ бўлиши мумкин. Жумладан, алвасти қўлидаги хуржунга болалар ва ҳомиладор аёллар- нинг жигарларин йиғиб юради, деб таърифланади.
Алвастининг яна бир хусусияти, сув ҳавзалари атрофида яшаши хисобланади. Инглиз мифо- логемаларининг ичидан Grindylow (Гриндилоу) ва Peg Powler (Пег Паулер)ни мазкур белгисига қараб таҳлилга тортсак бўлади. Яъни, Гриндилоу Британия ороллари фольклорида учрайдиган та- жовузкор сув парийси, Пег Паулер эса Пирсбридж миқёсида кўп тарқалган персонаж бўлиб, у Тис дарёсига ота-оналарига қулоқ солмайдиган болаларни тортиб кетадиган, Англия шимолидаги Дар- ем графлигидаги сув махлуқи болалар билан алоқадор яна бир мифологема бу Hobyahs (Хобьи) ҳисобланади, улар болаларни ўғирлайдиган одамхўр қўрқинчли гоблинлар. Жумладан, албастига ўхшаб улар ҳам итлардан қўрқишган, хобья ҳақида Джейкобс “Бошқача инглиз эртаклари” номли китобнинг бир ҳиқоясида тилга олган.
Black Annis, Agnes (Қора Аннис, Агнес, Эннис) Англия марказида жойлашган қишлоқлар- нинг афсоналарида кўпроқ учрайдиган қаҳрамон: юзи кўк, темир тирноқли, одамхўр-ялмоғиз. Яшаш маскани Лестерширдаги Данск адирларидаги ғор ҳисобланади. Аннис ўз уйи бўлмиш ғорни темир тирноқлари билан қазиб олган, ғор ёнида катта эман дараҳти бўлиб, унда Аннис ўзининг қурбонларин кутиб ўтирган: адашиб қолган болалар, ҳайвонлар ва ҳ.к. қора Эннис кельт мадани- ятидаги она маъбудалар Ану ва Данеларнинг архетипик образи деб таъкидланади. Туркий халқ- ларининг олам мифологик манзарасида Уммай она мифологемаси воқеланади.
Туркий халқларида ҳам алвасти мифологемаси салбий коннатацияга эга образ бўлганлиги сабаб, халқ болалар ва ҳомиладор аёлларни алвастидан асраш учун уларнинг юзларига рангли бўёқ суриб қўйишган. Инглиз олам мифологик манзараси воқелантирилган таърифида Қора Аннис ғордан тунги вақт чиқади, тиш қайраб бошлайди, деб берилади. Жумладан, Қора Аннис ҳақидаги маълумотлар Джон Милтон, Джоан Роулинг асарларида берилган. Милтоннинг кичик саҳнали пьесаси “Comus”да:
In fog, or fire, by lake or moorish fen
Blew meagre hag, or stubborne unlayd ghost That breaks his magicke chaines at curfeu time No goblin, or swart Faërie of the mine
Has hurtfull power ore true virginity
1 Молчанова Е.К. Албасты и Кивина в иранской мифологи, или кто вредит роженицам и новорождённым.
DOI: 10.31696/2587-9502-2020-27-242-245.
“blew meager hag” ва “stubborne unlayd ghost” лисоний бирликлари Қора Аннисга Милтон то- монидан берилган кенг қўлланилган таъриф ҳисобланади. Юқорида таъкидлаганимидек, Джоан Роулинг ўзининг машҳур Гарри Поттер тўпламида Қора Анниснинг хусусиятин ишлатган ҳолда мазкур образнинг ижобий коннотацияда тасвирлайди, жумладан, автор инглиз олам мифологик манзарасин гавдалантирувчи деярли ҳамма мифологемаларни ўзининг асарларида мифологемалар- нинг архетипик хусусиятларин инобатга олмаган ҳолда, умуман, янги шаклда, ҳар хил кўриниш- лар ва коннотацияларда воқелантиришга ҳаракат қилган. Жумладан, Гарри Поттернинг издошлари учун “Авлиё кундалиги” газетаси редакциясига Қора Аннисдан шикоят келиб тушади, унда Қора Аннис у каби кампирларни одамхўрликда айблашаётганлиги айтиб, у, аксинча, энагалик қилиш учун иш қидираётганлиги ҳақида ёзади. Мазкур асардаги персонаж ҳам Қора Анниснинг айрим рудиментларин сақлаган ҳолда, ижобий қаҳрамон сифатида таърифланаётганлигининг гувоҳи бўл- дик.
Кўп ҳолатларда янги туққан аёлларга зиён келтирувчи жонзод. В.Н.Басиловнинг таъкидла- шича, алвасти индоевропа ва семит этник жамоаларининг алоқалари даврида шаклланган мифо- логик образ ҳисобланади.1
Туркий халқлари, асосан, қорақалпоқ олам мифологик манзарасида чақалоқни алвастидан асраш мақсадида бешик тепасига қилич, пичоқ, қайчи, саримсоқ қўйишган. Жумладан, Хуросон халқлари чақалоқларнинг юзига куя суриб қўйиш билан ҳам фарзандларин алвастидан омон асраб қолишган. Қорақалпоқ халқларининг ҳозирги кунги анаъаналари ичида ҳам, агар чақалоқ биринчи марта жамоа йиғилган жойга чиқса, “кўз тегмасин”, “назар ўтиб кетмасин” деган мақсадда ҳар хил рангдаги сиёҳ ёки куя сўришади. Айрим жойларда қўшимча чақалоқ ва онасин алвастидан омон олиб қолиш учун боланинг бош томонига нон, асал, ёғ ва сув қўйишган. Шу каби, ҳодиса корақал- поқ халқлари айрим анъаналарда ҳали-ҳануз сақланиб қолган ва қўлланилиб келади, аммо улар- нинг функционал маънолари ўзгариб кетган. Ҳозирда нон чақалоқ тепасига қўйилади, бола тўқ ётиш учун деб таърифланади, чунончи, асл мақсад чақалоқни алвастидан омон асраш ҳисоблана- ди.
Ҳар хил демонологик маҳлуқлардан фарзандлар ва оналарин асраш мақсадида ишлатилади- ган нарсалар ва урф-одатлар қорақалпоқ маданияти каби инглиз маданиятида ҳам учрайди. Яъни, улар демонологик махлуқлардан ўй жонивори ит ва пўлат нарсалар ёрдамида асрашган.
Инглиз ва қорақалпоқ олам мифологик манзараларин бир хил хусусиятларга эга бўлган во- қелантирувчилар таҳлил қилинди, яъни, аёл жинсига мансуб, қонхўр, чақалоқлар, болалар, ҳоми- ладор аёлларга тажовуз қилувчи махлуқлар. Ҳолбуки, қорақалпоқ мифологиясида таърифланган хусусиятларни жамлайдиган бир мифологема албаслы мавжуд, инглиз мифологиясида мазкур ху- сусиятлар бир нечта мифологемалар билан гавдалантирилмоқда. Ваҳоланки, бу каби натижа ҳар бир халқнинг олам мифологик, лисоний, миллий манзаралари этник гуруҳнинг ижтимоий онги би- лан боғлиқлиги тасдиқланмоқда (1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |