Oʻzbekiston respublikasi оliy va oʻrta maxsus



Download 2,07 Mb.
bet27/158
Sana24.02.2023
Hajmi2,07 Mb.
#914238
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   158
Bog'liq
llm saechasmalari PdfToWord

Материаллар ва методлар. Ауробиндо Гҳошнинг супермен назарияси мавзумизнинг асо- сий методологияси ҳисобланиб, комил инсон тушунчасининг мақсади, мазмуни, усуллари, восита- лари, натижаларини концептуал асослаб берувчи ғоялар эса мавзу доирасининг концептуал жиҳа- тидир. Файласуф Гҳош наздида, идеал ‒ бу илоҳий танадаги илоҳий ҳаёт.
Демак, биз комил инсон деганда қандай фазилатларга эга бўлган шахсни тушунишимиз за- рур. Биз унга қандай таъриф бераоламиз? Комил инсон тасаввуф таълимотида кенг ёритилган бў- либ, Аллоҳ яратган ердаги ноиб, унинг сифатлари ва исмларини ерда мужассам этган идеал шахс ҳисобланади. Бундан ташқари, “Комил Инсон инсонларнинг энг афзали, ботиний ва зоҳирий фази- латлари билан замон ва макон чегарасидан юксакроқ, олийроқ зотдир. Маърифат аҳли томонидан якдиллик билан эътироф этилган бу Комил Инсон Муҳаммад (с.а.в.), яъни “Ҳақиқати муҳамма- дия”дир. Комил Инсон масаласи Ибн ал-Арабийдан сўнг Эрон ва Марказий Осиё мутафак-кирла- рининг диққат марказида бўлди. Шайх Омилий, Абдукарим Гелоний, Азизиддин Насафий ва Мир- зо Абдулқодир Бедилнинг Комил Инсон ҳақидаги қарашлари, шубҳасиз, Ибн ал-Арабий таълимо- тидан сарчашма олади”.2
Мухокама ва натижалар. Хитойлик файласуф Ван Шоужен айтиши бўйича, комил инсон ҳар бир инсоннинг комилликка эришиши учун қайғуради. Аммо Ауробиндо Гҳошнинг таъкидла- шича айрим олимлар идеал инсонни кучли таълим-тарбия орқали шакллантириш мумкин деб ҳи- соблайди, аммо бошқа бир гуруҳ олимлар бундай шахсни фақатгина диний тарбия орқалига етиш- тириш мумкин дейишади. Демак, биз комил инсонни тарбиялаш масаласида тасаввуф таълимотига тўхталиб ўьтишимиз зарур деб ҳисоблаймиз. Зеро, инсоннинг юксак маънавият эгасига айланиши- да ушбу таълимотнинг ўрни жуда каттадир. Тасаввуф таълимоти шахс маънавиятининг улкан ме- росини ўзида мужассамлаштирган инсонпарварлик таълимоти десак, муболаға бўлмайди.
Ушбу таълимот ўрта аср маданиятимиз ва ижтимоий антропологик жиҳатларимизни очиб берувчи энг нодир таълимотдир. Хусусан, ушбу таълимот рус шаршунос олими Э.Евгений Бертелс таъбири билан айтганда, “Тасаввуф адабиётини ўрганмасдан туриб, ўрта аср мусулмон шарқи ма- даний ҳаёти ҳақида тасаввурга эга бўлиши мумкин эмас. Бу адабиётдан хабардор бўлмай Шарқ- нинг ўзини англаш мушкулдир”.3 Бундан ташқари, “Тасаввуф таълимотининг йирик вакили Ибн ал-Арабийнинг фикрича, «Тангри таоло илоҳий нурдан илк марта Ақлли Аввални яратди ва унинг



1 Ш.М.Мирзиёев. “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси”. Т., 2022, 17-бет.
2 Ж.М.Холмўминов. Вахдат ул-Вужуд фалсафаси ва унинг Нақшбандия таълимотига таъсири. Фан доктор- лиги диссертацияси, 2020, 57-бет.
3 Евгений Бертелс. Суфизм и суфийская литература. М., “Наука”, 1995, с. 54.
мурати шакли Комил Инсон қиёфасида зуҳур этди. Шунинг учун “Ҳалақаллоҳу одама ало суратар Раҳмону», яъни Аллоҳ ‒ одамни Раҳмон суратида яратди, деган ҳадис мавжуд. Комил инсон, шу тариқа, Аллоҳнинг Раҳмону Раҳим сифатларига эга бўлди, дейди”.1 Шу билан бирга, унинг таъ- кидича, Ибн ал-Арабий Комил Инсонни гоҳида “ал-Инсон ал-ҳақиқий”, гоҳида “Ал-Инсон ал- арфаъ” (юксак даражадаги инсон) ва “Ал-Инсон ал-аввал” деб атайди, уни “Ҳақнинг Ердаги хали- фаси”, “кўкда фаришталарнинг муаллими”, “энг гўзал шаклу шамойилда яратилган хилқат”, “энг комил, мушоҳада билан Ҳаққа ибодат этгувчи ягона мавжудот”, “Ҳақнинг комил тимсоли”, “барча илоҳий сифатларни мужассамлаштирган ойна”, “мартабаси халқ мартабасидан юксакроқ, Ҳақ ва халқ (оламда яратилган барча мавжудот) ўртасидаги восита”,2 деб билади.
Шу билан бирга, муқаддас динимизнинг улкан устуни ҳисобланадиган ҳадиси шарифларда “...комил инсон тимсоли Муҳаммад с.а.в пайғамбар тимсолидир. Чунки у кишида ақлий-руҳий ка- молот, дунёвий ва илоҳий билимлар жамулжам эди”.3 Ҳақиқатан ҳам, юксак маънавият ва фазилат соҳиби бўлмиш пайғамбаримизда инсонларга ўрнак бўладиган жиҳатлар кўп бўлган. Шри Ауро- биндо табири билан айтганда, юксак маънавиятга эга бўлган шахс ўз ичида маънавий илоҳийлик- ни кашф қилиб, ўз имкониятларини англаб етиши зарур бўлади, қачонки англаб етганда, шахс ул- кан салоҳиятлар эгасига айланади. Аслида, файласуф наздида, дунёвий камолот кўп ҳолларда ин- соннинг ижтимоий соҳасига тааллуқли бўлган ташқи хатти-ҳарактиримиз тушунилади. Ушбу ҳа- рактиримиз бизни мукаммалликдан узоқлаштириб туради.
Демак, “Шаҳодат оламидаги бутун борлиқлар ҳар қанча Аллоҳнинг исм ва сифатларини акс эттирса ҳам уларда нуқсонлик бор”. Демак, нуқсонлар ҳам худонинг яратгани экан-да?! “Унинг барча исм ва сифатлари том маънода мукаммал зоҳир этадиган борлиқ ‒ инсони комилдир”. Тарих комил инсон бўлганини билмайди. Яратганнинг барча исм ва сифатларини ўзида мужассам этола- диган шахс бўлиши бундан кейин ҳам даргумон. Ҳақиқатан ҳам, беайб парвардигор”.4 Шундай экан, комил инсон ҳақидаги гап-сўзлар хаёл, орзу бўлиб қолаверади. Хўш, ҳақиқатга даъвогар ило- ҳийлик нега? Ундан кўра, инсонийликни такомиллаштириш энг олий комилликдир. Олий комил- лик ёки комил инсон масаласида фикр юритилганда, кўпгина файласуфлар ижоди ва асарларида эркаклар назарда тутилиб гапирилади, масалан, Навоий ижодини олиб қарасак ҳам, энг мукаммал шахс сифатида Фарҳод тилга олинади, аммо аёлларнинг комилалик жиҳатлари келадиган бўлсак, ислом динида дунёда энг эътиқодига садоқатли комила аёллар сифатида тўртда муслима тилга олинади. Бу хусусида “Пайғамбаримиз бир куни ерга тўртга чизиқ чиздилар ва: “Бу нима, биласиз- ларми?” деб сўрадилар. Саҳобалар: “Аллоҳ ва Расули билгувчироқдир”, деб жавоб беришди. Пай- ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Булар жаннатнинг энг афзал аёллари ‒ Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг хотини Осиё бинти Мазоҳимдир”, деб жавоб бердилар”.5
Шахс ўзининг маънавий юксаклик даражасини комил инсон мақомига эришиш билан белги- лайди. Бу шундай даражаки, борлиқда мавжуд бўлган барча тирик мавжудотларнинг барчасига та- аллуқли бўлган, сифатлари, хусусиятлари, қобилиятларини ўзида намоён этиб, энг мукаммал ти- риклик мақомини эгаллайди. У борлиқдаги барча мавжудотларнинг энг мукаммал ҳолати, уларда- ги барча хусусиятлар ва сифатларни ўзида акс эттирган кўзгудир. У шундай бир кўзгуки, Оллоҳ оламдаги барча даражаларни унинг жилоларида кўради.
Хулоса. Мақоламиз доирасида шуни хулоса қилиб келтиришимиз мумкинки, комил инсон ва Гҳошнинг идеал шахс ғоялари кўп жиҳатлар билан бир-биридан фарқ қилмайди, хусусан, Гҳошнинг идеал инсони илоҳий қонун доирасида камол топади ва ўзининг онги, танаси, ҳаёти ва хулқ-атворининг барча шакллари ёрдамида маънавий ўсишга эришади. Лекин бу шакллар инсон- нинг тўлиқ борлиғини очиб беролмайди. Комил инсон эса бошқалар ҳақида, айниқса, бева-бечо- ралар ҳамда камбағаллар ҳақида қайғуришдан иборатдир.



1 Матьязова Н.С. Комил инсон тарбияси: маънавият ва маърифат уйғунлиги. “Молодой ученый”, 2017, 16- сон, 2 (150.2), с. 30 ‒ 32.
2 Ж.М.Холмўминов. Вахдат ул-Вужуд фалсафаси ва унинг нақшбандия таълимотига таъсири. Фан доктор- лиги диссертацияси, 2020, 58-бет.
3 Н.Комилов. Тасаввуф. Т., 2009, 132-бет.
4 И.Усмонов. Тасаввуф. Ўқув-услубий қўлланма, 2012, 59-бет.
5 Муаллифлар жамоси. Қаҳрамон мўмин аёллар. 2005, 6-бет.

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish