O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta`limi vazirligi


«ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Download 0,9 Mb.
bet9/62
Sana12.06.2022
Hajmi0,9 Mb.
#657494
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   62
Bog'liq
O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta`limi vazirligi

«ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 24 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2015 йил 6 августда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги 513-Х11-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 76-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 147-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 309-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Комментарий LexUz
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2015 йил 5 сентябрдаги 174 (6357)-сонида эълон қилинган
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 4 сентябрь,
ЎРҚ-394-сон
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
2-модда. Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
3-модда. Асосий тушунчалар
4-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
5-модда. Жисмоний тарбия ва спорт субъектлари
2-боб. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
6-модда. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатлари
8-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг ваколатлари
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатлари
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатлари
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатлари
12-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатлари
13-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда иштирок этиши
3-боб. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни ташкил этиш
14-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассислар
15-модда. Ҳаваскорлик спорти ва профессионал спорт
16-модда. Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги якка тартибдаги тадбиркорлик
17-модда. Ўзбекистон олимпия ҳаракати. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
18-модда. Спорт федерациялари (уюшмалари)
19-модда. Спорт федерациялари (уюшмалари) реестри
20-модда. Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари
21-модда. Жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш
22-модда. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш. Спорт турларининг реестри
23-модда. Спорт унвонлари, спорт разрядлари, малака тоифалари. Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи
24-модда. Халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси
25-модда. Спортчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
26-модда. Спорт турлари қоидалари
27-модда. Спортда допингнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш
28-модда. Спорт паспорти
4-боб. Таълим тизимида, фуқароларнинг иш жойи, яшаш жойи ҳамда дам олиш жойида жисмоний тарбия ва спорт
29-модда. Таълим тизимида жисмоний тарбия ва спортни ташкил этиш
30-модда. Фуқароларнинг иш жойи, яшаш жойи ҳамда дам олиш жойида жисмоний тарбия ва спортни ташкил этиш
31-модда. Мослаштирувчи жисмоний тарбия ва мослаштирувчи спорт. Ногиронларни ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахсларни жисмоний реабилитация қилиш
5-боб. Спорт захирасини тайёрлаш
32-модда. Юқори малакали спортчиларни ва спорт захирасини тайёрлаш
33-модда. Спорт захирасини тайёрлаш босқичлари
34-модда. Спортчилар тайёрлашни амалга оширувчи жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ва таълим муассасалари
35-модда. Ҳар хил спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлашга доир ўқув дастурлари
36-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги педагогик фаолият
6-боб. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари ва уларни шакллантириш
37-модда. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари
38-модда. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш
7-боб. Жисмоний тарбия ва спортнинг моддий, тиббий, молиявий ҳамда бошқа таъминоти
39-модда. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари
40-модда. Жисмоний тарбия ёки спорт тадбирларининг тиббий таъминоти
41-модда. Жисмоний тарбия ва спортни молиялаштириш
42-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида хавфсизлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини, фуқароларнинг соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза қилинишини таъминлаш
43-модда. Спорт жиҳози, анжоми ва спорт кийим-боши
44-модда. Жисмоний тарбия ва спортнинг илмий-услубий ҳамда техник таъминоти
8-боб. Якунловчи қоидалар
45-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
46-модда. Низоларни ҳал этиш
47-модда. Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ


УЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ЖАМГАРМАСИНИ ТУЗИШ ТУГРИСИДА

Мамлакатда амалга оширилаётган Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурига мувофик хамда усиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг, соглом турмуш тарзига интилиш ва спортга мехр-мухаббатни сингдиришнинг гоят мухим шарти сифатида болалар оммавий спортини ривожлантиришни таъминлаш максадида:



  1. Ёшларнинг “Камолот” ижтимоий харакати, “Соглом авлод учун” халакаро жамгармаси, нохукумат жамоат ташкилотлари, Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги, Сокликни саклаш вазирлиги, Давлат жисмоний тарбия ва спорт кумитасининг Узбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамгармасини тузиш тугрисидаги таклифлари кабул килинсин.

Белгилаб куйилсинки, Узбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамгармаси барча, шу жумладан хорижий ташкилотлар, уюшмалар, компания ва фирмаларнинг, юридик хамда жисмоний шахсларнинг иштирок этишлари учун очик булган халкаро нохукумат жамоат ташкилоти хисобланади.

  1. Куйидагилар Жамгарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

болалар жисмоний тарбия ва спортини ривожлантириш борасида далат сиёсатини ишлаб чикиш ва амалга оширишга, болалар спортини аник максад йулида ва баркарор авж олдиришга кумаклашиш,
болаларда спортга мехр уйготиш, усиб келаётган ёш авлод онгида спорт билан шугулланиш, соглом турмуш тарзига амал килиш, маънавий ва жисмоний камолга интилиш, уларни салбий таъсирдан химоя килиш хамда зарарли одатлардан халос этиш, болаларни баркарор феъл-атворли, Ватанига мехр-мухаббат ва уз мамлакати учун гурурифтихор рухида тарбиялаш борасидаги чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш,
биринчи навбатда кишлок жойларда болалар жисмоний тарбия ва спортининг моддий базасини шакллантириш, ахоли манзилгохларида замонавий болалар спорт комплекслари тармогини барпо этиш, уларни замонавий спорт ускуналари хамда анжомлари билан жихозлаш, улардан самарали фойдаланишни таъминлашга кумаклашиш буйича зарур молиявий ва моддий маблагларни жамлаш,
болаларнинг жисмоний ва рухий жихатдан уйгун камол топишини таъминлашни назарда тутган холда тиббиёт муассасалари ва ташкилотлари билан узаро якин хамкорликни таъминлаш,
худуд ахолисининг зичлигини, спорт машгулотига жалб этиладиган болалар сони, жинси ва ёшини эътиборга оладиган болалар спорт майдончалари ва комплексларининг илмий асосланган намунавий лойихаларини ишлаб чикишга кумаклашиш,
болаларни жисмоний ва маънавий тарбиялашнинг замонавий шакл ва услубларини, жинси ва ёшига караб болаларга спорт куникмаларини сингдиришнинг, спорт сохасида иктидорли болаларни ихтисослаштирилган спор мактаблари ва марказларидаги машгулотларга танлаб олишнинг илмий асосланган тизимларини ишлаб чикишни ташкил этиш хамда уларни татбик килишга кумаклашиш,
болаларни жисмоний тарбиялашнинг илмий асосланган замонавий тизимлари, шакл ва услубларини жорий этиш, болалар спорти буйича устозлар ва педагог кадрларни мамлакатнинг етакчи илмий хамда таълим марказларида ва чет элларда тайёрлаш, кайта тайёрлаш хамда уларнинг малакасини ошириш борасида республика Миллий олимпия кумитаси, спорт федерациялари, клуб ва ташкилотлари билан узаро фаол хамкорлик килиш,
болалар оммавий спортини ривожлантириш, истикомат жойларида техникавий жихозланган, замонавий болалар спорт комплексларини барпо этиш ахамиятини кенг таргиб килишни ташкил этиш ва амалга ошириш, ушбу вазифаларни руёбга чикаришга жамоатчиликни, фукароларнинг узини узи бошкариш органларини, кичик ва урта бизнес, хусусий тадбиркорлик вакилларини, корхона ва ташкилотларни, шу жумладан халкаро ташкилотларни фаол жалб этиш,
мамлакатимиз хамда чет эл инвестицияларини, хомийлик маблаглари ва грантларни болалар-усмирлар жисмоний тарбия ва спорти сохасига кенг куламда жалб этиш борасидаги ишларни ташкил килиш.

  1. Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шахрида, мамлакат шахар ва туманларида Жамгарма булимларини очиш максадга мувофик деб топилсин.

  2. Куйидагилар Болалар спортини ривожлантириш жамгармаси маблагларининг асосий манбалари этиб белгилансин:

давлат бюджети (республика ва махаллий бюджетлар) маблаглари,
Жамгарма муассисларининг пул бадаллари,
Миллий олимпия кумитаси, спорт федерациялари, ташкилот ва клубларининг пул маблаглари,
хорижий мамлакатлар, халкаро ташкилотлар хамда молиявий институтларнинг грантлари ва улар томонидан бериладиган бегараз ёрдам,
хужалик юритувчи субъектлар, кичик ва урта бизнес, хусусий тадбиркорлар, Узбекистон Республикасининг резидентлари хам, норезидентлари хам булмиш юридик ва жисмоний шахсларнинг бюджетдан ташкари жамгармаларга ажратмалари ва хомийлик маблаглари,
Жамгарма фаолиятидан, шунингдек Жамгарма олдига куйилган вазифаларни хал этиш максадида у таъсис килган корхона ва ташкилотларнинг фаолиятидан олинадиган даромадлар,
конунчиликда такикланмаган бошка тушумлар.

  1. Белгилансинки, Болалар спортини ривожлантириш жамгармаси:

ташки иктисодий ва халкаро спорт фаолиятини амалга ошириш, банкларда миллий ва хорижий валюталарда хисоб вараклар очиш хукукига эга,
унинг низомидаги максад ва вазифаларга катъиян мувофик булган асосий фаолият турлари буйича барча турдаги соликларни, божхона туловлари (божхонада расмийлаштириш учун туланадиган йигимлар бундан мустасно) хамда давлат бюджетига утказиладиган бошка мажбурий тулов ва йигимларни тулашдан озод килинади.
Мукчилик шаклидан катъи назар юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг тахсис бадаллари ёки хомийлик ёрдами тарзида Жамгармага утказиладиган маблаглари соликка тортиш базасидан чикарилади.
Жамгарманинг тижорат ва савдо-воситачилик фаолияти билан шугулланиши истисно этилади.

  1. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, компаниялар, уюшмалар хамда бошка хужалик бирмалашмалари, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шахар ва туман хокимликлари Болалар спортини ривожлантириш жамгармаси фаолиятига кенг микёсда кумаклашиб, хар томонлама ёрдам берсинлар.

  2. “Соглом авлод учун” ордени билан такдирлашга хамда “Узбекистон Республикасида хизмат курсатган спорт устози”, “Узбекистон Республикасида хизмат курстган ёшлар мураббийси” фахрий унвонлари беришга номзодларни такдим этиш чогида Жамгарма Васийлик кенгашининг фикри хал килувчи деб хисоблансин.

  3. Узбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Узбекистон Телерадиокомпанияси, Узбекистон миллий ахборот агентлиги, бошка оммавий ахборот воситалари Жамгарма фаолиятини кенг куламда ёритиб, мамлакатда болалар-усмирлар оммавий спортини ривожлантириш ишидаги ижобий тажрибани таргиб килсинлар, шунингдек Жамгарманинг фаол хомийлари ахборот жихатдан куллаб-кувватланишини, шу жумладан реклама килинишини таъминласинлар.

  4. Узбекистон Республикасини Вазирлар Махкамаси икки хафта муддатда Узбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамгармаси фаолиятини ташкил этиш тугрисида карор кабул килсин.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish